Hudud Inform
8.4K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишини бориб кўрди.
Марказда амбулатор ва стационар тартибда 200 дан ортиқ тиббий хизмат йўлга қўйилади. Йилига 3000 дан зиёд юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш мумкин бўлади.
Президент ҳудудларда қуриладиган клиникаларни ушбу марказ билан боғлаш муҳимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Республиканского многопрофильного медицинского центра в Мирзо-Улугбекском районе.
В центре будут оказываться более 200 видов амбулаторных и стационарных медицинских услуг. Ожидается, что специалисты центра будут выполнять свыше 3 тысяч высокотехнологичных операций.
Президент подчеркнул важность организации взаимодействия между этим центром и клиниками в регионах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #shifoxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

⚡️ Тўрақўрғон ИЭСда аварияли ўчиш содир бўлди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Тўрақўрғон туманида жойлашган иссиқлик электр станцияси фавқулодда ўчиши натижасида Ўзбекистон Республикаси энеготизимида 750 мВт қувват йўқотилди.

Бунинг натижасида Наманган вилоятининг кўплаб ҳудудларида электр энергиясида узилиш содир бўлган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди.
Бу ерда кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун 75 ўринли янги бино қурилмоқда. Натижада йилига яна 3 минг беморга юқори технологик ёрдам кўрсатишга имконият бўлади.
Давлатимиз раҳбари бўлимлар қурилишини кўздан кечирди, қўшимча кўрсатмалар берди.

Президент посетил Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи.
Здесь строится новый корпус на 75 коек для отделений кардиохирургии, трансплантологии и сосудистой нейрохирургии. В результате появится возможность оказывать высокотехнологичную помощь еще 3 тысячам пациентов в год.
Глава государства осмотрел ход строительства отделений, дал дополнительные указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #tibbiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🔰 Фуқаро мурожаатларининг ижро ҳолати муҳокама этилди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Тўрақўрғон ИЭСда юзага келган носозлик бўйича Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати расмий муносабати

⚡️ Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 15-51да Тўрақўрғон ИЭСнинг 2 та энергоблоки авариявий тўхтади. Бунинг натижасида мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайди.

🏢 Бунинг оқибатида водий вилоятлари, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилди.

✔️ Оператив тарзда ўтказилган ўрганишларга кўра, авариявий тўхташ 2-энергоблокининг юқори босимли барабанидаги ўлчов датчикларининг импульс линияси музлаб қолиши ва бунинг оқибатида сув сатхининг кўтарилиши натижасида рўй берган. 1-энергоблок эса частотанинг пасайиши натижасида тўхтаган.

📌 Ушбу қувват етишмовчилигини қоплаш учун Тахиатош ИЭСда қуввати 280 МВт бўлган 1-энергоблок соат 16-30да ишга туширилди. Ҳозирда 30 МВт қувватда ишламоқда. Соат 22-00га қадар 200 МВт қувватга чиқарилади.

❗️Толимаржон ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган 2-энергоблокнинг газ турбинаси соат 16-11 да ишга туширилди. Ҳозирда 300 МВт тўлиқ қувватда ишламоқда.

🔋 Ҳозирда Тўрақўрғон ИЭСда музлаган ҳимоя датчикларини созлаш ишлари бажарилиб, 2-энергоблок соат 17-50 да тизимга уланди. Айни пайтда 150 МВт қувват бермоқда. Бугун соат 19-00 га қадар қуввати 250 МВтга чиқарилади. 1-энергоблок бугун соат 19-30 гача ишга туширилиб, тизимга 200 МВт қувват беради. Натижада бугун соат 21-00 га қадар ушбу энергоблокларда 700 МВт қувватга етади.

🔌 Шунингдек, электр таъминотидаги узилиш сабабли Зирабулоқ компрессор станциясида бугун соат 15-45 да 4 та ва 15-55 да Ғаллаорол компрессор станциясида 4 та газ ҳайдаш агрегатларининг вақтинча тўхташи рўй берди. Соат 16-35 га қадар электр таъминоти тикланиб, компрессор станциялари штат режимда ишлашга ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлатимиз раҳбари “Ўзбекфильм” киностудиясида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди, кино санъати фахрийлари, режиссёрлар, соҳа мутаcаддилари билан суҳбатлашди.
- Ҳозир мукаммал фильмлар яратишга ҳавасимиз бор, лекин сифатлиси кам. Юртимиз тарихи ҳақида албатта фильм бўлиши керак. Бунга вақт келди, - деди Шавкат Мирзиёев.
Энг сара ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, телевидение орқали намойиш қилиш тавсияси берилди.

Глава государства ознакомился с работой, проделанной на киностудии «Узбекфильм», пообщался с ветеранами, режиссерами и специалистами отечественного кинематографа.
- Сейчас не хватает качественных картин, но есть стремление снимать хорошие ленты. Обязательно должен быть фильм об истории Узбекистана. Время для этого настало, - отметил Шавкат Мирзиёев.
Рекомендовано составить список 100 лучших отечественных фильмов и показывать их на телевидении.

#Mirziyoyev #tanishuv #Uzbekfilm #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

👉Бугун “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони II мавсумига старт берилди.

✍️ Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Марафон 20 кун давомида ўтказилиб, унда ташаббускор ёшлардан тузилган гуруҳ аъзолари ҳар томонлама сараланиб борилади. Жамоалар менторлар билан биргаликда ўз лойиҳаларини амалиётга жорий қилиш устида иш олиб боради.

➡️Марафон сўнгида энг яхши лойиҳалар Ёшлар академияси томонидан бир марталик рағбатлантириш кўзда тутилган. Шунингдек, марафонда бошқа турли соҳалар бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform