Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
✍️ Ижтимоий тармоқларда 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида «Uzbekistan Airways» ва “Asiana Airlines” авиакомпаниялари томонидан режалаштирилаётган «Тошкент-Инчеон» авиарейслари орқали Корея Республикасига кириб бориш ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълумоти

Ижтимоий тармоқларда Корея Республикасига кириш визасига эга барча виза (С-визасидан ташқари) турларига ушбу мамлакатга кириш учун авиарейслар ташкиллаштирилгани тўғрисида эълонлар тарқалмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматига сўров юборилди.

Сўровга жавобан, 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида «Uzbekistan Airways» АЖ ва “Asiana Airlines” авиакомпаниялари томонидан режалаштирилаётган «Тошкент-Инчеон» авиарейслари билан фақат розилик битими ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси тавсия этган клиникаларнинг ПСР тести манфий натижасига эга фуқаролар ушбу мамлакатга кириб бориши тўғрисида маълум қилинган.

Фуқаролар ўзини ўзи яккалаш жойи ва шароити тўғрисидаги тақдим қилган маълумотлар Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ўрганилгандан сўнг, ижобий деб топилгандагина фуқароларга Корея Республикасига кириш учун розилик битими берилади.

Бугунги кунга қадар ишчи визасига эга фуқароларнинг транзит авиарейслар орқали мустақил равишда Корея Республикасига жўнаб кетиш учун уриниш ҳолатлари аниқланмоқда. Натижада, фуқаролар ўзларига иқтисодий зарар етказмоқда.

Ушбу хатти-ҳаракатлар мазкур давлатга кириб боришни янада кечиктириши ҳамда Корея Республикаси томонидан бошқа фуқароларнинг ҳам ушбу давлатга кириб боришида салбий оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Қўшимча маълумотлар учун: 71 202-33-55 (ички рақам 41, 42)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Амударё устида Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи 413 метрлик кўприк қурилиши бошланди

✍️ Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Янги кўприкнинг қурилиши Россия ва Қозоғистондан юкларни ташиш масофасини 240 километрга, юкларни ташиш вақтини эса 6 соатга қисқартиради. Шундай қилиб, юк ташиш ҳажми икки баравар кўпаяди ва йилига 25 миллион тоннани ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

❗️ Эркинжон Турдимов: Ҳар бир раҳбар маҳалла раисининг қонуний талабини бажариши шарт!

✍️ Видеоматериал вилоят
ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Музокаралар давом этмоқда

Шу кунларда айрим электрон оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси В.Л. Тюрденев томонидан Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуриш учун шартнома бўйича берган изоҳи жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

✍️ Бу ҳақда "Узатом" агентлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

“Ўзатом” агентлиги Ўзбекистон Республикасида саноат ва экология хавфсизлигининг халқаро талабларига жавоб берадиган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этган ҳолда, атом энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича битимлар ва шартномалар тузиш ваколатига эга давлат органи ҳисобланишини эътиборга олган ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Наманган шаҳридаги Президент мактабининг икки нафар ўқувчиси Буюк Британиядаги нуфузли олий ўқув юртларига қабул қилинди.

✍️ Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_вилояти

📹 Мозори Шарифда ўтказилган Ўзбекистон – Афғонистон ишчи комиссиясининг иккинчи мажлиси юқори савияда ташкил этилиб, икки томонлама манфаатли келишувларга эришилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йилги “Президент арчаси” карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади

✍️ Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.

“Томоша” болалар театр-студияси томонидан тайёрланган “Президент арчаси” байрам дастури томошабинларсиз Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинади ҳамда “Болажон”, “Ёшлар” телеканаллари томонидан ташкил этиладиган Янги йил телемарафони доирасида намойиш этилади.

Бугунги кунда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшдаги фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” ҳозирланмоқда. Совғалар 28-30 декабрь кунлари барча ҳудудларга етказиб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Айни вақтда Адлия вазирлигида бўлиб ўтаётган "Очиқ эшиклар куни" қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин

👉https://www.facebook.com/groups/adliya/?ref=share

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
🔷 Хоразмда “Маҳалла раиси — ислоҳотчи” тамойили асосида семинар-тренинглар бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифида белгилаб берилган “маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун семинар-тренинглар бошланди.

🔷 Семинар-тренинглар жорий йилнинг 23-25 декабрь кунлари Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг профессор ўқитувчилари ҳамда психологлари томонидан ўтказилади.

Мақсад — маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари маҳалла ҳаётидаги фаровонлигини таъминлаш ва “ўсиш нуқта”ларни белгилаб олишда ташаббускорлик қилишларига эришишдан иборат.

Тренинглар маҳалла раисларига етакчилик ва раҳбарлик кўникмаларини янада мустаҳкамлашлари учун Академиянинг малакали профессор-ўқитувчи ва тажрибали мутахассислари кўмагида янги билимларни ўзлаштириш имконини беради.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори?

🟢 Тошкент ш.
– 11,0 млрд., экспорт – 2,6 млрд., импорт 8,4 млрд. АҚШ доллари

🟢 Тошкент – 4,1 млрд., экспорт – 1,6 млрд., импорт 2,5 млрд. АҚШ доллари

🟢 Андижон – 2,5 млрд., экспорт – 531,2 млн., импорт 1,9 млрд. АҚШ доллари

🟢 Самарқанд – 1,3 млрд., экспорт – 295,4 млн., импорт 1,03 млрд. АҚШ доллари

🟢 Фарғона – 1,3 млрд., экспорт – 495,4 млн., импорт 776,3 млн. АҚШ доллари

🟢 Навоий – 1,1 млрд., экспорт – 395,5 млн., импорт 742,2 млн. АҚШ доллари

🟢 Жиззах – 788,4 млн., экспорт – 111,0 млн., импорт 677,4 млн. АҚШ доллари

🟢 Наманган – 786,8 млн., экспорт – 348,8 млн., импорт 438,0 млн. АҚШ доллари

🟢 Бухоро – 724,4 млн., экспорт – 203,6 млн., импорт 520,8 млн. АҚШ доллари

🟢 Сирдарё – 526,4 млн., экспорт – 154,7 млн., импорт 371,7 млн. АҚШ доллари

🟢 Қашқадарё – 468,8 млн., экспорт – 191,6 млн., импорт 277,2 млн. АҚШ доллари

🟢 Қорақалпоғистон Р. – 475,6 млн., экспорт – 317,9 млн., импорт 157,7 млн. АҚШ доллари

🟢 Хоразм – 411,5 млн., экспорт – 156,7 млн., импорт 254,7 млн. АҚШ доллари

🟢 Сурхондарё – 373,3 млн., экспорт – 197,2 млн., импорт 176,1 млн. АҚШ доллари

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг 2020 йил 11 ой якуни маълумотлари асосида тайёрланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📢Диққат! Эълон!

🌐Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни ПРЕСС-ТУРга таклиф этади!

❇️ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги "Ишга марҳамат" Мономаркази фаолияти ва яратилган имкониятлар билан таништириш мақсадида 2020 йил 28 декабрь куни соат 09:30 да пресс-тур ўтказилади.

Унинг доирасида “Япон тили ва касбий малака тестига тайёрлов” марказининг расмий очилиш маросими, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов иштирокида йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🚌 Пресс-тур иштирокчиларининг Мономарказга келиш ва кетишлари учун 28 декабрь куни соат 09.00да вазирлик биноси олдида транспорт ташкил этилади.

📝 Мазкур пресс-турда иштирок этиш истагини билдирганлар рўйхатдан ўтишлари учун (99) 800-51-70 ва (90) 996-16-98 рақамларига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

⭕️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, биргина истеъмолчининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали
📲 “Ucell” компанияси томонидан 337 975 та абонентининг ҳуқуқи бузилганини аниқлади.

📱Уларга жами 97 432 379,33 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Давлат тест маркази ахборот хизмати хабарига кўра, биометрик паспортга эга бўлмаганлар ҳам Миллий тест тизими учун рўйхатдан ўтишлари мумкин

🧾 Маълумки, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёт) ҳамда математика фанларидан Миллий тест тизими учун талабгорлар онлайн рўйхатга олинмоқда.

📆 Рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва 31 декабрга қадар давом этади.

📗 Ҳозирга қадар мазкур сайт орқали фақат биометрик паспортга эга бўлганларгина онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин эди.

✔️ Эндиликда, биометрик паспортга эга бўлмаган шахслар ҳам Миллий тест тизими учун рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🤝 Бунинг учун улар туғилганлик ҳақида гувоҳнома (паспорт ёшига етмаганлар) ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси билан Давлат тест маркази ёки унинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

❗️ Бунда туғилганлик ҳақида гувоҳнома билан мурожаат қилувчилар шахсини тасдиқлаш мақсадида ўзлари ўқиётган таълим муассасасидан белгиланган тартибда тасдиқланган расмли маълумотнома ҳам тақдим этишлари керак.

👉 Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ҳақидаги маълумот (манзил, мўлжал, геолокация, телефон) билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://dtm.uz/page/representatives.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Фарғона шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг билдириши

🎄 Фарғона шаҳридаги деҳқон бозори олдида ўрнатилган Янги йил арчаси бозор маъмурияти томонидан аҳолига кўтаринки кайфият, байрамона руҳ бағишлаш мақсадида 22 декабрь куни ўрнатилган.

🔥 Бугун 23 декабрь куни арчага ўрнатилган ёриткичлар синовдан ўтказилган ва оз вақтдан сўнг айрим носозликлар туфайли қисқа туташув оқибатида ёнғин келиб чиққан.

✔️ Ёнғин содир бўлган вақтда арча атрофида жамоат тартибини сақлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган. Шу сабабли ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳодиса ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилган.
Шаҳар ҳокимлиги томонидан Янги йилни муносиб кутиб олиш учун Фарғона шаҳридаги вилоят Театр-концерт саройида олдида 2 та, Абдулла Қодирий ҳамда Қиргули мавзеларида 1 тадан асосий байрам арчалари ўрнатилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform