Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Бухоро_вилояти

ИНФОРМАЦИЯ О ВСПЫШКЕ ГАЗОВОЗДУШНОЙ СМЕСИ В ГОРОДЕ БУХАРА


⚡️ Инцидент произошёл сегодня, 4-го февраля в 17:50 в строящемся 8-этажном доме, что расположен по ул. Ислама Каримова в г. Бухара. По предварительной версии н а третьем этаже многоэтажки произошла вспышка газовоздушной смеси, в результате которой три человека получили различные телесные повреждения.

❗️ Информация о погибших пока не поступала. В эти минуты на месте ЧС работают спасатели регионального Управления МЧС.

✍️ ПРЕСС-СЛУЖБА МЧС

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчасидаги қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида табиий газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида портлаш содир бўлган. Натижада 1 нафар фуқаро тан жараҳати олган. Бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ётқизилган. Шунингдек, воқеа жойида яна икки нафар фуқаро бўлган. Уларнинг аҳволи айни пайтда яхши.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди

🏢 Президент қарори (ПҚ–4977-сон, 04.02.2021 й.) билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.

Мазкур Фонд:

● Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;

● Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;

● Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.

📝 Қарор билан шунингдек, Фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Фонд тузилмаси маъқулланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

🇷🇺 Сўнгги кунларда Россия Федерациясининг турли ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.

❗️ Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан бундай оммавий номойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрайди.

📌 Эслатиб ўтамиз, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

📊 Вилоят ҳокими янги лойиҳалар билан танишди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги янги корхоналар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари “Vodiy Shoes” пойабзал ишлаб чиқариш ва «Баҳодир Лоғон» пахта-тўқимачилик кластерига қарашли ип-калава ва мато ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечириб, хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми предприятиями в Ферганском районе.
Посетив обувное предприятие “Vodiy Shoes” и текстильное производство при хлопково-текстильном кластере "Баходир Логон", глава государства указал на необходимость углубления переработки сырья, расширения ассортимента продукции.
Здесь же прошла презентация инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Ферганской области в 2021-2022 годах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишди.
Бу ерда Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Корхонада 60 киши иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари иш жараёнини, қоғоз сифатини кўрди.
Президентимиз Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

Президент посетил предприятие по производству каменной бумаги в городе Фергане.
Здесь на основе уникальной технологии из Китая налажено производство 9 тысяч тонн каменной бумаги в год. На предприятии трудятся 60 человек.
Глава государства понаблюдал за технологическим процессом, поинтересовался качеством выпускаемой бумаги.
Президент также ознакомился с производимыми в Ферганской области импортозамещающими промышленными товарами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #qogoz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter