Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Навоий_вилояти

Навоийда кўтарма кран қулаб тушди

✍️ Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

🏗Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган.

🏥Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарлари 2021 йилда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбалари тўғрисида ҳисобот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения устойчивого экономического роста в текущем году.
Отмечалось, что необходимо спустить представителей экономического комплекса на уровень махалли, наладить согласованную деятельность всех органов, создав вертикальную систему.
Руководство Министерства экономического развития и сокращения бедности отчиталось о дополнительных источниках экономического роста в 2021 году по отраслям и регионам.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент "маҳаллабай" ишлаш тизими ҳақида: Ҳар бир хонадонда соат сайин ишонч пайдо бўлиши керак

Президент о системе работы в разрезе махаллей: В каждой семье должна крепнуть уверенность в завтрашнем дне

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шаҳрисабзда бетакрор овоз соҳиби, эстрада хонандаси Ботир Зокировни хотирлаб 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ижодий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда меҳнат фахрийси Элмурод Боймуродов, мусиқа ва санъат ихлосмандлари, ҳокимлик вакиллари иштирок этишди. Кечани шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Сабрина Турсунова кириш сўзи билан очиб, тадбир қатнашчиларини, ташкилотчиларни қизғин муборакбод этди.

Мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олаётган ёшлар тадбирда марҳум Ботир Зокиров ижро этган қўшиқлар ва ўзлари тайёрлаган адабий ва бадиий мусиқий дастурларини намойиш қилдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Электрон рақамли имзо бериш хизматидан онлайн фойдаланиш тартиби

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Телеграмдаги айрим каналларда баъзи олий таълим муассасалари (ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали) талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Аввало, бу каби хабарлар асоссиз эканини маълум қиламиз.

Айтиш жоизки, хабарда кўрсатилган олий таълим муассасалари талабалари орасида айни кунларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.

Ҳурматли ижтимоий тармоқлар фаоллари!

Ҳақиқатан ҳам, ахборотни биринчи бўлиб оммага тезкор етказиш давр талаби. Лекин ҳар қандай хабарни эмас, балки текширилган, асосланган маълумотларни эълон қилиш – энг муҳим жиҳат ва журналистиканинг “олтин қоида”си эканини эслатиб ўтамиз!

Шунинг учун хабарларни тарқатишдан аввал бироз сабр қилиб, аниқлик киритиб, кейин эълон қилиш, жуда ҳам зарур бўлмаса, бу турдаги совуқ хабарларни оммалаштиришдан тийилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз!.

Чунки, нотўғри талқин қилинган, ҳали тўлиқ аниқлик киритилмаган, шошилинч тарзда тарқатилган кичик бир хабар минглаб ёки милллионлаб инсонларда хавотир уйғотиши табиий, албатта. Нафақат хавотир уйғотади, балки шу касаллик ўзида бор ёки йўқлиги ҳақида шубҳа-гумонга бориб, қўшимча касалликлар орттириб олишига сабабчи бўлиши мумкин.

Шу билан бирга асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланганини унутманг!

Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас.

Вазирлик Ахборот хизмати бугун ҳам, келажакда ҳам ижобий хабарларни тарқатишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қиламиз.

✍️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент борган ҳарбий қисмда 200 нафар жиззахлик ёшлар учун “Ёш ватанпарварлар йиғини” бошланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

♻️Тантанали маросимда ёшлар қалбида миллий руҳ, она-Ватанга меҳр ва садоқат, адолат туйғусини ҳар томонлама кучайтириш мақсадида намойиш этилган буюк аждодларимиз, жумладан, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур саҳна кўринишлари, ҳарбий оркестр жамоаларининг чиқишлари ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги чиқишлари ёшлардаги қизиқишни янада оширди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Кун_тарихи

🗓 27 январь (1992 йил)

“Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини қайтадан тиклаш ҳақида” Олий Кенгаш Раёсатининг қарори қабул қилинган.

👉 Тикланган вилоят таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманлари киритилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россияга киришга тақиқ нима учун қўйилади?

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, чет эл фуқароларининг мамлакатда вақтинча бўлиш тартибини бузиши ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиши уларнинг мамлакат ҳудудига кириши учун тақиқ қўйилишига сабаб бўлади.

❗️ Маълум қилинишича, 2019 йилда 250 мингдан ортиқ, 2020 йилда эса 189 минг хорижий фуқароларнинг Россияга кириши тақиқланган. Бундай тақиққа учраганлар Россия Федерацияси ҳудудига визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар фуқаролари ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform