Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
“Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида тўғридан-тўғри эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг «Давлат хизматлари: қулай, шаффоф, ишончли?» мавзусидаги сессияси

Улуғбек Муҳаммадиев, Давлат хизматлари агентлиги директори:

“3 йил ичида агентлик томонидан кўрсатилган хизматлар сони 24 миллиондан ошди. Марказлар орқали кўрсатиладиган хизматлар тури 150 тага етди. Электрон хизмат кўрсатишлар сонини янада ошириш бўйича иш олиб борилмоқда.”

манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ўзбекистон Республикасининг Давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи 2020 йилнинг 3-чораги якуни бўйича видеомаълумот

✍️ Видеоматериал Молия вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф 36,1 фоизга арзонлаштирилди

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🌐 «2020–2022 йилларда ҳудуд ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш доирасида аҳоли пунктларини Интернет тармоғига улаш даражаси, шу жумладан кенг полосали уланиш портларини 2,5 миллионгача кўпайтириш, 20 минг километр оптик толали алоқа линияларини қуриш ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш орқали, кенг полосали мобил алоқа қамров даражасини 95 фоизга етказиш белгиланди.

👨🏻‍💻 Бугунги кунда Халқаро Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 1 200 Гбит/с.ни ташкил этмоқда.

💵 Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,1 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с. учун 45,0 минг сўмни (4,3 долл.) ташкил этди».

@aoka_uz
✍️ Маданият вазирлиги ахборот хизмати Маданий мерос департаменти 2020 йил 10 декабрдаги Тош ҳовли саройида девор бузилиши бўйича ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақолага асосан қуйидагиларни ёзиб маълум қилади.

Тош ҳовли саройи 1832-38 йилларда қурилган бўлиб Хива шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейини ўтказиш муносабати билан 1997 йилда таъмирлаш тиклаш ишлари «Хоразм махсус илмий таъмирлаш ишлаб чиқариш» устахонаси томонидан Тош ҳовли саройида қисман олиб борилган.

Маданий мерос департаменти томонидан аниқланишича Тош ҳовли саройини шарқий томонидаги девор қисми бузилишига сабаб буюртмачи ташкилот «Ичан- Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси бўлиб, «Сургут нефть строй» пудратчи хусусий корхонаси томонидан жорий йилнинг 8 декабрь куни девор тепа қисми бузилган.

«Ичан- Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ҳар қандай таъмирлаш-тиклаш ишлари Департамент қошидаги Илмий-эксперт кенгаши хулосаси асосида бажарилиши ва ЮНEСКО ташкилоти билан келишиш зарурлиги аниқ белгиланган бўлсада, аммо лойиҳа Илмий-эксперт кенгашига киритилмаган ва саройда лойиҳасиз таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб оборилган.

🧾 Ҳозирда Департамент ходимлари томонидан
Тош ҳовли саройида таъмирлаш-тиклаш ишлари тўхтатилган бўлиб, ноқонуний олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари тўғрисида ҳуқуқ тарғибот идораларига ҳужжат тайёрланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди онлайн-саммит ўтказдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар. Жаҳондаги вазият ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Яқин дўстлик ва мустаҳкам шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Индии Нарендра Моди провели онлайн-саммит.
Стороны обсудили дальнейшее углубление политического диалога, расширение сотрудничества в торгово-экономической, инвестиционной, культурно-гуманитарной и других сферах. Обменялись мнениями по ситуации в мире и перспективам регионального взаимодействия.
Принято Совместное заявление о близкой дружбе и крепком партнерстве, подписан ряд двусторонних документов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter