Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Тошкентда Йога федерацияси учун янги бино фойдаланишга топширилди.

Юртимизда йоганинг оммалашувида нималар ўзгариши кутилмоқда?

🎥 ✍️ Очилиш маросимининг ёрқин лаҳзалари шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати репортажида

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (775-сон, 09.12.2020 й.) қабул қилинди. 📣📣📣

📄 Қарорга мувофиқ:

Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилди. Жумладан:
✔️корхона фаолияти самарадорлигини баҳоловчи асосий кўрсаткичларга қўшимча тарзда соф тушум ва соф фойда прогнози, таннархни камайтириш, чет эл валютасига бўлган мустақиллик, маҳаллийлаштириш ва инвестиция дастурларининг ҳамда экспорт ҳажмининг бажарилиши, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги каби муҳим кўрсаткичлар (СМК) жорий этилади;
✔️СМКнинг салмоқ ўлчовлари қатъий белгиланади;
✔️ СМК натижалари Агентлик веб-сайтида жойлаштирилмаган ёки "қониқарсиз" ёхуд "паст" бўлганда ижро органи рағбатлантирилмайди;
✔️СМК "юқори" бўлган корхона ва банклар раҳбарларига йил якуни бўйича соф фойдадан 5 фоизгача бўлган миқдорда бир марталик бонус берилиши мумкин;
✔️ молиявий ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш муддатидан қатъий назар, давлат иштирокидаги корхоналар ҳар чоракда СМКни ҳисоблайди ва эълон қилади.

Икки ой муддатда энергия сиғими ва энергия самарадорлигига оид бошқа индикаторлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

2021 йил 1 февралга қадар давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги улушини, уларни ЯИМ, экспорт ҳажмлари, асосий капиталга инвестициялар шаклланиши, ишлаб чиқаришдаги ва аҳоли бандлигидаги улушларини ҳисоблаш тизими йўлга қўйилади;

2021 йил 1 мартга қадар давлат иштирокидаги корхоналар томонидан илғор халқаро тажриба ва стандартлар асосида корхона фаолияти давомийлигини (business continuity) таъминлашга қаратилган ҳужжатлар ва кўрсаткичлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Туризм ва спорт соҳаларидаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Туристик масканлар ва объектларини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, туман марказлари ва шаҳарларда “Саломатлик йўлаклари” барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по актуальным задачам в сферах туризма и спорта.
Даны указания по поэтапному возобновлению авиасообщения, запуску новых рейсов, удешевлению цен на билеты. Особое внимание уделено увеличению числа туристических зон и объектов.
Определены задачи по развитию спортивной инфраструктуры на местах, созданию «Дорожек здоровья» в районных центрах и городах.

#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #sport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаси чегара олди вилоятлари ҳокимлари (ваколатли вакиллари) кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

✍️ Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Йиғилишда чегараолди ҳудудлар ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш, савдо-иқтисодий, инвестициялар жалб этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. Учрашувда томонлар устав капитали 50 миллион долларга тенг бўлган қирғиз-ўзбек инвестицион жамғармасини ташкил қилишга келишиб олишди.

Қирғизистон Республикаси бош вазири ўринбосари Артём Новиков Ўзбекистон томонидан қардош мамлакатга коронавирус пандемияси шароитида кўрсатилган гуманитар кўмак учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Шунингдек, савдо–иқтисодий ҳамкорлик жорий синовли йилда ҳам ўтган йилги даражада сақлаб қолингани, келажакда эса бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилингани алоҳида таъкидланди.

Жорий йилда биргина Фарғона вилояти ва қўшни Қирғизистон ўртасида 127 миллион АҚШ долларига тенг товар айланмасига эришилган. Бунда фарғоналиклар 100 миллион доллар ҳажмида маҳсулот экспорт қилган бўлсалар, Қирғизистондан вилоятга 27 миллион долларга тенг маҳсулот импорт қилинди. Мазкур кўрсаткичларни янада ошириш учун бугунга қадар фаолият кўрсатаётган 14 та қўшма корхона сони келгуси йилда яна бештага ортади.

🤝 Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун “йўл харитаси”ни имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу икки соҳада ҳам иш услубимизни ўзгартиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қиляпти

Шавкат Мирзиёев: Сама жизнь требует, чтобы мы изменили стиль работы в этих двух сферах

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Расмий муносабат

⚡️ Ижтимоий тармоқларда “Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйиб, катта кўчаларга чиқиб кетаётганлиги айтилмоқда” деган изоҳ остидаги видеоматериаллар тарқалмоқда.

✍️ Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

❗️ Аниқланишича, Бухоро туманидаги 949 та хонадонда 5 минг 610 нафар киши истиқомат қилаётган “Работипоён” маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда табиий газ босими пасайган. Мутахассислар буни об-ҳавонинг кескин тушиб кетиши натижасида газ истеъмоли кўпайиши ва оқибатда ҳудуд аҳолисининг аксарият хонадонларида табиий газ босимида муаммолар пайдо бўлганлиги билан изоҳлашмоқда.

📌 Шунингдек, дастлабки ўрганишлар жараёнида маҳалладаги газ маромлаш пунктининг соз ҳолатда эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда газ босими билан боғлиқ муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борада батафсил ахборот берилиши маълум қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📸 Фото: Тунги Гулистон

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform