Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️Вилоят ҳокими қисқа муддатли таътилга чиқди

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун қисқа муддатли таътилга чиқди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумоти

⚡️ Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь куни соат 09:30ларда, Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган "Жондор" автотураргоҳининг охирги бекатида, 76-йўналишда ҳаракатланувчи, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган З.О. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобусда ёнғин содир бўлган.

⚠️ Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автобуснинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.

❗️ Мазкур ҳодиса юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ Ўтган хафта давомида ССП Марказий аппарати томонидан аъзолари манфаатида жами 70та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.

🤝 Палата ахборот хизмати хабарига кўра, 5 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасидан вужудга келган низолар Палата вакилларнинг аралашуви ёрдамида судгача ўзаро келишув йўли орқали ҳал этилди.

📌 Тадбиркорлик субъектларига 3903 та бепул хизматлар, 214 та пуллик хизматлар кўрсатилди.

☎️ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ягона рақамларига умумий ҳисобда 375 та, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига умумий ҳисобда 795 та ва “Бизнес-клиника” лойиҳаси доирасида 1094 рақамига умумий ҳисобда 163 та қўнғироқ келиб тушди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун жиноий жавобгарлик бор

🔰 Давлат органи ёки давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса:

● БҲМнинг икки 200 бараваридан 400 бараваригача (44 млн 460 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима;
● 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
● 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
● 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
● 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёда ҳокимлар ўз ўринларини ёшларга вақтинчалик бўшатиб беради 📸

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бугун туман ва шаҳар ҳокимлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкент шаҳрига йўл олди. Ҳокимларни Қарши темир йўл вокзалидан кузатиш маросимида Зойир Мирзаев ҳам иштирок этди.

- Тарихда биринчи бор даволаниш учун бормоқдасизлар, - деди Зойир Мирзаев. - Демак, дам олишга бораяпманми ёки даволанишга, деган фикр ҳаммада бўлиши керак. Сизнинг саломатлигингиз жамиятга ҳам, оила аъзоларингизга ҳам керак. Эртадан ўринларингизни вақтинча ёшлар эгаллайди. Президентимиз таъкидлаганларидек, "Халқчил бўлишнинг бирдан бир усули - халқни дарду ташвишларини ичида бўлиш". Ёш раҳбарлардан зора биттагина халқ дардига ечим топа олсак ҳам, бу катта ютуқдир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида QVANT илмий-оммабоп ва амалий журналининг тўртинчи сони тақдимоти бўлиб ўтди.

Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, журнал Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг кўмагида, Ўзбекистонда маърифатчилик ғоясини муносиб амалга ошириш ва илм-фанни ривожлантириш мақсадида нашр этилмоқда.

Тадбирда давлат ва хусусий сектор вакиллари, илм-фан, ишлаб чиқариш ва молия соҳалари экспертлари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Республика ва вилоят миқёсида жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони каррасига камайди

▪️2019-йилда Ўзбекистонда 40 нафар республика миқёсидаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган эди. 2020-йилда бу рақам 9 нафарни ташкил этди.

Жиноий жавобгарликка тортилган вилоят миқёсидаги мансабдорлар сони ҳам 115 нафардан 45 нафарга тушган. Айни пайтда, туман (шаҳар) миқёсидаги жиноятчи амалдорлар сони 1184 нафардан 1669 нафарга ошган.

Инфографика Бош прокуратура ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга асосан Ишга жойлаштиришга доир йўлланмалар ва ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатномалар асосида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш тартиби (34-модда).

Қонун 2021 йил 21 январдан кучга киради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔷 Ўзбекистон Президенти Мурожаатномада маҳалла институтини такомиллаштиришга ҳам алоҳида тўхталди.

Ҳар бир туман бюджети харажатларининг 5 фоизи маҳаллалардаги муаммоларни ечишга сарфланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасининг сўнгги 3 йилликдаги ўзгариш динамикаси

✍️ Видеоинфографика Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг меҳнат таътили баҳор фаслига кўчирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Мактабда иситиш тизимида муаммо борми? Ботга ёзинг! — @maktab_uzedubot

АОКАда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️
☑️ «Халқ таълими муассасаларига жорий йил куз-қиш мавсуми учун 235,5 минг тонна кўмир-брикет маҳсулотларини жамғарилиши белгиланган эди, бугунги кунга қадар жами 100% кўмир ва брикет ёқилғи маҳсулотлари умумтаълим муассасаларига тўлиқ етказилиб берилган.

📢 Вазирлик томонидан мактаблардаги иситиш тизимини назорат қилиб бориш мақсадида @maktab_uzedubot боти ишлаб чиқилган бўлиб, унда ота-оналар шахсини кўрсатмаган ҳолда фарзанди таҳсил олаётган ёки фаолият юритадиган мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақида маълумот бериш имконияти яратилган.

📌 Ушбу бот орқали нафақат иситиш тизими, балки синфхоналарнинг сув билан таъминланганлик, ёритилиш ҳамда ҳожатхоналарнинг ҳолати ҳақида ҳам маълумот қолдириш мумкин».

@aoka_uz