Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Президент вручил государственные награды в комплексе «Куксарой».
– Сидящие здесь сегодня – герои нашего времени, выдающиеся представители нашего мужественного народа, – отметил глава государства .
От имени собравшихся на церемонии Шавкат Мирзиёев адресовал поздравления всем согражданам, получившим награды на местах.
В церемонии приняли участие руководители государственных и общественных организаций, ветераны труда, представители интеллигенции, молодежь.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.
Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

29 декабря в 11:00 часов в Международном конгресс-центре начнется Послание Президента Шавката Мирзиёева Олий Мажлису.
Будет предложено название для 2021 года, обозначены важнейшие задачи дальнейшего развития страны, приоритеты внутренней и внешней политики.
Послание будет освещаться в прямом эфире 15 телеканалов, а также в режиме онлайн на официальном веб-сайте и официальных страницах Президента в социальных сетях.

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #onlayn

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 “АНДИЖОН СУВ ОМБОРИ”НИНГ НОМИ НЕГА “КАМПИРРОВОТ” ДЕБ АТАЛАДИ?

❇️ Фарғона водийсининг аксарият ҳудудларини сув билан таъминловчи “Кампирровот” сув омбори “Тянь-Шан” тоғ тизмасининг 5-ирмоғидан пайдо бўлувчи “Қорадарё” ўзанига қурилган гидротехник иншоотдир. У 1962 йили лойиҳалаштирилиб, 1968-1982 йилларда қуриб битказилган.

📌 “Андижон сув омбори” дея аталувчи бу иншоотнинг номи нима учун “Кампирровот” эканлиги барчани қизиқтиради. Бунинг сабаби, ушбу сув омбори қурилишидан олдин икки қоя ўртасида ҳудди дарвоза, яъни ровот сингари табий ёриқ мавжуд бўлган. Ўша жойда қоя ҳам бўлиб, унинг шакли ҳудди бошида сават кўтариб турган кекса аёлни эслатган. Ушбу икки сабаб туфайли сув омбори “Кампирровот” номини олган.

Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниязметова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этилди:
〰️〰️〰️〰️

🔗2020 йилдан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутувчи жиноий жавобгарлик белгиланди;

💰маъмурий жавобгарлик чоралари базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача кўпайтирилди;

📱блогерлар томонидан жойларда меҳнат қонунчилиги талабларига амал қилмаслик ҳолатлари бўйича ижтимоий тармоқларда ёритилган жами 113 та хабар ҳам зудлик билан жойида ўрганилганда, улардан 25 та ҳолатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топди;

🔎Фуқаролик жамияти фаолларидан келиб тушган жами 26 та мурожаатнинг 6 тасида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш ҳолатлари аниқланиб мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди;

кўрилган тезкор чоралар натижасида 540 нафардан ортиқ фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди, 410 нафар фуқароларнинг 173 млн. сўмлик меҳнат ҳақлари тўлаб берилишига эришилди;

⚠️174 нафар мансабдор шахсга жами 745 млн. 712 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди;

☎️Давлат меҳнат инспекцияси мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлган фуқароларимиздан, шу билан бирга меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишларини сўрайди. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform