This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:
— Коронавирус мутлақо янги вирус бўлди. Шу пайтгача инсоният ўз тарихи давомида вабо, парранда ва чўчқа гриппи каби касалликларни бошидан ўтказган, уларга қарши даво чоралари, вакциналар ихтиро қилинган эди.
Коронавирус пайдо бўлганда дастлаб у ҳақда одамлар кўп нарсаларни тушунмади, фақат тож шаклида экани маълум бўлди. Ўша пайтда шифокорларнинг малакасини, ихтисослигини бирданига ўзгартиришга тўғри келди, бу эса жуда оғир масала эди.
Малака ошириш борасида ўзбек модели яратилдими, бу бўйича қандай ишлар йўлга қўйилган?
〰️〰️〰️
📹 Ҳабибулло Оқилов, Тиббиёт ходимларининг малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Алишер Шодмонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори:
“Бугунги кунда коронавирус бўйича мамлакатимиздаги нисбатан барқарорлик нималар эвазига таъминланган. Биринчи навбатда, бу ҳуқуқий асослар такомиллашганлиги. Иккинчиси, моддий техник базага берилган эътибор. Янги қурилишлар, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари. Шу билан бир қаторда дори таъминоти. Кадрларнинг салоҳиятига ҳам катта эътибор берилиб, маҳаллий ишлаб чиқаришда ҳам катта ўзгаришларнинг бўлганлигидир.”
**************************
"ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЦР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак. Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шундан келиб чиқиб, қайси дори биринчи пайдо бўлган бўлса, АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти буни сотиб олиш масаласи бошланди.

Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилади
“Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (808-сон, 23.12.2020 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан 2021-2025 йилларда Ўзбекистонда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш Концепцияси тасдиқланди.
✍️ Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
✅ Унга кўра, Ўзбекистонда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий стратегик йўналишлари қуйидагилардан иборат:
➖ очиқ маълумотларнинг норматив-ҳуқуқий базаларини такомиллаштириш;
➖ маълумотларнинг очиқлигини методик қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
➖ маълумотларнинг очиқлигини ташкилий қўллаб-қувватлаш;
➖ маълумотларнинг очиқлигини ахборот-технологик қўллаб-қувватлаш.
🗓 2021 йилдан очиқ маълумотлар бўйича ҳамжамиятни шакллантириш ва Интернетда очиқ маълумотлар шаклида фаолият юритаётган иловалар ва хизматлар бозорини яратиш мақсадида мунтазам равишда “Open Data Day” ва “Open Data Week” ўтказилади.
🌐 Шунингдек, 2021 йил 1 августгача Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилиб, ишга туширилади.

Forwarded from Segment.uz
⚡️Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчисига Президент совғаси топширилди
✳️ 11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов АҚШнинг иккита нуфузли олий таълим муассасаси — Ксавье ва Жон Кэролл Университетларига грант асосида қабул қилинди. Ксавье университетига грант миқдори 89 минг доллар, Жон Кэролл Университетига эса 96 минг долларни ташкил этади.
🔷 Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Фирдавсни табриклаб, унга Президент совғаси — замонавий компьютерни топширди.
✳️ Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчиси Темур Сулаймонов, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Мироншоҳ Иномжонов, Жаҳонгир Амирҳамзаев, Азимжон Ўринов ҳамда Азимжон Алижоновлар етакчи хорижий олий ўқув юртларига қабул қилинган.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

#Самарқанд_вилояти
🔰 Пайариқ тумани давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Пайариқ тумани давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида меморандум имзоланди
✍️ Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори Aзиз Aбдуҳакимов ва соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ҳамда қатор туристик фирмалар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Бевосита мулоқот тарзида ўтказилган тадбир давомида юртимиз тарихи, бой миллий маданий-маънавий ва буюк аждодларимиз меросини чуқур тадқиқ этиш, соҳада фаолият юритаётган туристик фирмалар мутахассислари билим ва малакасини янги илмий тадқиқотлар асосида ошириш масаласи туризм, хусусан, бугун долзарб аҳамият касб этаётган зиёрат туризми ривожида муҳим экани таъкидланди.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Эртага, 25 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Нафақа, ойлик тўловлари ва стипендияларни ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ саволларга жавоблар
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммадзойир Ўринбоев, Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи
〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: Аҳолидан келган саволларга жавоблар
● Вақти: 10:30
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Мадаминов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи
@aoka_uz

#Siyosiy_marifat_soati
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди
Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.
✅ Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
🔷 Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.
❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube'даги каналида тўғридан-тўғри эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в Форуме молодежи Узбекистана.
Глава государства выступит с речью и пообщается с молодежью. Ожидается, что на мероприятии будут присутствовать более 3,3 тысячи юношей и девушек, еще 26 тысяч молодых людей подключатся из студий на местах.
Инициатива проведения крупного молодежного события была выдвинута главой государства 20 ноября этого года.
#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Cенатда Қашқадарё вилоятини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
24-декабрь куни Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди. Унда "Ўзсувтаъминот" АЖ раҳбарияти ва мутахассислари, ҳудудий сув таъминоти корхоналари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга асосан, ҳудудларга ижтимоий-иқтисодий муаммоларни маҳаллалар кесимида чуқур ўрганиш бўйича ҳудудий сув таъминоти корхоналарида олиб борилаётган ишлар бўйича фикр алмашилиб, ҳар бир хонадонгача хизмат кўрсатиш тамоили атрофлича муҳокама этилди.
Мажлисда мазкур масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

⚡️ UzAuto Motors янги халқаро GM стандартлари асосида ишлашга ўтади
🔷 UzAuto мижозлар томонидан билдирилган фикрлар ва мулоҳазалар билан ишлашни давом эттирмоқда ҳамда ижобий томонга ўзгаришлар қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда, деб ёзмоқда "UzAutoSanoat" АЖ ахборот хизмати.
✅ "GM компанияси"даги ҳамкорлар билан самарали ишлар олиб борилди, натижада UzAuto Motors расман BIQ4 (build in quality) сифат стандартлари сертификатини қўлга киритди.
Сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча "Chevrolet" моделларига бевосита таъсир қилади.
Ўз навбатида," UzAuto Motors" янги халқаро GM стандартлари асосида ишлашга, шунингдек, мижозлар эътиборини жалб қилиш тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш учун 2021 йил январь ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган.

⚡️ Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринда
✍️ Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
🌏 Мамлакатимизнинг халқаро миқёсда инвестицион салоҳиятини ва имижини ошириш, нуфузли халқаро рейтинглар ва индексларда ўрнини яхшилашда очиқ маълумотлар соҳасининг ривожланиши муҳим аҳамиятга эга.
🔺Шундай экан, Президент томонидан соҳани ривожлантириш борасида имзоланаётган қарорлар очиқ маълумотларнинг ошкоралик ва сифати даражасини, уларни фуқароларга ва жаҳон ҳамжамиятига етказиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
📌 Ўз навбатида бу Open Data Inventory (ODIN) очиқ маълумотлар рейтинги ва бошқа нуфузли халқаро рейтингларда мамлакатимизнинг юқори ўринларни қайд этишига замин яратади.
🌏 Шундан келиб чиқиб, 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталининг янги такомиллаштирилган варианти ишлаб чиқилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Open Data Inventory (ODIN) 2020/2021 очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл тўплаган ҳолда рейтингда 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни ва Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.
✅ Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Электрон ҳукумат кузатуви 2020”да “Очиқ давлат маълумотлари индекси” бўйича Ўзбекистон энг юқори кўрсаткичга эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олди.
🔷 Бундан ташқари, “Open data Inception” маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 6-ўринни эгаллади.

#Сирдарё_вилояти
⚡️Сирдарё "Бизнес-акселератор" ўқув амалий маркази - изланувчан ёшларга энг яқин кўмакчи
✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

#Тошкент_шаҳри
🛣 Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Себзор–Аҳмад Дониш йўналишидаги йўл ўтказгичнинг реконструкцияси якунланди.
❗️ 2000 йилда қурилган йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 912 метр, эни 29 метр, конструкция қисми 660 метр, ёндашиш йўлларининг узунлиги эса 252 метрни ташкил этади.
✔️ Реконструкция жараёнида йўл ўтказгичнинг қатнов қисмидаги темир-бетон конструкциялар, безак плиталари, металл тўсиқ панжаралари, асфальт-бетон қопламалари соз ҳолатга келтирилди.

Қишки таътил давомида мактаб ўқитувчиларининг касбий маҳоратлари ривожлантирилади
✍️ Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
🤝 Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш ва илм-фан соҳасини ривожлантириш, таълимнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактабларининг олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилган.
❗️ Хусусан, таълим сифати кўрсаткичларидан бири бўлган битирувчилари олий таълим муассасаларига кириш натижалари паст бўлган 634 та умумтаълим мактаблари олий таълим муассасаларига бириктирилди. Бугунги кунда барча олий таълим муассасалари билан умумтаълим мактаблари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиб амалий ишлар бошланди.
⚡️ Шунингдек, умумтаълим мактаблари педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида “Тошкент тажрибаси” мисолида 22 та умумтаълим фанлари бўйича 21 мингдан ортиқ ўқитувчиларни Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларига бириктирилган ҳолда уларнинг малакасини ошириш режалаштирилган. Бунинг учун олий таълим муассасалари ҳудудий халқ таълими бошқармаси ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари билан келишилган ҳолда малака ошириш курсларини ташкил этиш жадвали ва ўқув дастурларини тасдиқлаган.
🏢 Хусусан, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда тарбия фани ўқитувчилари учун малака ошириш курслари Тошкент Илсом академияси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Айни вақтда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси билан биргаликда Тошкент Ислом академияси ушбу малака ошириш курсларини ташкил этилмоқда. Малака оширишда иштирок этадиган ўқитувчилар рўйхати (гуруҳлари) шакллантирилган. Ўқув курслари мактабдаги ўқув жараёнига халақит бермаслик мақсадида мактабдаги қишки таътил кунларига (жорий йилнинг 28 декабридан бошлаб 10 кун) мўлжалланган.

✍️ Олий суд ахборот хизматининг “Сардоба иши” бўйича маълумоти
📆 21 декабрь куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан судланувчилар М. Холматов (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси” бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.
❗️ Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилаяпти.
⚡️ Судланувчилар Ж.К.нинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

#Андижон_вилояти
Ганаликларнинг Андижонда туғилган эгизак фарзандларига "метрика"лар берилди
✍️ Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йил 23 декабрь куни Андижон шаҳар фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимига Гана Республикаси фуқаролари Эммануэл Аквей ҳамда Суссанна Мфумлар Андижон вилоят перинатал марказида ўғил жинсидаги эгизак фарзандларни дунёга келтирганлигини билдириб, уларнинг туғилганлигини қайд этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг мурожаати ФҲДЁ бўлими томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, болаларнинг ҳақиқатан Андижон шаҳрида туғилганлиги тасдиқланиб, далолатнома ёзувлари қайд этилган. 24 декабрь куни Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Маҳмуджон Абдижалиев томонидан хорижлик фуқароларга фарзандлари Марвен ва Арвенларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари топширилган.
🤝 “Ўзбекистонга жорий йилнинг март ойларида оилам билан АҚШлик кўнгиллилар орасида ўқувчиларга осон ва самарали йўллари орқали инглиз тилини ўрганишларида кўмаклашиш мақсадида келганмиз. Айни пайтда Андижон шаҳридаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бераяпмиз. Шу кунга қадар ўнлаб ўқувчиларимиз чет тилини билиш тўғрисидаги сертификатларга эга бўлишди. Жорий йилнинг 28 сентябрь куни турмуш ўртоғим Сусанна фарзандларимизни дунёга келтирди. Бугун уларнинг туғилганлигини қайд этилганлигидан хурсандмиз. Боиси юртимизга қайтганимизда уларни рўйхатга олишда қийинчиликлар вужудга келмайди. Ишимиз осон ҳал бўлганидан хурсандмиз”, - дейди Эммануэл Аквей.

Hudud Inform
#Андижон_вилояти Ганаликларнинг Андижонда туғилган эгизак фарзандларига "метрика"лар берилди ✍️ Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йил 23 декабрь куни Андижон шаҳар фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини…
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
@hudud_inform