January 15, 2021
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири жорий этилаётган маҳаллабай ишлаш тизими юзасидан ахборот берди.
Маҳалла раислари ўз таклифларини айтди. Давлатимиз раҳбари бу бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с хокимами и руководителями секторов столичных районов, председателями махаллей и молодежью Юнусабадского района.
Министр инвестиций и внешней торговли и министр экономического развития и сокращения бедности представили информацию о внедрении в столице системы работы в разрезе махаллей.
Заслушаны предложения председателей махаллей. Глава государства дал соответствующие поручения ответственным лицам.
#Mirziyoyev #yigilish #Yunusobod #mahalla
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Олий суднинг фуқаролар қабули масаласи юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ
Олий суд Ахборот хизмати хабарига кўра, мамлакатимиз ҳудудида карантин чоралари кучайтирилган кезларда Олий суд Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги РС-13-20-сонли “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси судларида фуқароларнинг шахсий қабули, шу жумладан, Олий суд раиси ва раис ўринбосарлари қабули махсус буйруқ чиққунга қадар тўхтатиб турилган. Айнан карантин чоралари кучайтирилган кезларда шикоят ҳамда аризалар судларга фақат электрон шаклда info@supcourt.uz почта манзили орқали қабул қилинди ва уларнинг амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этилиши таъминланди.
Ўз навбатида, судларга электрон мурожаатлар, шунингдек, Олий суд раҳбарияти қабулига электрон рўйхатдан ўтиш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали my.sud.uz орқали ҳам амалга оширилганини қайд этиш жоиз.
Бинобарин, Олий суд раҳбарияти томонидан фуқароларнинг қабули мутлақо амалга оширилмади, деган иддаолар асоссиз эканини қуйидаги рақамлар ҳам тасдиқлайди.
2020 йил мобайнида Олий суд раҳбарияти томонидан жами 5 896 нафар фуқаро қабул қилинган. Уларнинг 1 876 нафари бевосита Олий судда, 3846 нафари сайёр қабулларда, 174 нафари видеоконференцалоқа тизими ёрдамида қабул қилинган.
Шунингдек, 2020 йил мобайнида Олий суд раиси томонидан 341 нафар (бевосита Олий судда 254 нафар, видеоконференцалоқа тизими орқали эса 87 нафар) фуқаро қабул қилинган.
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова томонидан 2020 йил мобайнида 428 нафар (бевосита Олий судда 28, сайёр қабулларда 392 нафар, видеоконференцалоқа тизими орқали 8 нафар) фуқаро қабул қилинган.
Олий суд раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан 1 472 нафар (бевосита Олий судда 685, сайёр қабулларда 775 нафар, видеоконференцалоқа тизими орқали 12 нафар) фуқаро қабул қилинганини айтиб ўтишимиз муҳимдир.
Олий суд раисининг ўринбосари Б. Исаков томонидан эса 2 416 нафар (бевосита Олий судда 113, сайёр қабулларда 2 303 нафар) фуқаро қабул қилинган.
Шунингдек, 2020 йил 4-чорагида Олий суд қабулхонасига ташриф буюрган 631 нафар фуқаронинг ариза ва шикоятлари қабул қилиб олинган ва ушбу мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши таъминланган.
Кези келганда Олий суд раҳбарияти қабулига кириш тартиби хусусида ҳам алоҳида тўхталмоқчимиз. Мазкур тартибга асосан, шунингдек, ҳар бир судья мустақил эканлиги нуқтаи назаридан холисликни таъминлаш мақсадида Олий суд раисининг қабулига раис ўринбосарининг қабулидан кейин (раис ўринбосарининг жавоб хатидан норози бўлган тақдирда) ўринбосарлар қабулига тегишли судлов хайъатлари томонидан чиқарилган қарордан норози бўлган фуқароларнинг киришлари белгиланган. Ушбу тартибдан бехабар айрим фуқаролар ўртасида баъзан тушунмовчиликлар юзага келиши табиий, албатта. Бундай норозиликларни ижтимоий тармоқларда зудлик билан тарқатиб юбориш орқали кенг жамоатчилик ўртасида судларга нисбатан салбий фикрлар юзага келаётганидан ҳам кўз юмолмаймиз.
Пандемия муносабати билан Олий суд раҳбарияти томонидан фуқаролар қабулини тўлақонли амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги, ўз навбатида, айни шу мураккаб вазият сабабли баъзи фуқароларга судга мурожаат қилиши учун ноқулай вазият юзага келганлигини инкор эта олмаймиз.
Бугунги кунда Олий суд раҳбарияти, умуман айтганда, судларда фуқароларнинг қабули белгиланган тартибда ва карантин қоидаларга тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

January 16, 2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори ёрилиб кетгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилган эди.
Бу Сирдарё вилоятидаги айрим туманлар аҳолисининг тунги пайтда саросимига тушишига, одамларнинг ҳаловати йўқолишига сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Ахборот хизмати таҳлилий видеолавҳа тайёрлади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бу Сирдарё вилоятидаги айрим туманлар аҳолисининг тунги пайтда саросимига тушишига, одамларнинг ҳаловати йўқолишига сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Ахборот хизмати таҳлилий видеолавҳа тайёрлади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
January 16, 2021
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
January 16, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ ЙҲХББ Ахборот хизматидан барча ҳаракат иштирокчилари учун хавфсиз ҳаракатланишнинг 5 қоидаси.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
January 16, 2021
“Ўзбекнефтгаз”: QuWatt бренди остида автобензин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди
✍️ “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “QuWatt” бренди остида автобензин ва дизель ёнилғиларини ишлаб чиқариш бўйича чоралар кўрилди.
🇺🇿🇩🇪 Натижада, Германиянинг "BASF SЕ" компанияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб, заводда “QuWatt” бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
❗️ “QuWatt” АИ-95 русумидаги автобензин афзалликлари қуйидагилардан иборат:
👉 двигателларда тозаликни сақлашнинг мукаммал таъсирига эришиш имконини беради;
👉 клапанлардаги ҳосил бўладиган қатлам миқдорини 4 мг/клапан қийматидан ошмаслигини таъминлайди;
👉двигатель клапанларини қатламлардан юқори даражада, яъни 80% гача тозалаш имконини беради;
👉 автомобиль двигатели қувватини оширади ҳамда ёқилғини 3% гача тежалишига эришилади;
👉 қиш мавсумида двигателнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди;
👉 двигатель ёнилғиси тизимида, шунингдек, бензинни ташиш ва сақлаш жараёнларида коррозияга йўл қўймайди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг биринчи ўн кунлигининг ўзидаёқ, 480 тонна “QuWatt” бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқарилди ва республика товар хомашё биржаси орқали сотувга қўйила бошланди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида брифинг
2020 йилда мамлакат бўйлаб электр энергияси истеъмоли 69 миллиард 100 миллион киловатт соатни ташкил қилиб, бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 6,1 фоизга ва 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 20,1 фоизга кўп.
2020 йилда мамлакат электр станцияларида 66 миллиард 400 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқилган бўлиб, бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 5 фоизга кўпни ташкил қилади ва 2016 йилга нисбатан 12,6 фоизга кўп.
Инвестиция дастурида кўзда тутилган лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш ҳисобидан мамлакатимизда ҳар йили 2016 йилга нисбатан 21 миллиард киловатт соатга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Манба: https://t.iss.one/studio_67/8746