Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Инфографика

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмочиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларига 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида истеъмолчилардан коммунал масалаларида тушган мурожаатлар таҳлили
—————————————————————————————————————————————————————————————————————
Коммунал хизмат кўрсатувчи идораларга 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида тушган мурожаатлар таҳлили

⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
📞 Ишонч телефони: 1159

✍️ Инфографика агентлик ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қашқадарё вилояти аҳолисини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 79 фоизга, хусусан, бу борада вазият оғир бўлган Ғузор туманида 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

🏢 Бугунги кунда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан мазкур йўналишда ишлар бошлаб юборилиб, узунлиги 77 км. бўлган Оқсув-Деҳқонобод магистраль сув қувурларининг қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

✍️ Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

💧 Айни вақтда акциядорлик жамиятининг раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида бўлиб, ҳар бир аҳоли пунктлари кесимида ичимлик суви таъминоти кўрсаткичларини давлат раҳбари томонидан қўйилган даражага олиб чиқиш ҳамда вилоятдаги аҳоли яшаш пунктларининг марказлаштирилган ичимлик суви билан қамров даражасини 53 фоиздан 79 фоизгача етказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди.

📝 Ушбу дастурда вилоят бўйича марказлашган ичимлик суви билан энг паст даражада таъминланган Ғузор туманини 2,4 фоиздан 60 фоизгача етказиш мақсадида Яккабоғ туманидаги сифатли ичимлик суви манбаидан Ғузор тумани марказигача магистраль сув қувурини тиклаш ва Ғузор тумани ички сув тармоқларини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида AҚШ Давлат департаменти, AҚШ Меҳнат вазирлиги ва AҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатни йўқ қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларини муҳокама қилдилар.

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Эртага, 24 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Янги турдаги қурилиш материалларини яратишда илм-фан ютуқларининг жорий этилиши ҳолати, соҳада халқаро стандартларга риоя қилиниши масалалари"
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Вазирликка аҳоли томонидан йўлланган мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу: Ҳудудларни
кўкаламзорлаштириш, шунингдек, дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишининг олдини олиш бўйича мораторий даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари

@aoka_uz
Профессионал таълим муассасаларида бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар тасдиқланди

✍️ Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Янги профессионал таълим тизимини ташкил этишда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мазкур янги тизимнинг янги ҳужжатлари босқичма-босқич ишлаб чиқилмоқда ва тасдиқланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги 734-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан.

▪️ Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломларнинг давлат намуналари ва тавсифи;

▪️ Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар иловасининг давлат намунаси;

▪️Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи;

▪️Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси тасдиқланди.

❗️Муҳим: Профессионал таълим тўғрисидаги диплом ва сертификатларга ахборот технологияларни жорий этиш орқали индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти яратилади.

Диплом бланкаларига QR-код тизимини жорий этиш диплом ва сертификат ёзишда инсон омили таъсирини қисқартиради ва келгусида диплом ва сертификатнинг ҳақиқийлигини ушбу код орқали ҳар қандай шахс дастурдан фойдаланган ҳолда аниқлик киритиши мумкин бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари йўловчи ташиш хизматларидан аҳоли мутлақо норози эканини таъкидлаб, жамоат транспорти ҳаракатининг тезлиги ва қулайлигини таъминлаш вазифасини қўйди.
Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с концепцией развития дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента.
Глава государства отметил, что население абсолютно не довольно услугами по перевозке пассажиров и поставил задачу обеспечить скорость и удобство общественного транспорта.
Указано на важность выделения для общественного транспорта отдельных полос на многополосных дорогах, увеличения количества пешеходных и велосипедных дорожек.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Рақамли маркировка қилинмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланади

🔰 Қарорига (737-сон, 20.11.2020 й.) кўра, айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.

🗓Рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин Ўзбекистон ҳудудида маркировкасиз сотиш тақиқланади.

🔹 2020 йил 1 декабргача “Asl belgisi” маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (“Asl belgisi” МАТ) жорий қилинади.

‼️Идентификация воситалари ёрдамида рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар айланмаси тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш “Asl belgisi” МАТнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Ушбу рўйхатда айрим турдаги маиший техника маҳсулотлари ҳам киритилган. Аммо бу бўйича талаб муддати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Италия элчиси Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди

✍️ Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

🇺🇿🇮🇪 Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулоддаги ва мухтор элчиси Aгостино Пинна Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига ташриф буюрди.

🤝 Ташриф давомида олий ўқув юрти вакиллари элчини университет фаолияти, маъмурияти ва университет бинолари билан таништирди. Музокара давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш режалари ҳам муҳокама қилинди.

📝 Хусусан, Италия университетлари билан таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик қилиш, қўшма грантларни ишлаб чиқиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни биргаликда яратиш ҳамда ҳамкорликда маданий тадбирларда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

Айни пайтда бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Насриддинов Жамшид Тўлқинович номзоди тасдиқланди.

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши оқибатида қувурларда сув музлаб қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса сувни мунтазам очиб қўйиш шарт эмас!

Сув қувурлари нима учун музлайди?

Сув қувурларининг музлашига қуйидаги сабаблар таъсир ўтказиши мумкин:

агар қувур белгиланган чуқурлик (ҳудудларга қараб 70 смдан 1 метргача) да кўмилмаган бўлса.

қувурлар иссиқлик изоляцияси қилинмаган бўлса ёки иссиқлик изоляциясининг зичлиги бузилса;

Кўпинча совуқ ҳаво қувурларнинг металл ва пластмасса элементларига, бўғимларига, шунингдек, қувурларнинг юза қисмига таъсир ўтказади.

Бундай табиий ҳодиса кўламини оддий кўз билан кўриш ёки махсус жиҳозларсиз аниқлаш мумкин:

қувурни оҳиста тақиллатинг – муз бор жойда товуш жаранглаб чиқмайди;

кўпинча сув қувурлар бир-бирига уланган жойларда музлайди. Шунинг учун аввало шундай тармоқларни аниқлаб олинг ва муз мавжудлигини текширинг;

қувур юзасида бўлган жойларда кучли елвизак бор-йўқлигини текширинг. Совуқ шамол бир неча соат ичида суст оқимни музлатиб қўйиши мумкин.

Музлаган қувурларни уй шароитида эритиш учун тавсиялар:

💧 Илиқ сувдан фойдаланинг. Ушбу усул сувнинг турғунлик зонаси аниқ белгиланган ва у кичик бўлган ҳолларда танланади. Қувурнинг очиқ музлаган жойини латта ёки бирор мато билан ўраб, устига илиқ иссиқ сув қуйинг ва сув ҳароратини секин-аста ошириб боринг. Кранни очинг – бу музнинг эришини тезлаштиради. Намланган латталар эса иссиқликни бир муддат ушлаб туради, пластмасса ёки металл қувурлар ичидаги музни эритишга имкон беради.

Фендан фойдаланинг. Илиқ ҳаво оқимини яратадиган ҳар қандай қурилмадан фойдаланиш мумкин. Ушбу усул қувурларда музлаган кичик майдонларни иситиш учун хизмат қилади.

Аммо ушбу усул пластик қоплама ҳаддан ташқари қизиб кетиши ва эришига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис фендан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг.

✔️ Агар чаноқ (раковина) ёки унитаз яқинидаги қувур музлаган бўлса, унга қайнатилган туз қоришмасини (10 литр сув учун 1 кг. туз) қуйинг.

⚡️ Унутманг, ушбу усуллар қувурларда сув музлаб қолишининг енгил даражасига мўлжалланган. Талофатли ҳолатларда фақат мутахассис хизматидан фойдаланиш лозим. Бунинг учун «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари диспетчерлик хизматига мурожаат қилишингиз мумкин:

"Андижон сув таъминоти" МЧЖ - 74 223-04-05

"Бухоро сув таъминоти" МЧЖ - 65 221-17-27, 65 228-04-62

"Фарғона сув таъминоти" МЧЖ - 73 241-65-20

"Жиззах сув таъминоти" МЧЖ - 72 226-03-25

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ - 69 227-93-60

"Навоий сув таъминоти" МЧЖ - 79 223-61-41

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ - 75 224-07-30

"Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ - 61 226-51-67

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ - 66 233-18-21

"Сирдарё сув таъминоти" МЧЖ - 67 227-83-07

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ - 97 696-55-77

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ - 71 202-14-15, 70 956-16-78

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ - 1054

"Хоразм сув таъминоти" МЧЖ - 62 224-75-35, 62 224-75-33

"Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ - 78 129-03-33, 95 194-38-60

✍️ Тавсиялар "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter