Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️ Қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори?

🟢 Тошкент ш.
– 11,0 млрд., экспорт – 2,6 млрд., импорт 8,4 млрд. АҚШ доллари

🟢 Тошкент – 4,1 млрд., экспорт – 1,6 млрд., импорт 2,5 млрд. АҚШ доллари

🟢 Андижон – 2,5 млрд., экспорт – 531,2 млн., импорт 1,9 млрд. АҚШ доллари

🟢 Самарқанд – 1,3 млрд., экспорт – 295,4 млн., импорт 1,03 млрд. АҚШ доллари

🟢 Фарғона – 1,3 млрд., экспорт – 495,4 млн., импорт 776,3 млн. АҚШ доллари

🟢 Навоий – 1,1 млрд., экспорт – 395,5 млн., импорт 742,2 млн. АҚШ доллари

🟢 Жиззах – 788,4 млн., экспорт – 111,0 млн., импорт 677,4 млн. АҚШ доллари

🟢 Наманган – 786,8 млн., экспорт – 348,8 млн., импорт 438,0 млн. АҚШ доллари

🟢 Бухоро – 724,4 млн., экспорт – 203,6 млн., импорт 520,8 млн. АҚШ доллари

🟢 Сирдарё – 526,4 млн., экспорт – 154,7 млн., импорт 371,7 млн. АҚШ доллари

🟢 Қашқадарё – 468,8 млн., экспорт – 191,6 млн., импорт 277,2 млн. АҚШ доллари

🟢 Қорақалпоғистон Р. – 475,6 млн., экспорт – 317,9 млн., импорт 157,7 млн. АҚШ доллари

🟢 Хоразм – 411,5 млн., экспорт – 156,7 млн., импорт 254,7 млн. АҚШ доллари

🟢 Сурхондарё – 373,3 млн., экспорт – 197,2 млн., импорт 176,1 млн. АҚШ доллари

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг 2020 йил 11 ой якуни маълумотлари асосида тайёрланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📢Диққат! Эълон!

🌐Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни ПРЕСС-ТУРга таклиф этади!

❇️ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги "Ишга марҳамат" Мономаркази фаолияти ва яратилган имкониятлар билан таништириш мақсадида 2020 йил 28 декабрь куни соат 09:30 да пресс-тур ўтказилади.

Унинг доирасида “Япон тили ва касбий малака тестига тайёрлов” марказининг расмий очилиш маросими, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов иштирокида йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🚌 Пресс-тур иштирокчиларининг Мономарказга келиш ва кетишлари учун 28 декабрь куни соат 09.00да вазирлик биноси олдида транспорт ташкил этилади.

📝 Мазкур пресс-турда иштирок этиш истагини билдирганлар рўйхатдан ўтишлари учун (99) 800-51-70 ва (90) 996-16-98 рақамларига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

⭕️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, биргина истеъмолчининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали
📲 “Ucell” компанияси томонидан 337 975 та абонентининг ҳуқуқи бузилганини аниқлади.

📱Уларга жами 97 432 379,33 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Давлат тест маркази ахборот хизмати хабарига кўра, биометрик паспортга эга бўлмаганлар ҳам Миллий тест тизими учун рўйхатдан ўтишлари мумкин

🧾 Маълумки, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёт) ҳамда математика фанларидан Миллий тест тизими учун талабгорлар онлайн рўйхатга олинмоқда.

📆 Рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва 31 декабрга қадар давом этади.

📗 Ҳозирга қадар мазкур сайт орқали фақат биометрик паспортга эга бўлганларгина онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин эди.

✔️ Эндиликда, биометрик паспортга эга бўлмаган шахслар ҳам Миллий тест тизими учун рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🤝 Бунинг учун улар туғилганлик ҳақида гувоҳнома (паспорт ёшига етмаганлар) ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси билан Давлат тест маркази ёки унинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

❗️ Бунда туғилганлик ҳақида гувоҳнома билан мурожаат қилувчилар шахсини тасдиқлаш мақсадида ўзлари ўқиётган таълим муассасасидан белгиланган тартибда тасдиқланган расмли маълумотнома ҳам тақдим этишлари керак.

👉 Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ҳақидаги маълумот (манзил, мўлжал, геолокация, телефон) билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://dtm.uz/page/representatives.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Фарғона шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг билдириши

🎄 Фарғона шаҳридаги деҳқон бозори олдида ўрнатилган Янги йил арчаси бозор маъмурияти томонидан аҳолига кўтаринки кайфият, байрамона руҳ бағишлаш мақсадида 22 декабрь куни ўрнатилган.

🔥 Бугун 23 декабрь куни арчага ўрнатилган ёриткичлар синовдан ўтказилган ва оз вақтдан сўнг айрим носозликлар туфайли қисқа туташув оқибатида ёнғин келиб чиққан.

✔️ Ёнғин содир бўлган вақтда арча атрофида жамоат тартибини сақлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган. Шу сабабли ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳодиса ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилган.
Шаҳар ҳокимлиги томонидан Янги йилни муносиб кутиб олиш учун Фарғона шаҳридаги вилоят Театр-концерт саройида олдида 2 та, Абдулла Қодирий ҳамда Қиргули мавзеларида 1 тадан асосий байрам арчалари ўрнатилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгуси йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари 2021 йил ҳам иқтисодиёт учун осон бўлмаслигини, шу боис инвестициялар жалб қилиш ва экспорт прогнозларини таъминлаш учун ҳозирданоқ чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳаларини сифатли амалга ошириб, иқтисодиёт ўсишига қўшимча захира яратиш, экспортолди молиялаштиришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Обсуждены результативность проводимой работы и задачи на следующий год в сфере инвестиций и внешней торговли.
Глава государства отметил, что 2021 год также будет непростым для экономики, в связи с чем необходимо уже сейчас принимать меры по привлечению инвестиций и обеспечению экспорта.
Даны указания по качественной реализации инвестпроектов, созданию дополнительных резервов для роста экономики, налаживанию системы предэкспортного финансирования.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Инвестициянинг ҳар бир сўми, авваламбор, рақобатбардош маҳсулот чиқариш учун, пировард мақсад – экспортни таъминлаш учун

Президент: Каждый сум от инвестиций - прежде всего для выпуска конкурентоспособной продукции, для конечной цели - обеспечить экспорт

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
23 декабрь куни Адлия вазирлигида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун “Очиқ эшиклар” куни тадбири ташкил этилди.

✍️ Бу ҳақда Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева ўз расмий саҳифасида хабар берди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини Адлия вазирлигининг ахборот хизмати фаолияти билан яқиндан танишитириш ҳамда ўзаро тажрибалар алмашишдир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россияга ишлаш учун кетаётган фуқаролар учун Ўзбекистонга 1 миллион доза «Спутник V» вакцинаси етказилади

Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилган.

Шунингдек, 2021 йилда Россиянинг яна бир вакцинаси - «Эпиваккорона»ни етказиб бериш учун шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги прогнозига кўра, 2021 йилда Давлат бюджетининг 1,5 % даромад қисми “UzAuto Motors” АЖ томонидан тўланадиган солиқлар ҳисобига шакллантирилади.

✍️ "Ўзавтосаноат" АЖ ахборот хизмати
хабарига кўра, сўнгги 3 йил ичида тўловларнинг кескин ўсиши муносабати билан автомобиль ишлаб чиқарувчи биринчи марта энг йирик 20 та солиқ тўловчилар қаторига кирди.

🚐 Автомобилсозлик соҳасининг янги раҳбарияти самадорликни ошириш ва “UzAuto Motors” АЖга ҚҚС тўлаш (2019 октябрь ойида бошлаб қўшимча қиймат солиғи тўлаб келинмоқда) каби имтиёзларни босқичма-босқич бекор қилиш курсини олиб, фаолият юритмоқда.

✔️ Натижа: биргина 2018-2020 йилларда “Ўзавтосаноат” АЖ таркибига кирувчи корхоналар давлат ғазнасига 9 триллон сўмдан ортиқ солиқ тўлади ва ушбу кўрсатгич аввалги ўн йилликнинг жамланма миқдоридан кўпроқни ташкил этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртадан хориждан Ўзбекистонга келаётган фуқаролар экспресс тест топширади

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йил 25 декабрдан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартиби жорий этилади.

Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра, COVID-19га топширилган ПЦР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам экспресс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform