Hudud Inform
8.61K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади

✍️ Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати
маълум қилди.

🎬 Тошкент халқаро фестивали илк бор 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, унда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан саралаб олинган фильмлар қабул қилинган.

Ўзбек миллий кинематографиясига оид яна бир муҳим воқеа, “Ўзбеккино” МА томонидан россиялик таниқли телебошловчи ва продюсер Валдис Пельш ва маҳоратли режиссёр Джаник Файзиев билан халқаро меморандум имзоланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.
Саммитда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон нуқтаи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилади.

18 декабря под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева пройдет заседание Совета глав государств СНГ в формате видеоконференции.
На саммите будут обсуждаться состояние и перспективы развития многоплановых отношений в рамках Содружества.
Глава нашего государства в своем выступлении обозначит видение Узбекистана долгосрочных задач СНГ и озвучит конкретные предложения по расширению практического партнерства.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Жиззах вилояти аҳолиси диққатига!

🌨 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган.

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Жиззах вилояти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик Штаби ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Жиззах вилояти ҳокимлиги марказий Штаби:
☎️ +99872 226-68-21

Жиззах вилоти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибият мутахассиси Тўлқин Яхъяев

☎️Тел: (72)-226-54-06

Штаб котиби – Жиззах вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишбошқармаси бошлиғи Мирзасултон Бобобеков
📱 Тел: +99891 941-40-40 ☎️ Тел: (372) 78-771-78-09
☎️ (372) 78-771-78-02 (диспетчер)

🔥 "Ҳудудгаз Жиззах" газ таъминоти филиали бошлиғи Бахтиёр Обруев
📱 Тел: +99891 944-94-49 (Главный инжинер)
☎️ Тел-372) 222-31-77, 104 (диспетчер)

⚡️ "Жиззах ҲЭТК" АЖ бош директори Бахтиёр Ибрагимов
📱 Тел: +99894-344-40-40 (Главный инжинер)
☎️ Тел: (372) 222-21-72 (диспетчер)

🚰 "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ директори Зокир Мамарасулов
📱 Тел: +998 91 598-19-73
☎️ Тел: (372) 226-06-27 (диспетчер)

☀️ Жиззах вилоят "Иссиқлик манбаи" ДУК Зохид Рахмонбердиев
📱 Тел: +998-93 940-72-32

🏫 Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ахмад Жайнақов
📱 Тел: +99893-292-00-66

🏫 Вилоят Мактабгача таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғофур Муродов
📱 Тел: +99893-299-13-31
☎️ Тел: (372) 222-51-79 (диспетчер)

🚑 Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Раббим Тошпўлатов
📱 Тел: +99898-531-71-01
☎️ Тел: (372) 226-06-03 (диспетчер)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жиззахда Янги йил байрами нафаси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россияда мигрантларнинг вақтинча бўлиш муддати узайтирилди

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Коронавирус пандемияси муносабати билан Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 15 декабрдаги 791-сонли фармонига кўра, меҳнат мигрантларининг мамлакатда вақтинча бўлиб туриш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 18 апрелдаги 274-сонли фармони билан жорий йил 15 июнгача, 2020 йил 15 июндаги 392-сонли фармони билан жорий йил 15 сентябргача ва 2020 йил 23 сентябрдаги 580-сонли фармони билан жорий йил 15 декабргача чет эл фуқароларига мамлакат ҳудудида қонуний бўлиш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилган эди.

Ушбу тартиб, Россия Федерацияси ҳудудида 2020 йил 15 мартгача қонуний бўлган чет эл фуқаролари учун амал қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Қашқадарё вилояти аҳолиси диққатига!
🌨 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган
❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик Штаби ташкил этилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.
📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг марказий штаби: ☎️75-221-13-04
📞 Мурожаат учун телефонлар:
Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси
бошлиғи Темиров Анвар Бекмуродович
📱 Тел: +99898 475-00-20 ☎️ Тел: 75-225-16-89
☎️ 90-991-96-61 ,
🔥 "Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиали бошлиғи Муродов Ғолиб Неъматович
📱 Тел: +99899-010-05-18,
Назаров Фаррух (Главный инжинер) 📱 Тел: +99899-010-05-32
☎️ Тел: 75-223-14-05, 104 қисқа рақами (диспетчер)
⚡️ "Қашқадарё ҲЭТК" АЖ бош директори Музапов Анвар Абдиназарович
📱 Тел: +99898-107-17-88
Асқаров Сирожиддин (Главный инжинер) 📱 Тел: +99898-777-33-77
☎️ Тел: 75-221-19-46, 75-221-12-72, 75-221-20-15, (диспетчер)
75-225-45-79, 75-225-45-86 (диспетчер), 1154 қисқа рақами
🚰 "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ директори Усмонов Хуршид Абдукаримович
📱 Тел: +998 93-908-20-07
Қўйбоқаров Комил (Главный инжинер) 📱 Тел: +99890-244-83-63
☎️ Тел: 75-224-07-30, 75-224-20-02 (диспетчер)
☀️ Қашқадарё вилоят "Иссиқлик манбаи" ДУК бошлиғи Жўраев Қахраман Ахматович
📱 Тел: +99891-954-64-94
Бўлим бошлиғи Ҳайдаров Маллатош📱 Тел: +99893-902-19-60
☎️ Тел: 75-227-54-40 (диспетчер)
🚑 “Тоза ҳудуд” ДУК бошлиғи Бўриев Улуғбек Уралович
📱 Тел: +99893-247-22-26
Бошлиқ ўринбосари Султонов Санжар📱 Тел: +99893-423-81-81

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

⚡️ Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Нукус шаҳри М.Жуманазаров кўчасида фуқароларнинг норозилиги акс еттирилган видео тарқалди.

✍️ Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумоти

🤝 Мазкур масалани ижобий ҳал этиш мақсадида Нукус шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими в.б. У. Панаев, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири У.Сабуров ва тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида мазкур фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида бир қанча ишсиз фуқаролар пандемия даврида Нукус шахар бандликка кўмаклашиш марказидан рўйхатга олиниб, шартнома асосида мавсумий ишга қабул қилинганлиги ва мазкур давр учун (ноябрь ойи) учун ойлик маоши берилишида узилишлар бўлганлигини билдирилди.

❗️ Учрашувда мазкур масала юзасидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, банк ходимлари томонидан ҳар бир мавсумий ишга қабул қилинган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди ва фуқароларнинг пластик карталарига ойлик маошлари тез орада ўтказиб берилиши бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

📊 Маълумот учун, фуқаролар Нукус шаҳридаги жами 61 маҳалла фуқаролар йиғинидан жалб қилинган. Ноябрь ойи учун 300 нафар фуқарога 226 млн. сўм ойлик маоши тўлаб берилиб, ҳозирда қолган фуқароларнинг ҳам иш ҳақлари тўлаб берилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Эмира Катара Шейха Тамима бин Хамада Аль Тани с Днем независимости страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Qatar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📚 “TASHKENT BOOK FEST – 2020” II Халқаро китоб кўргазмаси доирасида 18 декабрь куни ZOOM платформаси орқали ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

📲Халқаро
кўргазма ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларни www.tashbookfest.uz сайтида танишиб боришингиз ҳамда ушбу ҳавола орқали онлайн иштирок этишингиз мумкин.

@aoka_uz
https://www.youtube.com/watch?v=76ARzyiE0dE

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси бошланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Hudud Inform
https://www.youtube.com/watch?v=76ARzyiE0dE Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси бошланди. Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тимур Ишметов: 2021 йилда бир миллион икки юз минг нафар оилаларга ижтимоий нафақа тўлаш орқали келгуси йилда ижтимоий нафақа олувчи оилалар сонини икки баравар ошириш режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Hudud Inform
https://www.youtube.com/watch?v=76ARzyiE0dE Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси бошланди. Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бозорида нефть нархи 40 фоизга пасайса ҳам, бизда бензин негадир 10 фоизга арзонлашгани кузатилди. Aйрим ҳолларда эса, нарх бугун тушади, эртага кўтарилади? Бунинг сабаби нимада?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Марказий банк фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлишга чақиради

Ахборот технологиялари кенг қўлланилаётган ҳамда молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда масофавий хизмат кўрсатиш каналлари кенгайиб бораётган ҳозирги шароитда ишонувчан ҳамда молиявий саводхонлик даражаси етарли бўлмаган фуқароларга нисбатан фирибгарлик ҳаракатлари кузатилмоқда.

✍️ Марказий банк ахборот хизмати маълумотига кўра, бу каби фирибгарлик ҳолатлари банк картаси эгасининг хабарисиз унинг карта ҳисобварағидан пул маблағини ечиб олиш, пароль ва ПИН-кодларни ўғирлаш ва бошқа ноқонуний фаолият турлари билан боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати фирибгарликнинг қуйидаги белгиларидан огоҳ бўлишга чақиради:

🔸1. Ишонтириш мақсадида ўзини банк, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ёки бирон савдо ташкилотининг ходими сифатида таништирувчи бегона шахслардан қўнғироқ бўлиши, СМС-хабарнома ёки ижтимоий тармоқлар орқали турли хабарларнинг келиб тушиши;

🔸2. Турли совғалар ғолибига айланиш, сизнинг фойдангизга ҳар қандай маблағларни ўтказиб бериш ёки товар ва хизматларни жозибадор шартларда сотиб олиш каби гўёки жуда фойдали ва кутилмаган имкониятларнинг таклиф этилиши;

🔸3. Ютуқларни кейинчалик банк картасига ўтказиб бериш шарти билан турли хил сўровлар ва лотереяларда иштирок этиш таклиф қилиниши;

🔸4. Ютуқларни қабул қилиш ёки товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мақсадида турли мобиль иловаларни ўрнатиш ёки ҳаволалар орқали банк картангиз ёҳуд шахсий маълумотларингизни киритиш тўғрисида таклифлар берилиши;

🔸5. Ҳисобварағингиздаги пул маблағлари йўқолиши мумкинлиги ҳақида қўрқитиш ва тезкор қарор қабул қилишга мажбурловчи руҳий босим ўтказиш ҳолатлари;

🔸6. Ҳисобингизга хатолик билан пул маблағи ўтказиб юборилганлиги ва ушбу маблағларни қайтаришни сўраб қўнғироқ қилиш ҳолатлари.

“Телефон фирибгарлари” ўйлаш учун вақт қолдирмай, турли гаплар билан чалғитиб, карта маълумотларингизни айёрлик билан қўлга киритади ёки ёлғонларига ишонтириб, пул маблағларини уларга ўз хоҳишингиз билан ўтказиб беришга ундайди.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати фирибгарларнинг турли баҳоналар билан банк картангиз маълумотларини (карта рақами, ПИН-код, шунингдек, СМС-код ва бошқа шахсий маълумотлар) билиб олишга уринишларига жавоб бермасликка чақиради.

Шунингдек, банк ходимлари қўнғироқ қилиш, СМС-хабарнома ёки ижтимоий тармоқларда хабар юбориш орқали банк картаси эгасидан унинг картасига тегишли ва бошқа шахсий маълумотларни сўрамаслигини маълум қиламиз.

Фирибгарлар “тузоғи”га тушиб қолишнинг олдини олиш ва маблағларингиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати қуйидагиларни тавсия қилади:

Ўзини банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ёки бирон савдо ташкилоти ходими деб таништирган нотаниш фуқаролардан қўнғироқ бўлганда, уларнинг сўзларига ёки кўрсатмаларига амал қилишга шошилманг ва шахсий маълумотларингизни ошкор қилманг. Яхшиси, суҳбатни тугатинг ва қўнғироқ қилувчилар айтган ташкилот билан қайта боғланиб, улар томонидан сизга берилган маълумотларнинг тўғри ёки нотўғри эканига аниқлик киритинг;

Ҳар қандай шароитда ҳам банк картангиз тўғрисидаги маълумотларни (карта рақами, ПИН-код, банк картасининг олд қисми расмлари) ҳамда ўз шахсий маълумотларингизни бегона фуқароларга ошкор қилманг ва юборманг;

Ўзингизга тегишли бўлган банк картаси маълумотларини ижтимоий тармоқларда эълон қилманг;

Махфий маълумотларни киритишингиз, рўйхатдан ўтишингиз керак бўлган сайтларда HTTPS:// префикси мавжудлигини текширинг;

Агар ташкилотларнинг сайти ёки саҳифаси ҳақиқийлигига шубҳа қилсангиз, ушбу ташкилот билан боғланинг ва маълумотларга аниқлик киритинг;

Имзоланадиган барча ҳужжатларни диққат билан ўқинг, кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини қайта текширинг;

Ушбу оддий тавсияларни ёши улуғ қариндошларингиз ва ўсмирларга тушунтириб боринг.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🙋‍♀️Болаларни боғчага ЯИДХП орқали жойлаштириш

👩👧2018 йил 1 Апрелдан эътиборан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга кўйиш ЯИДХП my.gov.uz ва давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиб келинмоқда.

👨‍👩‍👧‍👦Болаларни мактабгача таълим муассасаларига онлайн тарзда жойлаштириш имконияти барча ота-оналарга қулайлик яратди, бундан ташқари юз мингдан ортиқ ота-оналар ушбу электрон хизматдан фойдаланишга муваффақ бўлишди.

♻️Хизматга ўтиш учун:
Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш
https://my.gov.uz/uz/service/view/285

📑✔️Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш
https://my.gov.uz/uz/service/view/265

😊♻️Сизга ушбу хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола ёрдамида ЯИДХП my.gov.uz орқали айтиб ўтмоқчимиз https://youtu.be/Ao1XCal6yR8

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
РАСМИЙ БАЁНОТ

✍️ Олий суд ахборот хизмати
маълумотига кўра, Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг иш юритувида аризачи - “UzAuto Motors” акциядорлик жамиятининг жавобгар – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий иш юзасидан суднинг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикояти 2020 йил 18 декабрь куни мазмунан кўриб чиқилди.

👉 Ушбу суд мажлисида жавобгар вакиллари томонидан апелляция шикоятига қўшимча тақдим этилиб, тарафлар ўртасида муҳокама қилиниб иш юритувига қабул қилинди.

❗️ “UzAuto Motors” акциядорлик жамияти вакилларининг жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикояти юзасидан эътирозлари тингланди.

✔️ Апелляция судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикрини эшитиб, ишни кўриш натижаси бўйича қарор қабул қилди.

🧾 Қарорга кўра биринчи инстанция судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

⚡️ Шунингдек, судлов ҳайъати ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖ ва истеъмолчиларни учинчи шахс сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этилганлигини эълон қилди.

🗂 Суднинг қарори эълон қилинганидан сўнг, тарафларга нима сабабдан судлов ҳайъати ушбу хулосага келганлиги ва қарорга нисбатан шикоят бериш муддати ва тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform