Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлат раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Хайрулло Бозоров номзодини Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди.
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

В Фергане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит внеочередное заседание областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства представил на должность хокима Ферганской области кандидатуру Хайрулло Бозорова, исполняющего обязанности руководителя региона с сентября 2020 года.
По итогам голосования Хайрулло Бозоров утвержден хокимом Ферганской области.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тошкент_вилояти

Қалмоққир кони кузатув пункти – замонавий туризм марказига айланади

🔰Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2020 йил 23 декабрдаги топшириғига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан ОКМК Қалмоққир конида геотуризм ва саноат туризмини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

✍️ ОКМК ахборот хизмати
хабарига кўра, айни кунларда қўмита билан ОКМК ҳамкорлигида Қалмоққир конида туризмни ривожлантириш борасида муайян ишлар бошлаб юборилди.

🌋Бугунги кунда коннинг узунлиги 4 км, эни 2 км, чуқурлиги 530 метрни ташкил этади. Мазкур кондан йилига 30 млн. тоннадан зиёд руда қазиб олинади.

♻️Келгусида кондаги кечаётган қизғин иш жараёнини кўриш учун мўлжалланган томоша майдони қурилади. Сайёҳлар учун майдонда жараённи яқиндан кузатиш имконини берувчи стационар биноскоп(дурбин)лар, ўрнатилади. Ушбу ҳудуд ободонлаштирилиб жонли бурчак ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент иштирокида ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.
Вилоятда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. 503 километр йўлларни таъмирлаш, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника очиш, 19 та туман ва шаҳарларда биттадан ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

На прошедшей с участием Президента сессии Ферганского областного кенгаша народных депутатов определены задачи по обеспечению занятости и улучшению условий жизни населения.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах в регионе будут реализованы 949 инвестиционных проектов на сумму 17 трлн сумов. Поставлена задача отремонтировать 503 километра дорог, организовать 16 семейных врачебных пунктов и поликлиник, создать молодежные промзоны в 19 районах и городах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter