Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгуси йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари 2021 йил ҳам иқтисодиёт учун осон бўлмаслигини, шу боис инвестициялар жалб қилиш ва экспорт прогнозларини таъминлаш учун ҳозирданоқ чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳаларини сифатли амалга ошириб, иқтисодиёт ўсишига қўшимча захира яратиш, экспортолди молиялаштиришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Обсуждены результативность проводимой работы и задачи на следующий год в сфере инвестиций и внешней торговли.
Глава государства отметил, что 2021 год также будет непростым для экономики, в связи с чем необходимо уже сейчас принимать меры по привлечению инвестиций и обеспечению экспорта.
Даны указания по качественной реализации инвестпроектов, созданию дополнительных резервов для роста экономики, налаживанию системы предэкспортного финансирования.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Инвестициянинг ҳар бир сўми, авваламбор, рақобатбардош маҳсулот чиқариш учун, пировард мақсад – экспортни таъминлаш учун

Президент: Каждый сум от инвестиций - прежде всего для выпуска конкурентоспособной продукции, для конечной цели - обеспечить экспорт

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
23 декабрь куни Адлия вазирлигида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун “Очиқ эшиклар” куни тадбири ташкил этилди.

✍️ Бу ҳақда Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева ўз расмий саҳифасида хабар берди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини Адлия вазирлигининг ахборот хизмати фаолияти билан яқиндан танишитириш ҳамда ўзаро тажрибалар алмашишдир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россияга ишлаш учун кетаётган фуқаролар учун Ўзбекистонга 1 миллион доза «Спутник V» вакцинаси етказилади

Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилган.

Шунингдек, 2021 йилда Россиянинг яна бир вакцинаси - «Эпиваккорона»ни етказиб бериш учун шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги прогнозига кўра, 2021 йилда Давлат бюджетининг 1,5 % даромад қисми “UzAuto Motors” АЖ томонидан тўланадиган солиқлар ҳисобига шакллантирилади.

✍️ "Ўзавтосаноат" АЖ ахборот хизмати
хабарига кўра, сўнгги 3 йил ичида тўловларнинг кескин ўсиши муносабати билан автомобиль ишлаб чиқарувчи биринчи марта энг йирик 20 та солиқ тўловчилар қаторига кирди.

🚐 Автомобилсозлик соҳасининг янги раҳбарияти самадорликни ошириш ва “UzAuto Motors” АЖга ҚҚС тўлаш (2019 октябрь ойида бошлаб қўшимча қиймат солиғи тўлаб келинмоқда) каби имтиёзларни босқичма-босқич бекор қилиш курсини олиб, фаолият юритмоқда.

✔️ Натижа: биргина 2018-2020 йилларда “Ўзавтосаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналар давлат ғазнасига 9 триллон сўмдан ортиқ солиқ тўлади ва ушбу кўрсатгич аввалги ўн йилликнинг жамланма миқдоридан кўпроқни ташкил этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртадан хориждан Ўзбекистонга келаётган фуқаролар экспресс тест топширади

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йил 25 декабрдан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартиби жорий этилади.

Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра, COVID-19га топширилган ПЦР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам экспресс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Uzbekistan Airways маҳаллий рейслар учун Янги йил чегирмасини эълон қилди

Uzbekistan Airways ахборот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 1-3 январь кунлари Ўзбекистон аҳолиси учун Янги йил байрамини нишонлаш даврида авиакомпаниянинг барча маҳаллий қатновларига чегирмалар жорий этилди.

Чегирма қуйидаги тоифадаги фуқароларга амал қилади:

• индивидуал йўловчилар учун - 30%;

• туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;

• оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун - 50%;

• нафақахўрлар учун - 50%;

• ногиронлар учун - 50%;

• 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;

• 1941-1945 йиллардаги уруш пайтида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%;

• Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сингапур компанияси билан сув таъминоти соҳасида ҳамкорлик бошланди

✍️ Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади.

Сув таъминоти соҳасини ривожлантириш, аҳолини сифатли тоза ичимлик суви билан таъминлаш давлатимиз раҳбарининг диққат марказидаги муҳим масалалардан. Хусусан, замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда халқаро тажрибадан унумли фойдаланиш келажакда соҳа фаолиятини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Сув таъминоти соҳасида дунёнинг илғор мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, уларнинг тажрибасини соҳага олиб кириш, малакали мутахассисларни жалб этиш, ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш "Ўзсувтаъминот" акциядордик жамияти олдида турган асосий вазифалардандир.

🧾 Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни давом эттириш мақсадида "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Alpha Global Capital (s) Pte Ltd компанияси (Сингапур) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сув ишлаб чиқариш ва сув тозалаш тизимини жорий қилиш лойиҳасини ишга тушириш бўйича ҳамкорлик ҳақида Бош келишув имзоланди.

🤝 Ушбу келишувга кўра, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги аҳоли яшаш жойларида ҳар бирининг тахминий қиймати 6 млн. АҚШ доллари бўлган пилот лойиҳалар ишга туширилади.

💧 Сингапурда чучук сув танқислиги боис бу муаммони бартараф этиш мақсадида денгиз ва шўр сувлар, тозаланмаган сувларни тозалаш технологиясидан кенг фойдаланилади. Бундай технологиялар энерготежамкор ва юқори самарадорлиги билан ажралиб туради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:

— Коронавирус мутлақо янги вирус бўлди. Шу пайтгача инсоният ўз тарихи давомида вабо, парранда ва чўчқа гриппи каби касалликларни бошидан ўтказган, уларга қарши даво чоралари, вакциналар ихтиро қилинган эди.

Коронавирус пайдо бўлганда дастлаб у ҳақда одамлар кўп нарсаларни тушунмади, фақат тож шаклида экани маълум бўлди. Ўша пайтда шифокорларнинг малакасини, ихтисослигини бирданига ўзгартиришга тўғри келди, бу эса жуда оғир масала эди.

Малака ошириш борасида ўзбек модели яратилдими, бу бўйича қандай ишлар йўлга қўйилган?

〰️〰️〰️
📹 Ҳабибулло Оқилов, Тиббиёт ходимларининг малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Алишер Шодмонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори:

“Бугунги кунда коронавирус бўйича мамлакатимиздаги нисбатан барқарорлик нималар эвазига таъминланган. Биринчи навбатда, бу ҳуқуқий асослар такомиллашганлиги. Иккинчиси, моддий техник базага берилган эътибор. Янги қурилишлар, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари. Шу билан бир қаторда дори таъминоти. Кадрларнинг салоҳиятига ҳам катта эътибор берилиб, маҳаллий ишлаб чиқаришда ҳам катта ўзгаришларнинг бўлганлигидир.”

**************************

"ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЦР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак. Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шундан келиб чиқиб, қайси дори биринчи пайдо бўлган бўлса, АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти буни сотиб олиш масаласи бошланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилади

“Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (808-сон, 23.12.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан 2021-2025 йилларда Ўзбекистонда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш Концепцияси тасдиқланди.

✍️ Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий стратегик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

очиқ маълумотларнинг норматив-ҳуқуқий базаларини такомиллаштириш;
маълумотларнинг очиқлигини методик қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
маълумотларнинг очиқлигини ташкилий қўллаб-қувватлаш;
маълумотларнинг очиқлигини ахборот-технологик қўллаб-қувватлаш.

🗓 2021 йилдан очиқ маълумотлар бўйича ҳамжамиятни шакллантириш ва Интернетда очиқ маълумотлар шаклида фаолият юритаётган иловалар ва хизматлар бозорини яратиш мақсадида мунтазам равишда “Open Data Day” ва “Open Data Week” ўтказилади.

🌐 Шунингдек, 2021 йил 1 августгача Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилиб, ишга туширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
⚡️Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчисига Президент совғаси топширилди

✳️ 11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов АҚШнинг иккита нуфузли олий таълим муассасаси — Ксавье ва Жон Кэролл Университетларига грант асосида қабул қилинди. Ксавье университетига грант миқдори 89 минг доллар, Жон Кэролл Университетига эса 96 минг долларни ташкил этади.

🔷 Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Фирдавсни табриклаб, унга Президент совғаси — замонавий компьютерни топширди.

✳️ Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчиси Темур Сулаймонов, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Мироншоҳ Иномжонов, Жаҳонгир Амирҳамзаев, Азимжон Ўринов ҳамда Азимжон Алижоновлар етакчи хорижий олий ўқув юртларига қабул қилинган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz