Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасида белгиланган вазифалар юзасидан Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров фикрлари

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент ҳужжатлари ижросини Адлия вазирлиги назорат қилади

❗️ Ҳар қанча долзарб, муҳим қонунлар, фармонлар, қарорлар қабул қилинмасин, улар ижро қилинмаса аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш бўйича ҳаракатлар самарасизлигича қолади.

✔️ Бугун Президент томонидан Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномада ҳам айни масалага алоҳида урғу берилди.

⚡️ Таъкидланишича бундан буён, Адлия вазирлигининг асосий вазифаси қабул қилинган ҳужжатларни масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш ҳиcобланади.

🧾 Энди мазкур масалада янги тизим таклиф этилди. Унга кўра қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларининг тўғри ва аниқ мазмун ва моҳияти вилоят, туман (шаҳар) раҳбарларига бевосита етказилади.

🗂 Президент ёки бошқа қонун ҳужжатлари билан берилган топшириқни ижро этишда, ижрочи вазирлик ва идоралар томонидан ижрони таъминлашда қийинчиликлар юзага келганда, адлия органлари ушбу топшириқни ижроси ташкил этишга кўмаклашади. Бироқ, бу нарса Адлия вазирлиги топшириқни бевосита бажарувчисига айланиб қолади деган эмас албатта. Вазирлик топшириқни бажариш учун ўзига ҳос йўналтирувчи вазифасини бажаради холос.

👉 Таъкидлаш жоизки, ҳар бир вазирлик ва идора ҳужжатларда берилган топшириқларни виждонан, тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажаришга мажбур. Ҳар бир раҳбар бунга шахсан масъул эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Аслида уларнинг тепасида туриб, “ниқташ” ҳам керак эмас.

📠 Дейлик, бирон-бир вазирлик топшириқни бажармади. Давлат раҳбари айтиб ўтганларидек, керак бўлса, лавозимидан озод этишгача бўлган чоралар кўрилади. Бу масала шахсан Давлат раҳбарини назорат остида эканлиги таъкидланмоқда.

Ушбу мақсадда, Адлия вазирлигида махсус алоҳида бўлинма ташкил этилади ва уларга зарур ваколат ва ресурслар берилади. Унинг республика бўйлаб, ҳудудий бўлинмалари ҳам ташкил этилади.

📌 Улар, қонун ҳужжатлари талабларини ижро қилмаслик, нормаларни ўзбошимчалик билан ёки нотўғри талқин қилиш, қонунни қўллашда субъективлик, тор идоравий ёндашиш ҳолатларини аниқлайди ва келгусида йўл қўймаслик чораларини кўради.

🔖 Фаолият натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига танқидий ахборот киритилади. Унинг асосида албатта тегишли мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилади. Энг асосий янгиликлардан бири, бу мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш вазифаси ҳам қўйилган.

📲 Бунда, “жамоатчилик эшитувлари” ва “жамоатчилик мониторинги” институтларидан кенг фойдаланилади. Яъни ижроси бажарилмаган топшириқлар бўйича маълумот фуқаролар томонидан хабар бериш тизими орқали юборилади. Керак бўлса, мобиль илова ишга туширилади.

📇 Юқорида айтиб ўтилган жараёнлар барча оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” дастурлари ёрдамида ёритилади.

Манба:
Вазирлик ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Тадбиркорлар давлат ҳимоясида

🧾 "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони билан Бизнес омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг қарзлари бўйича ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат этиш ҳуқуқи ҳам берилди.

🤝 Тадбиркорларга қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилса, у ўз фаолиятини узлуксиз давом эттиради, шу билан бирга давлат олдидаги қарзларини ҳам тўлаб боради ҳамда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолади.

✔️ Авваллари тадбиркорлар томонидан давлат даромадига ундириладиган қарздорликни тўлаш муддатини кечиктириш юзасидан Бизнес-омбудсман девони кўплаб мурожаатлар қилар эдилар. Бироқ, Бизнес-омбудсманда бу каби ваколат бўлмагани сабабли, тадбиркорларни қийин вазиятдан олиб чиқишда амалий ёрдам берилмасдан қолишига сабаб бўлар эди.

🕌 Ҳозирда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Бухоро вилояти миқёсида давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган тадбиркорларни аниқлаш бўйича хатлов ишлари амалга оширилмоқда.

📇 Хатлов натижасида ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ижро ҳужжатларини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки ижрони кечиктириш бўйича судларга илтимосномалар киритилиши таъминланади.

✍️Бизнес-омбудсман ахборот хизмати маълумоти.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Камбағаллик — жамият ривожи учун катта тўсиқ

Президентинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти эксперти Аброр Юсуповнинг шарҳи

👉
Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент мурожаатномаси: 2021 йилда маҳалла тизими учун яратилаётган имкониятлар

Манба:
Вазирлик ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🔰 Янги уй, янги режалар, янги мақсадлар билан ёруғ келажак сари...

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
MUROJAATNOMA.pdf
362.9 KB
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿🇷🇺 "Москва-Тошкент" йўналишида қўшимча парвоз амалга оширилади

✍️ “Uzbekistan airways” авиакомпанияси ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 31 декабрь куни “Москва-Тошкент” йўналиши бўйича қўшимча парвозни амалга оширади.

✈️ HY3604 рейсининг учиш ва қўниш вақтлари қуйидагича:
Москва - Тошкент - 09:35. Қўниш вақти – 15:20. Вақт кўрсаткичлари маҳаллий вақтда берилди.

📮 Чипталарни компания сайтида ёки "Uzbekistan airways sales" офисида харид қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда.

📍Унда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари, Бош вазир ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишмоқда.

🎥 Эфирни сиз "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил билан бир-бирларини самимий қутлаб, икки биродар халққа тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Суҳбатда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш вазифалари белгиланди, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись сердечными поздравлениями в связи с наступающим Новым годом, искренне пожелав двум братским народам мира, благополучия и процветания.
Определены задачи по дальнейшему укреплению дружбы, добрососедства и стратегического партнерства, также обсуждены актуальные вопросы региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган сессияси

Жамшид Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари;

“Давлатимиз раҳбари барчамизга туман ҳокимларини, уларнинг ўринбосарларини эшитишни ўргатдилар.

Президентимиз Қашқадарёга ташриф давомида 4 та туман ҳокимига кўп вақт ажратди, уларни батафсил эшитди.”

Манба: https://t.iss.one/studio_67/8404

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿🇬🇧 Президент мактаблари Кембриж халқаро мактаби мақомига эга бўлди

✍️Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🤝 Президент мактаблари ўқувчилари умумий ўрта таълим аттестати билан биргаликда, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда университетга кириш имкониятини яратувчи A-level (илғор ўрта таълим тўғрисидаги) сертификатини ҳам олади.

🗂 Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи Президент мактаблари бир вақтда Cambridge Assessment International Education ташкилоти аккредитациясидан ўтди ва Cambridge International School (Cambridge халқаро мактаби) мақомига эга бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди

2021 год объявлен в нашей стране Годом поддержки молодежи и укрепления здоровья населения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган махсус кўрсатув бугун соат 19.00 да "Ўзбекистон 24", "Ўзбекистон" ва "Ёшлар" телеканалларида намойиш этилади.

‼️Ўтказиб юборманг.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРЛАРИНИ 30 КИШИДАН КЎП БЎЛГАН ҲАМДА КОРОНАВИРУСГА ТЕСТ ТОПШИРГАН ҲОЛДА НИШОНЛАШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

Республика махсус комиссияси юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашганлигини инобатга олиб, Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил
31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди.

30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:

📌шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;

📌коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.

❗️Республика масус комиссиясининг ушбу қарори халқимизнинг байрам тадбирларини юқори кайфиятда нишонлашига шароит яратиб беришни кўзда тутади. Юртдошларимиздан байрам кунларида ўзлари ҳамда яқинларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасдан, тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланиб, қўйилган талабларга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган махсус кўрсатув бугун соат 19.00 да "Ўзбекистон 24", "Ўзбекистон" ва "Ёшлар" телеканалларида намойиш этилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Жамоат транспортида имтиёзли карталар ва уларнинг тарифлари

📮 Транспорт картаси – йўловчилар томонидан умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишсиз таксидан ташқари) юрганлик учун амалдаги тариф асосида йўл ҳақини тўлиқ тўлаш учун мўлжалланган шахсийлаштирилмаган кўп марталик дебет тўлов картаси.

✍️ "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати маълумотига кўра, транспорт картасининг депозит ҳисоб рақами пул маблағларини тушириш орқали тўлдирилади. Транспорт картасидаги тариф режаларининг тўлиқ қиймати умумий фойдаланиладиган транспортдаги чекланган тарифни, чегирма ва имтиёзларни ҳисобга олган холда, юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

🚉 “ATTO” Операторининг транспорт карталарини “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ойлик йул чипталарини сотиш шаҳобчаларида ҳамда метрополитен кассаларида 15 000 сўмдан харид килиш мумкин. Бунда тўлов килинган 15 000 сўмнинг 5 000 сўми картанинг ҳисобиги ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform