Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каннабис ўсимлигини етиштириш ва ундан фойдаланиш учун лицензия олиш тартиби қандай?

Лицензия кимларга ва қанча муддатга берилади?
〰️〰️〰️〰️〰️

🎙АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева саволларга батафсил жавоб берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

НАВОИЙДА СУВ НАРХИ ОШИШИ КУТИЛАЁТГАНИ БЎЙИЧА МУНОСАБАТ

👨‍👩‍👧‍👦 Навоий
вилояти аҳолисининг 64 фоизи ёки 647 мингдан ортиғи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Шундан 354,9 минг нафар қишлоқ ҳудудларидаги аҳолига, жумладан Навоий шаҳрининг чекка ҳудудлари, Кармана, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи, Нурота ва Томди туманларидаги истеъмолчиларга “Навоий сув таъминоти” МЧЖ томонидан хизмат кўрсатилади. Вилоятнинг Навоий шаҳар маркази, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарлари ҳамда Конимех туманининг Зафаробод қўрғонига алоҳида тарифлар асосида вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.

✍️ "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, бугунги кунда “Навоий сув таъминоти” МЧЖ балансидаги мавжуд 199 та сув тарқатиш иншоотларининг 28 таси (14%) жиддий таъмирланишга зарурат сезмоқда. Вилоят бўйича жами 2 784,8 км ичимлик сув тармоқлари мавжуд бўлиб, улардан 463,4 км (17%) таъмирлашга муҳтож бўлиб қолган. Шу билан бирга, сув тарқатиш иншоотларнинг тармоқлари ва ускуналарининг муҳим қисми 50 йилдан кўпроқ вақт олдин ётқизилган бўлиб, маънан эскирган. Натижада аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувида йўқотишлар ошиб, тизимда оғир иқтисодий аҳвол юзага келган. Гарчи Инвестиция дастури асосида жорий йилнинг ўзида 42 млрд.сўмлик 15 та янги лойиҳа амалга оширилган бўлсада, инфратузилма эскирганлиги сабабли улардан самарали фойдаланиш имкониятлари ҳам етарли даражада эмас.

❗️ Ушбу муаммолар эса тизимда энергия истеъмолининг юқори даражадалиги, маънан эскирган тармоқларнинг ўз вақтида модернизация қилинмаганлиги, моддий рағбатлантириш даражаси пастлиги сабаб соҳада малакали мутаҳассислар ва ишчилар етишмаслиги, ахборот-коммуникация технологиялари изчил жорий қилинмаганлиги, моддий-техника базаси ривожланмаганлиги туфайли келиб чиқмоқда.

📊 Яна бир муҳим жиҳат – вилоятда Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобидан жами 25,7 млн.долларлик ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган 2 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, ушбу жалб қилинган маблағларни қайтариб бориш ҳам янги тарифларда инобатга олинмоқда.

🧾 Янги тарифга кўра, 2021 йилнинг 1 январидан 1 куб метр ичимлик суви аҳоли учун – 3000 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 7500 сўм, канализация хизматлари учун 1 куб сув нархи аҳолига 2 700 сўм, бюджет ва улгуржи истъмолчиларга 7 000 сўм этиб белгиланди.

🏢 Вилоятда 28 та объект ҳамда маънан эскирган 463,4 км қувурлар модернизация қилиш;

👉 кўча колонкадан фойдаланувчи 21 мингта истеъмолчининг хонадонигача сув тармоғи ўтказилиб, сув ўлчагич ўрнатиб берилиши;
👉 олис ҳудудлардаги ичимлик суви билан таъминланмай қолган 25 мингга яқин аҳолига марказлашган ҳолда ичимлик сувини етказиб бериш;
👉 халқаро молиявий институтлар олдидаги қарз мажбуриятларни бажариш;
👉 40 мингдан зиёд истеъмолчининг сув таъминотидаги узилишлари бартараф этиш;
👉 тармоқда сув йўқотишларини олдини олиш;
👉 соҳага малакали мутахассисларнинг жалб этиш;
👉 моддий-техника базани янгилаш орқали аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш кўзда тутилмоқда.

💧 Агар рақамларга эътибор қаратсак, “Навоий сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти истеъмолчиларга сув таъминотининг 70 фоиздан ортиғини “Дамҳўжа сув таъминоти” МЧЖнинг Самарқанд вилоятидаги сув иншооти қувурлари орқали етказиб бермоқда.

⁉️ Жумладан, “Навоий сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига тегишли тармоқнинг асосий қисмларида сувни етказиб бериш учун икки ёки ундан кўп кўтаргичдан фойдаланилади. Бу ҳолатда табиий равишда электр энергия сарфи камида 2 бараварга ошишига олиб келади.

✔️ Шу каби сабаблар вилоятда жорий этилиши кутилаётган янги тариф бошқа ҳудудлардаги нархлардан фарқ қилишини изоҳлайди.

Маълумот учун, яқин кунларда “Навоий сув таъминоти” МЧЖ томонидан вилоятда сув таъминотининг бугунги, тизимни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва янги тариф тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Немис мутахассис лойиҳаси - Самарқандда яшил ҳудудлар кенгаяди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи интернат-мактаби тарбияланувчиси калтакланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган.

Видеоёзувда тасвирланган ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланганлиги маълум қилинади.

✍️ Бош прокуратура ахборот хизмати томонидан мазкур ҳолат юзасидан батафсил маълумот бериши
кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди.
205 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига ташкил этилган мазкур иншоотда бешинчи авлод технологиялари қўлланган.
Давлатимиз раҳбари мажмуанинг афзалликлари ва иш жараёни билан танишди, бу ердаги тажрибани кенг жорий этиш, тадбиркорларга етказиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу ерда қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда ёшлар бўйича тадқиқотлар тақдимотлари ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Хорезмскую область и посетил инновационный тепличный комплекс в Ханкинском районе.
Объект стоимостью более 205 млрд сумов возведен по технологиям пятого поколения.
Глава государства ознакомился с преимуществами и рабочими процессами в комплексе, указал на важность широкого распространения данного опыта, обучения предпринимателей.
Здесь же состоялись презентации проектов для реализации в сельском хозяйстве и результатов исследований по молодежи.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #issiqxona