Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🚘 Автотранспорт ва жарималар тўғрисида бепул маълумот олиш

📑 Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази хабарига кўра, бугун жисмоний ва юридик шахслар уйда ёки ишхонадан туриб ҳам автотранспорт воситалари, жумладан, суғурта полиси, суғурта ҳодисаси (йўл-транспорт ҳодисаси) ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлиб туриш имкониятига эга.

📣 Ушбу хизмат барча шахсларга кўрсатилади.

🕗 Ҳам вақт, ҳам нақдингизни тежаш борасида ҳам муносиб танлов.

♻️ Фақат бунинг учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

🌐 Энди сиз my.gov.uz порталидаги «Автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот» хизматидан исталган вақтда фойдаланишингиз мумкин.

📝 Мазкур хизмат турини танлагач, транспорт воситасини қўшиш учун профилингизнинг Автотранспорт бўлимидаги “қўшиш” бандига ўтасиз. Ҳамда автотранспортингиз ҳақидаги маълумотларни кетма-кет тўлдирасиз.

📰 Навбатдаги жараёнда «Жарималар тўғрисида маълумот» бўлимига ҳам обуна бўлсангиз, барча маълумотлардан автоматик равишда ва бепул хабар топиб турасиз.

💰 Шу билан бирга тўловларни электрон равишда амалга ошириш имконияти ҳам бор.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Фарғона вилояти аҳлини катта ният йўлидан, катта муваффақиятлар йўлидан қайтариб бўлмайди энди

Шавкат Мирзиёев: Жителей Ферганы уже не свернуть с дороги больших надежд и больших достижений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистондаги Digital Almaty – 2021 форумида Ўзбекистон номидан спикер сифатида чиқиш қилди.

✍️ Бу ҳақда АКТ вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
🔹🔹🔹

Премьер-министр Республики Узбекистан Абдулла Арипов выступил в качестве спикера от Узбекистана на форуме Digital Almaty – 2021.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буюк мутафаккир, ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади.

✍🏻 "Navoiyni o'qish", Сирожиддин Саййид шеъри

🎤 Давлат тилини ривожлантириш департаменти ходимлари ва давлат идоралари раҳбарларининг маслаҳатчилари

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги консули Гу Гванг Ил икки давлат муносабатлари, Ўзбекистон, Кореяга бориш, визалар, транспорт ва бошқа масалалар ҳақида интервью берди.

👉 Интервьюни томоша қилиш

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌃Тунги Тошкент – Ночной Ташкент

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Қорақалпоғистонлик 135 ёшдаги аёл нима учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилмаганди?

Гиннеснинг рекордлар китобида дунёдаги энг кекса аёл сифатида франциялик Жанна Калман эътироф этилган. У 122 ёш билан ушбу китобда кўп умр кўрувчилар рўйхатини бошлаб беради.

✍️ Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 2015 йилда вафот этган 135 ёш кўрган Тўти момо бу китобга киритилиши буёқда турсин, Интернетдан қидирсанг ҳам кўп маълумот чиқмайди.

Тўти момо Юсупова 1880 йил 1 июлда Россия империясининг Сирдарё вилояти Петроалександровск шаҳрида (ҳозирги Тўрткўл туманининг Шароф Рашидов қишлоғида) таваллуд топган. Миллати қорақалпоқ. У ҳаёти давомида 3 та асрни кўрган. Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларига гувоҳ бўлган. Колхозлаштириш ишларида иштирок этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Иш ҳақининг аниқ ҳисоб китоби "пенсия" учун замин бўлади.

👩🏻‍💻 Иш ҳақини ҳисобга олиш реестрида ҳисобга олиниши лозим бўлган маълумотлар электрон шаклда иш берувчи томонидан "Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби" шаклларига мувофиқ расмийлаштирилади (АВ 3158 Низоми).

✔️ Электрон реестрда ҳақиқатда ҳар ойлик ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар тўғри акс эттирилиши лозим.

🖇Шу муносабат билан ҳисобланган иш ҳақи ойма-ой тўғри акс эттирилиши учун Ҳисоб-китобга ҳисобот даврида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича 0110-сатр қўшилди.

✍️
Ҳисоб-китобнинг 0110-сатри 5-6 устунлари қўлда киритилган кўрсатгичлар асосида шакллантирилади.

❗️Ҳисобот юборилиши учун 0110-сатр 5-илованинг 7-устуни билан мос келиши лозим.

🗓 Ушбу янгилик 2021 йил учун тақдим этиладиган солиқ ҳисоботларида ишлатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (05.02.2021 й.) билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.

🔰 Мазкур низом қоидалари:

шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда;
Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 2020 йил 1 майгача умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.

📋 Шунга кўра, банклар ва қарз олувчиларга нисбатан мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби белгиланди.

🔰 Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан:
● бозор ставкасида;
● 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
● бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
● сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида;
қишлоқ жойларда ва шаҳарларда – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.

🚫 Мазкур тартиб якка тартибдаги уй-жой қурлишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

🇺🇿🇵🇰 Панжоб ва Наманган: Азалий анъаналарнинг тикланиши. Покистон делегациясининг Наманганга ташрифи

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров #baytchellenj ни Шохруххондан қабул қилиб олди, #bahrubayt навбатини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобиловага берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда иқтидорли ёшлар учун “Олтин фонд” дафтари жорий қилинди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Марс сайёрасидан дастлабки видео тасвирлар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Бадиий академиясининг "Миниатюра санъати" номли кўпмиллатли номзодномаси ЮНЕСКО номоддий маданий мерос қўмитасининг сертификатини олди

Бундан
аввалроқ "Миниатюра санъати" номли кўпмиллатли (Озарбайжон, Эрон, Туркия ва Ўзбекистон) номзоднома ЮНЕСКО Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган эди. Ушбу номзоднома ЮНЕСКО номоддий маданий мерос қўмитасининг сертификатини олди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи фаолият юритмоқда. Бу ерда миниатюра санъатига оид асарлар, нодир китоблар, тарихий ҳужжатлар, лавҳ ва бошқа намуналар сақланади.

ЮНЕСКО сертификати дунё миқёсида Шарқ миниатюрасига қизиқиш ва эътиборнинг ортаётганини ифодаламоқда.

Манба: "Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буюк мутафаккир, ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади.

🎤 Фан доктори Sinem Küçükağaoğlu-Tunç (Туркия)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда “Granit Montaj Stroy” МЧЖ томонидан Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси автомобиль йўлининг асфалть қопламасини қайта тиклаш ва Нукус шаҳрида жойлашган “Nukus city” марказидаги кўп қаватли уйларнинг сув ва канализация тармоқларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича 18.09.2020 йили қиймати 3567,7 млн. сўмлик пудрат шартномаси тузилган.

✍️ Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ахборот хизмати
хабарига кўра, мазкур шартномага асосан “Granit Montaj Stroy” МЧЖ томонидан қиймати 236,5 млн. сўмлик асфалть қопламаси ҳамда қиймати 9,6 млн. сўмлик сув тармоқларини таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлишига қарамасдан, бажарилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритилиб, жами 246,1 млн. сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

❗️ Ушбу ҳолат бўйича Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда “Granit Montaj Stroy” МЧЖ мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси
3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

📌 Ҳозирда мазкур жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари Нукус шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🤝 Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Бандар Ҳажар билан қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ҳамда яқин келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилди.

✍️ Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида ИТБ раҳбарияти Ўзбекистонда Давлат раҳбари бошчилигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва иқтисодий фаолликни бир маромда сақлаш борасида ўз вақтида кўрилаётган ва халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/oeElM6Pbwhg


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучи жалб қилишга рухсатнома бериш тартиби

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform