Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
💧 Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, бу сув йўқотилишига сабаб бўлмоқда

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров маълум қилди:

📍«Лойиҳа олди ўрганишлар ва гидрогеология изланишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришимиз керак. Янги лойиҳалар энди нафақат вилоят кесимида, балки туман ва маҳаллалар кесимида танланади. Бу лойиҳалар аҳоли, депутатлар билан кўриб чиқилади.

🔎 Ҳозирда жуда кўп уй-жой мавзелари қурилмоқда. Лекин уларнинг қанчалик сув билан таъминлангани — жиддий масала. Бу борада Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаймиз, натижада самарасиз инвестицияларга йўл қўймаймиз.

👨🏻‍💻 Соҳада тендерларни ўтказиш, пудрат ташкилотларини танлаш жараёнлари шу йилдан бошлаб фақат онлайн ўтказилади, инсон омили тўлиқ чиқарилади.

🛠 Энг катта муаммолардан бири — сувнинг йўқотилиши. Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, уларни алмаштириш керак. Бу борада белгиланган вазифалар албатта бажарилади».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, транспорт тизими, коммуникациялар ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифаларига бағишланган брифинг

✈️ “Uzbekistan Airways” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Умид Хусанов соҳада мавжуд камчиликлар ҳамда 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида

Манба: https://t.iss.one/studio_67/8567

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Илҳом Маҳкамов, Транспорт вазири:

🚌 "Ўзбекистонда жамоат транспортини янгича асосда ривожлантириш бўйича ишлаяпмиз. Яъни, аҳоли сони, зичлиги, ижтимоий объектлар жойлашган жойлардан, таълим муассасалари ва бошқа факторлардан келиб чиқиб, барча жамоат транспорти йўналишларини қайта кўриб чиқиб, илмий асосда янги йўналишларни йўлга қўйишимиз лозим.

🖇 Хатловга кўра, 9145 аҳоли пунктининг 1115таси жамоат транспорти билан қамраб олинмаган. Шунингдек, 4068 йўналишнинг 374тасида қатновлар тўхтаб қолган.

🔎 Шу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида йўналишларни белгиловчи тендерларни 100 фоиз электрон тизимга ўтказдик. Шунингдек, рентабеллик умуман паст бўлган тақдирда, уларни субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаяпмиз.

🌀 2021 йилда вилоят марказларида жамоат транспортининг моделлаштирилган бош режасини ишлаб чиқамиз. Бунда халқаро экспертлар ҳам жал этиляпти".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш борасидаги муаммолар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани

Самандар Ҳикматуллаев, ФВВ Ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари:

"Умуман олганда куз-қиш мавсумида кўпроқ иситиш мавсуми билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг содир бўлиш эҳтимоли юқори. Айнан мана шу фаслларда бошқа фавқулодда вазиятларга қараганда содир бўладиган фавқулодда вазиятлар анча даҳшатли ҳисобланади. Биз фавқулодда вазиятларнинг мониторингини ўрганганимизда, ҳалок бўлганларнинг сонини кўрганимизда аниқланган янада даҳшатли ҳолат - бу бизнинг жамиятимизнинг асосий бўғини бўлган бир бутун оиланинг барча аъзолари ҳалок бўлишидир".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Андижон вилояти аҳолиси диққатига!

Қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун навбатчилик штаби ташкил этилган

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Андижон вилояти ҳамда шаҳар-туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат. Мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:⬇️

🏢 Андижон вилояти ҳокимлиги марказий штаби:
☎️ (+99874) 223-23-47, 74 228-26-20

Штаб раҳбари – Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Иброҳимжон Холматов:
☎️ Тел: (+99874) 223-26-20.

🏘 Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Расулжон Тўланов:
📱Тел: +99890 172-00-05,
📱 Тел: +99874 226-21-01,

🔥«Hududgaz Андижон» газ таъминоти филиали директори Даврон Салоҳиддинов:
📱Тел: +99893 410-31-11;
☎️ Тел: +99895-203-04-00.

⚡️«Андижон ҲЭТК» АЖ бош директори Аҳаджон Жўраев:
📱Тел: +99893-910-04-13;
☎️ Тел: +99874-228-06-16.

💧«Андижон сув таъминоти» МЧЖ директори Шуҳрат Матмусаев:
📱Тел: +99893 410-04-40 ;
☎️ Тел: +998 74 223-02-79,

☀️Андижон вилояти «Иссиқлик манбаи» ДУК директори Саидфозил Турсунов:
📱Тел: +99898 570-91-57;


🔥«Кўмир таъминот» директори Баҳодир Султонов:
📱Тел: +99893-525-11-55.

🏫 Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов:
☎️ Тел: +99898-107-39-00, 74-228-25-89.

🏫 Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Азизбек Азимов:
📱Тел: 91-602-42-41;
☎️ Тел: 74 225-51-08.

🏥 Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов:
📱 Тел: +99890 524-80-22;
☎️ Тел: 74 228-25-86.

🚓 Андижон вилояти ИИБ ЙХҲБ бошлиғи Саидолим Зингиров:
📱 Тел: 98 100-17-37;
☎️ Тел: 74 226-99-33, 74 226 95 01.

👨‍🚒 Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳромжон Ражабов:
📱 Тел: +998 99-436-22-07;
☎️ Тел: +99874 223-18-25 +998 78 298-01-13.

🏢 Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров:
📱Тел: 99-325-53-43,
☎️ Тел: 74-225-25-95.

🏢 Асака тумани ҳокими Мансурбек Алихонов:
📱Тел: +99890 540-10-10,
☎️ Тел: 74 232-20-00.

🏢 Андижон тумани ҳокими (в.б.) Анвар Ҳошимов:
📱 Тел: +99899 047-44-99,
☎️ Тел: 74 225-00-97.

🏢 Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов:
📱 Тел: +99893 377-07-02,
☎️ Тел: 74 323-22-11.

🏢 Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Маъмуров:
📱 Тел: +99899 971-13-64,
☎️ Тел: 74 773-25-60.

🏢 Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова:
📱 Тел: +99893 242-85-26,
☎️ Тел: 74 333-18-21.

🏢 Жалақудуқ тумани ҳокими Ҳикматилло Латипов:
📱 Тел: +99899 866-11-10,
☎️ Тел: 74 755-23-60.

🏢 Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов:
📱 Тел: +99898 570-60-05,
☎️ Тел: 74 312-23-26.

🏢 Марҳамат тумани ҳокими Бобур Юлдашев:
📱 Тел: +99898 707-77-40,
☎️ Тел: 74 391-25-00.

🏢 Олтинкўл тумани ҳокими Иқболжон Матрўзиев:
📱 Тел: +99895 002-20-84,
☎️ Тел: 74 354-59-00.

🏢 Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуджон Бозоров:
📱 Тел: +99897 346-01-00,
☎️ Тел: 74 711-30-00.

🏢 Улуғнор тумани ҳокими Дониёрбек Мақсудов:
📱 Тел: +99893 787-14-85,
☎️ Тел: 74 761-11-16.

🏢 Хўжаобод тумани ҳокими Зоҳиджон Аҳмадалиев:
📱 Тел: +99893 254-40-00,
☎️ Тел: 74 741-21-15.

🏢 Қўрғонтепа тумани ҳокими (в.б.) Баҳромжон Турсунов:
📱 Тел: +99899 810-05-07,
☎️ Тел: 74 723-14-65.

🏢 Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов:
📱 Тел: +99898 000-63-31,
☎️ Тел: 74 342-22-28.

🏢 Хонобод шаҳар ҳокими Машъалбек Тожибоев:
📱 Тел: +99890 540-00-23,
☎️ Тел: 74 734-44-41.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзэнергоинспекция: 2020 йилда электр тармоқларига ноқонуний уланган ва электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолатлари

* * *

Ўзэнергоинспекция:
2020 йилда ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилган текширувлар

✍️ Инфографикалар "Ўзбекистон Миллий Электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бухоронинг Арк қўрғони олдида дронлар шоуси бошланди

Тадбирни вилоят ҳокимлигининг фейсбукдаги саҳифасида қуйидаги ҳавола орқали кузатиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Қашқадарё_вилояти

52 НАФАР ЭЛЧИ ВА МАСЛАҲАТЧИЛАР ҚАШҚАДАРЁГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 2021 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари вакилларининг Қашқадарё вилоятига ташрифи кутилмоқда.

🤝 Ташриф доирасида Қашқадарёнинг инвестиция, туристик салоҳияти тўлалигича таништирилади, йирик тадбиркорлик субъектлари ҳамда зиёрат туризми масканларига сафар уюштирилади.

📌 Ўзбекистоннинг Италия, Буюк Британия, Белгия, Испания, Польша, Франция, Австрия, Украина, Германия, Латвия, Исроил, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Хитой, Сингапур, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Афғонистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Индонезия, Эрон, Миср, Покистон, Уммон, Қувайт, Туркия давлатларидаги элчилари ва бошқа давлатлардаги маслаҳатчи, бош консуллари, турли хорижий шаҳарлардаги доимий вакиллари ташриф буюради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
⚡️Илк бор “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” ойлиги ўтказилади

🔷 Жорий йилнинг 11-16 январь кунлари Ёшлар ижод саройида “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” ойлиги доирасида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" ташкил этилади.

✳️ Ҳафталик давомида янги кинолойиҳалар тақдимоти, ёшлар учун маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, кастинг ва конференциялар ҳамда янги фильмлар премьералари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, республика бўйлаб таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилиб, аҳоли билан ўзбек кино санъати тарихи ва бугунги куни ҳақида мулоқот уюштирилади. Бир қатор тарихий-бадиий фильмларнинг бепул намойиши ўтказилади.

Кино ҳафталик доирасида ёш киноижодкорлар учун Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентда филиалини очиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ташкил қилиш масалалари муҳокамалар марказида бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг турист келди, уларга 261 млн долларлик хизмат кўрсатилди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:

«Коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатимиз туризми энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлди.

2020 йилда жами 1 млн 504 минг турист ташриф буюрди. Бунда 261 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматини кўрсатдик.

2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга оширмоқчимиз, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратмоқчимиз.

2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий сайёҳ ташрифини таъминлаш бўйича режа қилинган».

@aoka_uz
Айни дақиқаларда АОКАда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни соҳасини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган брифинг ўтказилмоқда.

📹 Брифинг «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда. Унда Бош вазир маслаҳатчиси ҳамда вазирлар соҳага оид ахборотларни тақдим этмоқда.

🌐 Тадбирни Агентликнинг «Facebook»даги расмий саҳифаси орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни соҳасини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган брифинг

Бош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасида 2021 йилда амалга ошириш белгиланган вазифалар ҳақида

Манба: https://t.iss.one/studio_67/8587

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов:

📝 «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси бўйича келгуси 3 йилда ҳудудлар ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш бўйича 1627 та лойиҳа амалга оширилади.

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш бўйича 2020-2022 йилларда 42 та вазирлик ва идорада жами 260 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш бошлаб юборилган. Қатор лойиҳалар 2020 йилнинг ўзида якунига етди.

«Рақамли Тошкент» дастури доирасида 30 дан зиёд ахборот тизимини яратиш ва интеграциялар лойиҳаси амалга оширилмоқда.

👨🏻‍💻 Тиббиёт соҳасида IT-технологияларни жорий қилиш, жумладан «Ягона тез тиббий хизмат» ахборот тизимини ташкил этиш орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга сарфланадиган вақтни икки баробарга қисқартиришга эришилди. Тошкент шаҳридаги 88 та оилавий поликлиникада «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилди».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 «Электрон қарор» ахборот тизими яратилади, унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базаси юритилади

📌 Иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги маълумотномани талаб қилиш бекор қилинади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров маълум қилди:

«2021 йилда электрон давлат хизматларини кенгайтириш масаласига эътибор қаратилади. Жумладан, ягона порталда қўшимча 60 турдаги электрон хизмат жорий қилиниши вазифаси белгиланган. Масалан, жорий йилдан иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги архив маълумотномасини талаб қилиш тўлиқ бекор қилинади.

«Электрон қарор»
ахборот тизими яратилади. Унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базасини юритилади.

Нукус, Урганч, Наманган ва Термиз шаҳарларида IT-парк филиаллари очилади. Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида «Ёшлар технопарклари» очилади. Тошкент вилоятида бу йил сентябрь ойида ТАТУ филиали очилади».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди: 1 Мбит/с — 40 минг сўм

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:

«Мавжуд техник қувватларимизни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилди.

🔰 Ижтимоий соҳа объектларига, жумладан 8 095 та халқ таълими, 5 440 та мактабгача таълим ва 3 207 та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.

2020 йилнинг тўртинчи чорагида республикамиз бўйича 14 та, яъни ҳар бир ҳудудда биттадан таянч IT-мактаблари ташкил этилди ва замонавий технологиялар билан жиҳозланди.

👨🏻‍💻 «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 120 мингдан зиёд ўқувчи жалб қилинди, улардан 18 минг нафардан ортиғи курсларни муваффақиятли тугатди».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводининг 2017-2020 йиллар давомида барпо этилиш жараёнлари

✍️ Видеоматериал Энергетика вазирлиги ахборот хизмати томонидан
тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Жиззахда кроссовер "DONG FENG" ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, Жиззахда Хитойнинг йирик "DONG FENG" ва "CHANGAN" автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда кроссовер "DONG FENG" ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

📝 Бу ҳақда 2021—2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланган Президент қарорида келтирилган.

📊
Лойиҳа қуввати йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 10,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллар ўз маблағлари ташкил этади.

✔️ Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 ҳил турдаги кроссоверлар, 2 ҳил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform