Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда ушбу вазифалар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам организации исполнения Государственной программы на 2021 год.
В программе большое внимание уделено обеспечению занятости молодежи и женщин, развитию экономики и социальной сферы. Запланировано введение в строй 226 крупных промышленных и инфраструктурных объектов, строительство жилья, дорог, сетей водо- и электроснабжения.
На совещании состоялось обсуждение этих задач, ответственным лицам даны дополнительные указания.

#Mirziyoyev #videoselektor #davlatdasturi2021

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

📹 Бўйинбоғсиз кун... Бу нима дегани? Бу расмиятдан йироқ кун дегани... Раҳбарлар қанча расмиятдан йироқ бўлса, одамлар уларни шунча ўзига яқин деб ҳис қилади.

“Бўйинбоғсиз кун” кўрсатувининг галдаги меҳмони Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бўлди.

Очиқ, эркин ва самимий руҳда кечган мулоқотни 2021 йилнинг 14 февраль, якшанба куни соат 17:00да “Менинг юртим” (MY5) телеканали орқали томоша қилинг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

🌈 10 февраль куни Урганч шаҳрида ўтказилган дрон-шоудан эксклюзив кадрлар вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати камералари объективида

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📹 Ўзбекистон МТЖ бўлажак ўртоқлик учрашувларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

✍️ Видеоматериаллар
ЎФА ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб кириш учун божхона ходимига 9400 АҚШ доллари пора беришга уринишнинг тўлиқ тафсилотлари билан ДБҚ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги лавҳада танишинг.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилиши белгиланган тўловлар ҳақида маълумот

🧮 ФҲДЁ органларида тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан ундирилади.

📌 Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 февралдан базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм.

Ҳурматли
фуқаролар!

ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Адлия вазирлигининг “1008”, Давлат хизматлари агентлигининг "1148" ишонч телефонларига, @anticorbot Telegram-каналига ёки Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлимига (71-207-04-64) хабар беришингизни сўраймиз.

✍️ Инфографика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган биноларнинг электрон техник паспорти шакллантирилади

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 1 апрелгача мавжуд биноларнинг техник паспорт базаси яратилади, 1 майдан қуриладиган уйларга ҳам паспорт бериб борилади.

📆 1 апрелгача Ўзбекистоннинг сейсмик риск харитаси барча фойдаланиши мумкин бўлган усулда жойлаштирилади. Жумладан, прогноз қилиш мумкин бўлган кучли зилзилалар ҳақида ОАВда олдиндан хабар берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Расмий баёнот

Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан О.Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида суднинг ажрими билан О.Сатторийга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

✍️ Бош прокуратура ахборот хизмати хабарига кўра, бугунги кунда тергов органига 7 та ҳолат бўйича О.Сатторийнинг хатти-ҳаракатлари устидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолатларга тергов йўли билан ойдинлик киритилмоқда.

Жиноят ишининг қўзғатилиши қонунийлиги ўрганилганда, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланмади.

Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Маълумот тариқасида:
О.Сатторий Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40 (Туҳмат), 41 (Ҳақорат қилиш), 202-2-модда (Ёлғон ахборот тарқатиш) лари билан айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бунга унинг 2021 йил январь ойида ижтимоий тармоқларда “Денов кўмир омбори” ҳамда Термиз шаҳридаги ҳайвонот боғи ходимлари мулкларни ўзлаштириш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этганликлари ҳақида ҳақорат ва туҳматлардан иборат ёлғон ахборот тарқатганлиги сабаб бўлган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Бугун Бухоро Халқаро аэропортида журналист ва блогерлар учун пресс тур бўлиб ўтмоқда

✍️ Айни дамда аэропорт музейи билан "Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Лалихон Собирова таништирмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Қозоғистонга мунтазам авиарейслар сони кўпайтирилмоқда

🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси авиация маъмуриятларининг келишувига асосан жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайтирилади.

🛫 “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг “Air Astana” авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

📝 Шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, иш қоғозлари, турли бланклар, жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, реклама ва эълонлар, ОАВлар, нашриётлар тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тайинлов

✍️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, Саиджамол Султонов Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди

Султонов Саиджамол Саидмухторович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform