Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, Куни-кеча Россиянинг МДҲ мамлакатлари билан халқаро ижтимоий ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбари Михаил Вождаев бошчилигида мутахассислар пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди.

❇️Ташрифдан кўзланган мақсад — таълим масканида ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш, келгусида таълим сифатини янада ошириш бўйича ҳамкорлик лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"Права" алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

✍️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, сўнги пайтларда аҳоли ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

❗️ Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритади.

✔️ Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

🧾 Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Депутатлар президент хавфсизлик хизматига оид қонун лойиҳасини кўриб чиқди

26 декабрь куни Қонунчилик палатаси депутатлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Ҳозирга қадар хизмат ўз фаолиятини қонуности ҳужжатлари асосида юритиб келмоқда. Қонун эса хизмат фаолиятида ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди. Унда қўриқланиши белгиланган шахсларнинг тоифаси, хизматнинг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат органлари билан ҳамкорлик масалалари акс этган. Шунингдек, лойиҳада хизмат фаолиятини назорат қилиш тартиби ҳам назарда тутилган.

Таъкидланишича, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига ҳам қўйилган, қолаверса, АҚШ, Россия, Корея давлатларининг соҳадаги қонунчилик асослари ўрганилган. Қонун лойиҳаси 2008 йил 10 октябрда имзоланган МДҲ иштирокчи давлатларининг давлат қўриқловига олинган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик келишуви асосида ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

Лавҳамиз қаҳрамони фаолиятини қизиқ бир ҳолат билан бошлаган.

— Тварогни яхши кўрардим. Бир куни қизиқиб, ўзим тайёрлаб кўрдим. Мазали бўлди. Шу куни менда ушбу соҳада кичик корхона очиш нияти пайдо бўлди, — дейди когонлик “Садаф сут” корхонаси раҳбари Дилбар Эргашева.

🔷 Фаолиятини бошлаганига 6 йил бўлган қаҳрамонимиз айни дамда сут ва сут маҳсулотларини тумандошларига етказиб турибди.

— Дастлаб 4-5 хил маҳсулот ишлаб чиқарардик. Кейин бозорни ўргандик. Маҳсулотимиз турлари кўпайди. 3 марта имтиёзли кредит олдик. Иккитаси ёпилган. Ушбу тадбиркорлигимиз орқасидан айни дамда 10 нафар маҳалладошимиз банд. Аҳоли эса сифатли ва арзон сут маҳсулотларини истеъмол қилмоқда. Ҳар қандай мақсаднинг тагида юрт ва оила тинчлиги ётади.

🔷 Айни дамда кичик корхонада 1,5 тонна сут маҳсулоти қайта ишланмоқда.

👉 Лавҳада батафсил!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда электр қарздорлиги 3 трииллион 500 миллиард сўм экани айтилди

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов маълум қилди:

"Электр энерегияси бўйича энг катта қарздорлик Самарқанд вилоятида: 655 миллиард сўм. Бу жами кўрсаткич, яъни юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги.

Айни вақтда республикамиз бўйича 3 трлн 500 млрд сўм қарздорлик мавжуд. 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энерегиясидан қарздорлиги — 2 трлн 340 млрд сўмни ташкил қилмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик — 2 трлн 380 млрд сўм бўлган.

2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 миллард сўмга камайишига эришилди. Бу — айнан биллинг тизими жорий қилиниши натижаси".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Президент вручил государственные награды в комплексе «Куксарой».
– Сидящие здесь сегодня – герои нашего времени, выдающиеся представители нашего мужественного народа, – отметил глава государства .
От имени собравшихся на церемонии Шавкат Мирзиёев адресовал поздравления всем согражданам, получившим награды на местах.
В церемонии приняли участие руководители государственных и общественных организаций, ветераны труда, представители интеллигенции, молодежь.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter