Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.
Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.
Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кириб кўрди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди. Президент халқимиз мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.

Глава государства осмотрел современные многоквартирные дома в махалле Низами города Бухары.
В прошлом здесь находились низкие неприглядные жилые объекты без канализации. В минувшем году на их месте возведены семиэтажные дома, точки торговли и обслуживания.
Шавкат Мирзиёев побывал в гостях у ветерана труда Неъмата Хотамова. Состоялась теплая беседа за столом. Президент подчеркнул, что наш народ достоин жить в таких новых условиях.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Бухарскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тошкент_шаҳри

❄️ Қиш

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Жорий йилда Бухоро шаҳрида йирик оқова сув тозалаш иншооти қурилади.

🏗Бухоро шаҳрида янги оқова сув тармоқларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш мақсадида жаҳон банки билан ҳамкорликда йирик лойиҳа амалга оширилади, дея хабар берди "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати.

🔰Лойиҳага кўра, 2021-йилда шаҳарда кунига 100 минг метр куб оқова сувни тозалаш иншооти қурилади,
97 км. тармоқ реконструкция қилинади.

🔰Натижада канализация тозалаш самарадорлиги ҳозирги умумий 61 фоизлик кўрсаткич 75 фоизга етади. Бухоро шаҳрида 56% дан 82% га, Когон шаҳрида 22% дан 47% га етказилади.

Шу билан бирга, ушбу ҳудудларда санитар-экологик ҳолат янада яхшиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿🇪🇸 Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Испанияга ташрифи доирасида қирол Филипп VI қабулида бўлиб, у билан юзма-юз мулоқот қилди.

✍️ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
хабарига кўра, Испания қироли Филипп VI томонидан “Palacio Real de Madrid” саройида хорижий делегациялар раҳбарлари шарафига расмий қабул ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг очилиш қисмида туризм соҳасининг Испания иқтисодиётидаги ўрни, аҳоли бандлигидаги ҳиссаси ҳақида қайд этилиб, пандемиядан кейинги иқтисодиётни ривожлантиришда туризм ва мамлакатлараро ҳамдўстликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

🤝 Расмий тадбирлардан сўнг Испания қироли билан Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўртасида юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди. Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ўзбек халқи номидан Испания қироли ва унинг оила аъзолари, шунингдек испан халқига саломини йўллаб, самимий тилакларини етказди. Қирол Филипп VI, ўз навбатида, 2017 йилнинг июнь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Остона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувини илиқ хотиралади. “Испания қироли бугунги кунда Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар узоқ тарихга эга экани, олти аср илгари Испания қироли элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг Самарқандга амалги оширган ташрифи ва Амир Темур билан учрашувига бориб тақалишини айтди. Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатларининг давоми сифатида Ўзбекистон томонидан Испания компаниясининг “Тальго” русумли поездлари сотиб олингани, улар асосий туризм шаҳарларини боғлаётгани ҳамда яна янги икки поезд олиб келиш каби режалар қиролда катта қизиқиш уйғотди”, - дейди Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, Испания қироли пандемия билан боғлиқ вазият юмшаганидан сўнг Ўзбекистонга расмий ташриф билан бориш истаги борлигини билдирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform