Hudud Inform
8.68K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижон вилоятида 4 йил мобайнида вилоят аҳолиси учун топширилган уй-жойлар бўйича маълумот

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрданди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бош прокуратура расмий баёноти

Сўнгги вақтда ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг видеомурожаатлари кенг муҳокама қилинди.

Ахборот хизмати маълумотига кўра, аввалроқ, Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида расмий баёнот берилган.

Текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозилов 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча четлаштирилган эди.

Хизмат текшируви якунланганлиги муносабати билан Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ж.Фозилов жорий йил 19 декабрдан хизмат вазифаларини бажаришга киришди.

Хизмат текширувида Ж.Фозилов ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйиб, ўзи раҳбарлик қилаётган прокуратура иш юритувида бўлган жиноят ишининг тергови устидан назоратни таъминламаганлиги, амалдаги қонунчилик билан муқобил текширувлар бекор қилинган бўлса-да, жиноят ишига алоқаси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларини терговга жалб қилиб, сўроқ қилиш орқали муқобил текшириш, шунингдек, асоссиз равишда тадбиркорни чақиртириш ва мажбурий келтириш ҳақида қўл остидаги терговчига топшириқ берганлиги аниқланди.

Шуларга кўра, Бош прокурорнинг 21.12.2020 йилдаги буйруғи билан Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🏢 Самарқандда IT-Парк филиали очилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбек футболида илк маротаба "VAR" тизимидан фойдаланилди.

✍️ Ушбу тарихий воқеани Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ахборот хизмати томонидан тайёрланаган лавҳада кўришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Зойир Мирзаев: Қачон олдимизга қўйган маррани ёруғ юз билан эгаллаймиз? Қачонки, мустаҳкам ирода, темир тартиб-интизом, ватанга ва касбга фидойилик, масъулият ҳамда шахсий жавобгарлик бўлса, албатта.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясидаги мурожаатдан.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
хабарига кўра, Саудия Арабистони Подшоҳлиги авиапарвозларни вақтинча тўхтатди

❗️Жорий йилнинг 20 декабрь куни Саудия Арабистони Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари ОАВ орқали расмий баёнот бериб, унда Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси (SARS-CoV-2)нинг мамлакатда тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан аҳолига тиббий гигиеник маслаҳатлар берди.

Шунингдек, Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияси асосида аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда қироллик ҳудудида SARS-CoV-2нинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги қатъий чора-тадбирлар белгиланди:

2020 йил 21 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00дан бошлаб, ҳозирча 1 ҳафта муддатга (2021 йил 5 январга қадар чўзиш эҳтимоли билан) халқаро авиақатнов тўлиқ тўхтатилиб, қуруқликда қўшни давлатлар билан чегаралар, Қизил денгиз ҳамда Форс кўрфазидаги портлар орқали кириш-чиқиш пунктлари ёпилиши белгиланди.

2020 йил 21 декабрь кунидан бошлаб, Саудия Арабистонига кириш визаларини расмийлаштириш ва четдан зиёратчиларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Хорижда юрган ва қиролликка қайтаётган ҳар бир Саудия Арабистони фуқароси 14 кун муддатга стационар карантинга олиниб, қатъий тиббий кузатувга олинади.

Жойларда сўнгги 3 ой ичида Саудия Арабистонига кирган фуқаролар, чет элликлар ва резидентлар антитаналарга диагностика қилинади.

Шунингдек, жойларда банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди, айниқса аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин қоидаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилади, одамлар оммавий бўладиган объектлар (масжидлар, савдо мажмуалари, бозорлар ва ҳ.к.)да ижтимоий масофани сақлаш ва фуқароларни тиббий ниқобда бўлишларини таъминлаш талаб этилади.

‼️Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни вақтда Европа Иттифоқининг айрим давлатлари билан янги SARS-CoV-2 штаммнинг тарқалишини ўрганиш чора-тадбирларини кўраётганлиги маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича

Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда. Хусусан, жорий йил 20 декабрь ҳолатида Буюк Британияда кунлик касаллик ҳолати 36 мингга, Германияда 21 мингга яқин, Италияда 15 мингдан, Нидерландияда 13 мингдан, Жанубий Африка Республикасида 9 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

✈️ Ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг тезкор кескинлашуви шароитида мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан

❗️жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.

🚫 Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги
14 кун давомида
мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланди.

🔰 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

⚠️ Шу муносабат билан, Республика махсус комиссияси жаҳондаги ушбу мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда фуқароларимиздан жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳолда тадбирларни ўтказиш, шунингдек, вазирлик, идоралар ва давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларида турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этмаслик тўғрисидаги карантин чекловларига қатъий амал қилишни сўраб қолади.

Шу билан бирга Республика махсус комиссияси фуқароларимизнинг ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғини асраб-авайлаш мақсадида кириб келаётган янги йилни оила даврасида кутиб олиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

@aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 131-моддасига кўра...

🚘🍺🙇🏻‍♂️ Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🚘🍻🙇🏻‍♂️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади;

💁🏻‍♂️🚘🙇🏻‍♂️Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
#Made_in_Uzbekistan

Ўзбекистонлик дастурчилар «Мангу саркарда» номли биринчи тарихий ўйинни тақдимот қилишди

Мобил, консол ва видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи ўзбекистонлик дастурчилар гуруҳи – UIC Games Амир Темур ҳақидаги «Мангу саркарда» номли биринчи тарихий ўйинни намойиш этишди.

Видеоўйин тақдимоти 19 декабрь куни Тошкент ёшлар форуми доирасида бўлиб ўтди.

🔷Тақдимотда айтилишича, «Мангу саркарда» Unreal Engine технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган марказий Осиёдаги илк видео ўйиндир.

Ундаги ҳаракатлар 14 асрдаги тарихий фактларга асосланади. Бунда тарихий сюжетлардан тортиб кичик деталларгача аниқликда ишлаб чиқилган. Қаҳрамонларнинг кийимлари ва қуроллари учун эса Амир Темур музейидаги экспонатлар ўрганиб чиқилган.

🔷 «Мангу саркарда» юқори бюджетли ўйинлар синфига киради. Дастур муаллифларининг айтишича, видеоўйин ҳозирги ҳолатга келгунга қадар 29 кишилик гуруҳ бир йил давомида иш олиб борган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси мурожаати

⚡️ 2020 йилнинг 21 декабрь куни Хоразм вилоятининг Хазорасп ва Хива туманларида истиқомат қилувчи аҳолининг ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича навбат кескин ошиб кетиши ҳолати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетишига сабаб бўлган.

✍️ Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади.

❗️ Олинган маълумотларга кўра хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун мурожаат қилаётган аҳолининг асосий қисми Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилаётган фуқаролар эканлиги аниқланган. Мазкур фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари барча МДҲга аъзо давлатларга, шу жумладан Россия Федерациясига фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан чиқишлари тартиби кучга кириши муносабати билан ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилмоқдалар.

✖️ Ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида авиа қатнов йўлга қўйилганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалган.

✔️ Шуни таъкидлаш жоизки, пандемия муносабати билан ҳозирги кунда бир қатор давлатлар, шу жумладан Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан авиа ва темир йўл қатновини қайта тиклашни режалаштираётгани бўйича Ички ишлар вазирлигига расмий маълумотлар келиб тушмаган.

🧾 Ҳозирги вақтда Хазорасп ва Хива туманлари ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича навбатда турган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилган, уларга навбат талонлари тарқатилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
22 декабрь – Халқаро энергетиклар куни

📌 Халқаро энергетиклар куни йилнинг 22 декабрида бир қатор МДҲ ва Европа мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади.

➡️ 1917 йил 22 декабрь куни илк бор Россия ҳукуматининг мамлакатни электрлаштириш бўйича давлат режаси эълон қилинган. Шу муносабат билан собиқ иттифоқ Олий Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги қарорига мувофиқ, ҳар йилнинг 22 декабрь куни энергетикларнинг касб байрами сифатида нишонлана бошлаган.

Халқаро Энергетика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 25 трлн киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли дунё миқёсида 2020 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 25%га камайган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Ижтимоий тармоқларда 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида «Uzbekistan Airways» ва “Asiana Airlines” авиакомпаниялари томонидан режалаштирилаётган «Тошкент-Инчеон» авиарейслари орқали Корея Республикасига кириб бориш ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълумоти

Ижтимоий тармоқларда Корея Республикасига кириш визасига эга барча виза (С-визасидан ташқари) турларига ушбу мамлакатга кириш учун авиарейслар ташкиллаштирилгани тўғрисида эълонлар тарқалмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматига сўров юборилди.

Сўровга жавобан, 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида «Uzbekistan Airways» АЖ ва “Asiana Airlines” авиакомпаниялари томонидан режалаштирилаётган «Тошкент-Инчеон» авиарейслари билан фақат розилик битими ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси тавсия этган клиникаларнинг ПСР тести манфий натижасига эга фуқаролар ушбу мамлакатга кириб бориши тўғрисида маълум қилинган.

Фуқаролар ўзини ўзи яккалаш жойи ва шароити тўғрисидаги тақдим қилган маълумотлар Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ўрганилгандан сўнг, ижобий деб топилгандагина фуқароларга Корея Республикасига кириш учун розилик битими берилади.

Бугунги кунга қадар ишчи визасига эга фуқароларнинг транзит авиарейслар орқали мустақил равишда Корея Республикасига жўнаб кетиш учун уриниш ҳолатлари аниқланмоқда. Натижада, фуқаролар ўзларига иқтисодий зарар етказмоқда.

Ушбу хатти-ҳаракатлар мазкур давлатга кириб боришни янада кечиктириши ҳамда Корея Республикаси томонидан бошқа фуқароларнинг ҳам ушбу давлатга кириб боришида салбий оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Қўшимча маълумотлар учун: 71 202-33-55 (ички рақам 41, 42)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Амударё устида Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи 413 метрлик кўприк қурилиши бошланди

✍️ Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Янги кўприкнинг қурилиши Россия ва Қозоғистондан юкларни ташиш масофасини 240 километрга, юкларни ташиш вақтини эса 6 соатга қисқартиради. Шундай қилиб, юк ташиш ҳажми икки баравар кўпаяди ва йилига 25 миллион тоннани ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

❗️ Эркинжон Турдимов: Ҳар бир раҳбар маҳалла раисининг қонуний талабини бажариши шарт!

✍️ Видеоматериал вилоят
ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Музокаралар давом этмоқда

Шу кунларда айрим электрон оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси В.Л. Тюрденев томонидан Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуриш учун шартнома бўйича берган изоҳи жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

✍️ Бу ҳақда "Узатом" агентлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

“Ўзатом” агентлиги Ўзбекистон Республикасида саноат ва экология хавфсизлигининг халқаро талабларига жавоб берадиган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этган ҳолда, атом энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича битимлар ва шартномалар тузиш ваколатига эга давлат органи ҳисобланишини эътиборга олган ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Наманган шаҳридаги Президент мактабининг икки нафар ўқувчиси Буюк Британиядаги нуфузли олий ўқув юртларига қабул қилинди.

✍️ Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform