Hudud Inform
8.35K subscribers
18.5K photos
4.13K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорабайир отлар марафонида чавандозлар билан биргаликда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Қорабайир отлари иштирокида Қашқадарёдан Тошкентгача флешмоб ташкил этилди. 3 декабрь ҳолатига кўра, чавандозларимиз Жиззах вилоятига етиб келишган.

Видео: Умид Нормуратов

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари

Халқаро пресс-клубда шу мавзудаги давра суҳбати бошланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub

❗️Асаджон Ходжаев: «Сўз ва матбуот эркинлиги — Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши, бу борада орқага қайтиш йўқ»

Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️
🔹«Инсоннинг ажралмас ҳуқуқи — сўз эркинлиги. Сўз ва матбуот эркинлиги — Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши деб белгиланган ва бу борада орқага қайтиш йўқ. Буни ҳаммамиз биламиз ва фаолиятимизни шунга монанд ташкил қилганмиз.

Бугунги кунда ахборотни яшириб бўлмайди. Бир жойда яширилган ахборот, албатта, бошқа жойларда чиқади.

Ахборот бугун эркин айланяпти ва бу сўз эркинлиги билан бевосита боғлиқ».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 3 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Электр таъминоти билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фахриддин Нуралиев, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
«Uzbekistan Airports» АЖ фаолияти
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лаълихон Собирова, «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
#pressklub

Халқаро пресс-клуб: «Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзусидаги давра суҳбати

✏️ Муҳим иқтибослар

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
🔷2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

✍️ “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6122-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

2 сентябрь – пайшанба;
3 сентябрь – жума.

🗓
Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Тошкент_шаҳри

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра бугун, 3 декабрь куни шаҳар ҳокими ва "Совкомбанк" раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

🇷🇺🇺🇿 Совкомбанк – Россиянинг 20 млрд. активга эга учинчи банкидир. МҲХТ (молия ҳисоботи халқаро стандартлари)га мувофиқ эълон қилинган ҳисоботларга асосланган Гуруҳ ҳисоб-китобларига кўра, охирги 10 йил давомида (2010-2019 йиллар) даромадлилик бўйича Россияда иккинчи ўринда бўлиб, унда капиталнинг ўртача рентабеллиги (ROE) 44% ни ташкил қилган. Банк облигациялари 57 та йирик мижозлар орасида жойлаштирилган.

🇵🇼🇧🇬Банк Белоруссия ва Қозоғистонда ҳам фаолият олиб боради.

🤝 Учрашув якунларига кўра, тарафлар тақдим этилган батафсил маълумотлар учун ўзаро миннатдорлик билдирдилар. Шунингдек, Сергей Хотимский Тошкентдаги ислоҳотларга қизиқиш катта эканлигини таъкидлаб, Совкомбанк томонидан ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ўрганиш ва биргаликда ишлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

👨‍👩‍👧‍👧Ёшлар ва хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама этилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки қаватдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар қурилишига тўсиқ йўқ, аммо...

⚡️ Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қурилиш Стратегиясида белгиланган, 2021 йил 1 мартдан бошлаб ер усти қисми икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилиши баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

📹 Бу ҳақда Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари қуйидагича изоҳ берди.

✍️ Видеоматериал вазирлик ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йил ноябрь ойининг ўзида республика бўйича 4693 та мурожаатлар келиб тушди

📊 Бу рақамни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққосланганда ариза ва шикоятлар сони 2,5 бараварга кўпайган. (сентябрь-1787, октябрь-1929).

🏢 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича аниқланган мурожаатларнинг сони эса 3544, одатдагидан 5 маротаба (сентябрь-1767, октябрь 792) кўп.

🙏 Истеъмолчилар мурожаатларининг асосий қисми кўп қаватли уйларнинг электр энергия таъминоти, газ ва иситиш тизимлари билан боғлиқ. Шу билан бирга Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефони, веб-сайти ва электрон почтаси орқали кунига 600 га яқин сўровлар қабул қилинди.

📝 Мазкур фуқароларнинг мурожаатлари ҳудуд кесимида олинадиган бўлса биринчи ўрин Тошкент шаҳри, сўнгра Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади. Тўртинчи ўринда Наманган вилояти турибди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

✍️ Метро харитасининг энг сўнгги ўзгаришлари Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси ахборот хизмати маълумотида

🚝 Тошкент метрополитени. Бугунги кунда унинг таркибига 31 та ер ости ва 12 та ер усти бекатлар киради.

❗️Чилонзор ва Ўзбекистон йўллари - 80 км / соатгача, Юнусобод ва ер усти Ҳалқа йўли 60 км / соатгача тезликда ҳаракатланади.

🚆 Чилонзор йўлининг (12 бекат) узунлиги - 16,2 км,
Ўзбекистон йўлининг (11 бекат) узунлиги- 14,9 км.

🚇 Юнусобод йўлининг (6 бекат) 7,15 км ва янги қурилган 2 та йўл узунлиги – 2,9 кмни ташкил этади, (уларнинг умумий йўл узунлиги жами 10 км дан ошади).

🚧 Ҳалқа йўли (7 бекат) -11,555 км,

🚉 Сергелили йўли (5 бекат) - 6,2 км (фойдаланишга топшириш босқичида)

🚈 Бугунги кунда, метро йўлларининг умумий узунлиги 58,9 км дан ортиқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари бу борада амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо бериб, фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш, илмий институтларга буюртмаларни шакллантириш бўйича долзарб йўналишларни кўрсатиб ўтди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, кимё саноати, нефть-газ, энергетика, фармацевтика тармоқларини инновацион ривожлантиришга доир вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития науки и инноваций.
Глава государства, критически оценив проводимую в этом направлении работу, обозначил актуальные направления взаимодействия науки и производства, формирования заказов для научных институтов.
В частности, определены задачи по инновационному развитию сельского и водного хозяйства, химической промышленности, нефтегазовой, энергетической, фармацевтической отраслям.

#Mirziyoyev #videoselektor #fan #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter