Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Ботир Зариповнинг навбатдаги сайёр қабули Когон туманида ташкил этилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солишда норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришнинг аҳамияти

🇺🇿🇺🇸 Маълумки, жорий йилнинг 8 декабрида АҚШ Давлат котиби М.Помпео Ўзбекистонни диний эркинлик соҳасида “алоҳида назоратдаги” мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги қарорини эълон қилди.

📈 Ўзбекистон 2017—2020 йиллар мобайнида дин соҳасида ўзининг янгича муносабатини шакллантирди. Бу соҳада узоқ муддатга мўлжалланган аниқ стратегиясини белгилаб олди.

📝 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳаси алоҳида устувор йўналиш этиб белгиланди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги Фармони қабул қилиниб, унда Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Мазкур фармон билан Дин ишлари бўйича қўмита тузилмасида Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази ташкил этилди. Марказга Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний мавзуларга оид адабиётлар, Интернет ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилиш, диний-ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга асосан диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божлари ва тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони камайтирилди. Шу билан бирга, диний ташкилотларга рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилиш йилига бир марта амалга оширилиши ўрнатилди. Бундан ташқари, агарда диний ташкилот қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган тақдирда унинг фаолияти фақатгина суд тартибида тугатилиши белгиланди.

“Йўл харитаси” доирасида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонун билан Адлия вазирлиги ва Олий суди ўзининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхатини эълон қилиб, унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаши белгиланди.

Мазкур тадбирларда хорижий ҳамкорларга Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлиги соҳасида амалга оширилган ишлар, қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ), Венеция комиссияси ҳамда АҚШ Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси, Бригам Янг университети мутахассисларининг тавсиялари асосида, қолаверса, бутун дунёда содир бўлаётган ҳақиқий ҳолат ҳамда кўп асрлик тарихий ва диний қадриятлар асосида лойиҳа қайта кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 15 сентябрда биринчи ўқишда қабул қилиниб, иккинчи ўқишга киритишга тайёрланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда республикамизда 16 та конфессияга тегишли 2 298 та диний ташкилотлар фаолият юритиб келмоқда. Улардан 2107 таси исломий ҳамда 191 таси ноисломий ташкилотлардир. Шу жумладан, 15 та диний ўқув юртлари (13 та исломий диний ўқув юртлари – шундан 3 таси олий ва 10 таси ўрта махсус ислом билим юртлари ҳамда 2 та ноисломий олий ўқув юртлари) кенг фаолият юритиб келмоқда.

Аҳамиятлиси, биргина 2020 йил мобайнида адлия органлари томонидан жами 23 та диний ташкилот рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг 8 таси черковлар, 14 таси масжидлар ва 1 таси исломий диний ўқув юртини ташкил этади.
Диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормалар мамлакатда дин ва эътиқод эркинлигини таъминлашга асос бўлмоқда. Мамлакатимизда бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам муносиб эътироф этилиб, диний бағрикенгликнинг намунали модели сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар рўйхатидан чиқарилганлиги, БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2017 йил 19 сентябрда таклиф этилган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг қабул қилинганлиги бунга яққол мисолдир.

Биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошираётган давлатлардан бири ҳисобланиб, халқаро ташкилотлар ва АҚШ Ҳукумати томонидан бу борада ижобий баҳо берилаётганлиги барчамизни бирдек мамнун этади.

✍️ Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумоти.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мардлар қурар метрони, дўстим» Зулфия Мўминова шеъри

Видеоматериал Транспорт вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Юртимизда ҳар бир инсонни рози қилиш бўйича хайрли ишларимиз бардавом бўлсин

Шавкат Мирзиёев: Благая работа, направленная на то, чтобы каждый человек в нашей стране был доволен жизнью, будет продолжена

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎖“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Хоразм_вилояти

🇺🇸🇧🇪🇴🇲Ўзбекистоннинг Бельгия, АҚШ ва Ўмондаги элчилари Дилёр Ҳакимов, Жавлон Ваҳобов ва Анвар Абдуҳалимов кеча Шовот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари билан танишди

Туман раҳбарияти ва тадбиркорлари билан учрашувда Бенилюкс мамлакатлари салоҳияти, бизнес юритиш хусусиятлари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш ва унинг географиясини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик ҳамда молиявий-техник ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, 2021-2027 йилларга мўлжалланган дастур доирасида Европа Иттифоқи грантларини жалб этиш билан боғлиқ устувор масалалар бўйича ўзаро фикр алмашилди ҳамда туманнинг "ўсиш нуқталари" асосида тадбиркорларнинг янги салоҳиятли лойиҳа ва таклифлари ўрганилди.

Жумладан, “Шоҳжаҳон Шаҳноза” МЧЖ қўшма корхонасининг чармдан тайёрланган сумкалар, белбоғлар, спорт анжомлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма компания тузишга оид таклифи муҳокама этилди. Муайян инвесторлар билан мазкур масалани ишлаб чиқиш учун батафсил инвестиция таклифини олиш бўйича келишувга эришилди.

Элчилар «Uztex» қўшма корхонасида бўлиб, замонавий пайпоқ ва ип газлама ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, хорижий компанияларнинг пайпоқ ишлаб чиқариш бўйича буюртмаларини жойлаштириш имконияти ўрганилиши қайд этилди.

Манба: "Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, Куни-кеча Россиянинг МДҲ мамлакатлари билан халқаро ижтимоий ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбари Михаил Вождаев бошчилигида мутахассислар пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди.

❇️Ташрифдан кўзланган мақсад — таълим масканида ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш, келгусида таълим сифатини янада ошириш бўйича ҳамкорлик лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"Права" алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

✍️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, сўнги пайтларда аҳоли ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

❗️ Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритади.

✔️ Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

🧾 Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Депутатлар президент хавфсизлик хизматига оид қонун лойиҳасини кўриб чиқди

26 декабрь куни Қонунчилик палатаси депутатлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Ҳозирга қадар хизмат ўз фаолиятини қонуности ҳужжатлари асосида юритиб келмоқда. Қонун эса хизмат фаолиятида ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди. Унда қўриқланиши белгиланган шахсларнинг тоифаси, хизматнинг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат органлари билан ҳамкорлик масалалари акс этган. Шунингдек, лойиҳада хизмат фаолиятини назорат қилиш тартиби ҳам назарда тутилган.

Таъкидланишича, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига ҳам қўйилган, қолаверса, АҚШ, Россия, Корея давлатларининг соҳадаги қонунчилик асослари ўрганилган. Қонун лойиҳаси 2008 йил 10 октябрда имзоланган МДҲ иштирокчи давлатларининг давлат қўриқловига олинган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик келишуви асосида ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

Лавҳамиз қаҳрамони фаолиятини қизиқ бир ҳолат билан бошлаган.

— Тварогни яхши кўрардим. Бир куни қизиқиб, ўзим тайёрлаб кўрдим. Мазали бўлди. Шу куни менда ушбу соҳада кичик корхона очиш нияти пайдо бўлди, — дейди когонлик “Садаф сут” корхонаси раҳбари Дилбар Эргашева.

🔷 Фаолиятини бошлаганига 6 йил бўлган қаҳрамонимиз айни дамда сут ва сут маҳсулотларини тумандошларига етказиб турибди.

— Дастлаб 4-5 хил маҳсулот ишлаб чиқарардик. Кейин бозорни ўргандик. Маҳсулотимиз турлари кўпайди. 3 марта имтиёзли кредит олдик. Иккитаси ёпилган. Ушбу тадбиркорлигимиз орқасидан айни дамда 10 нафар маҳалладошимиз банд. Аҳоли эса сифатли ва арзон сут маҳсулотларини истеъмол қилмоқда. Ҳар қандай мақсаднинг тагида юрт ва оила тинчлиги ётади.

🔷 Айни дамда кичик корхонада 1,5 тонна сут маҳсулоти қайта ишланмоқда.

👉 Лавҳада батафсил!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда электр қарздорлиги 3 трииллион 500 миллиард сўм экани айтилди

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов маълум қилди:

"Электр энерегияси бўйича энг катта қарздорлик Самарқанд вилоятида: 655 миллиард сўм. Бу жами кўрсаткич, яъни юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги.

Айни вақтда республикамиз бўйича 3 трлн 500 млрд сўм қарздорлик мавжуд. 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энерегиясидан қарздорлиги — 2 трлн 340 млрд сўмни ташкил қилмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик — 2 трлн 380 млрд сўм бўлган.

2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 миллард сўмга камайишига эришилди. Бу — айнан биллинг тизими жорий қилиниши натижаси".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform