Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
20 ноябрь – Бутунжаҳон бола куни

БМТ 1954 йилги резолюциясида барча мамлакатларга 20 ноябрни Бутунжаҳон бола куни сифатида нишонлашни тавсия этган.

Шунингдек, 20 ноябрь санасида 1959 йилда "Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Декларация", 1989 йилда "Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция" қабул қилинган.

Байрам болалар фаровонлигини оширишга, дунё миқёсида болалар манфаатлари йўлида БМТ томонидан олиб борилаётган ишларни кучайтиришга қаратилган.

Жорий йилда ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратишдир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

📱 FaolFuqaro мобил иловаси – жамиятимиз равнақи, аҳоли манфаатлари учун хизмат қилади

💠Бугунги кунда жамоатчилик фикрини ўрганиш, бевосита уларнинг иштироки билан туманимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Илова Мирзо Улуғбек тумани аҳолисининг муаммо ва таклифлари тўғрисида хабарларни ҳокимиятга онлайн тарзда юбориш учун мўлжалланган.

Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 20 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Тиббиёт ходимларини мажбрий меҳнатга жалб қилишнинг олдини олиш.
● Вақти: соат 11:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Қудратилла Одинаев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи.

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Профессионал таълим тизимидаги педагог кадрларнинг методик таъминотини мустаҳкамлаш.
● Вақти: соат 12:00.
● Жойи: АОКА мажлислар зали.
● Иштирок этади: Айюбхон Ражиев, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори.

Барча ОАВ вакиллари, блогерлар таклиф этилади.

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

🏆Пискент туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Таэквон-до (ITF) бўйича Ўзбекистон кубоги учун вилоят саралаш беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

🤼Турнирнинг 1-босқичида Нурафшон, Янгийўл, Олмалиқ шаҳарлари, Пискент, Бўка, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ, Зангиота, Тошкент, Бекобод туманларидан 7 ёшдан 39 ёшгача бўлган 300 нафардан зиёд спортчи иштирок этяпти.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 "Остонам" юксалиш формуласи

манба.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ялпи мажлисда Сенат Раиси Танзила Норбоева мамлакатимиздаги тизимли ислоҳотлар изчиллик билан давом этаётганига урғу берди:

«Яқинда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирларига оид фармони том маънода Учинчи Ренессанс пойдеворига асос солди.

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини келгуси уч йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларига доир яқинда қабул қилинган қарори қорақалпоқ диёрининг равнақига хизмат қилиши шубҳасиз.

❗️Хусусан, қарор билан ҳудуд аҳолисининг ҳаёт даражасини кўтариш, республика иқтисодиёти, ижтимоий соҳалар ва инфратузилмани ривожлантириш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадларига 21 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилгани — Қорақалпоғистон тарихида бўлмаган янгиликдир».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат ташкилотларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, айниқса раҳбарларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиши, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериши, жамоатчилик билан доимий алоқа қилиши кундалик фаолиятга айланиб бормоқда.

🔎 Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуннинг вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органларидаги ижросини ўрганди.

Маҳмуд Парпиев, қўмита раиси ўринбосари

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Асаджон Ходжаев, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори:

📈 «Бугунги кунда вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматларида юкламалар жуда катта. Улар нафақат матбуот анжумани ёки брифингларни уюштириши, шу билан бирга ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни ҳам юритиши, интернетда билдирилган фикрларга муносабат билдириб бориши лозим. Шу боис биз вазирлик ва идораларга матбуот хизмати штат бирликлари сонини ошириш, агар бундай имконият бўлмаса, шартнома асосида ишга жалб этиш бўйича таклифларни берганмиз.

🏛 Ноябр ойида Агентлик томонидан 120 нафар матбуот котибининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарни якунлаяпмиз. Бу — матбуот котибларининг нохолис муносабатларга тезкор жавоб бериш имконини беради.

Шунингдек, биз белгилаган семинарлар циклида журналистларни ҳам ўқитиш ва малакасини ошириш масаласи ҳам кўзда тутилган.

🎙 Яна бир муҳим жиҳат — биз ахборот бериш имконини ошириш мақсадида нафақат АОКАда, балки Миллий матбуот марказида ҳам анжуманлар ўтказишни режалаштиряпмиз. Бу бўйича махсус медиа-режалар ишлаб чиқилган, тез орада расмий веб-сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон қилинади.

Бундан ташқари, тегишли ҳокимликлар, бошқармалар билан ҳамкорликда ҳудудларда ҳам матбуот анжуманлари, брифинг ҳамда пресс-турлар ташкил этиш ишини кенгайтириш кўзда тутиляпти.

❗️Биз фақатгина мулоқотни кучайтириш, ташкилот ва идораларнинг очиқлигини таъминлаш ҳамда матбуот котибларининг фаолиятини такомиллаштириш орқали нохолис ва ёлғон ахборотлар тарқалишининг олдини олишимиз мумкин».

〰️〰️〰️〰️
Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисидан.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Дастлаб Яшнобод туманидаги Технопаркда янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, таннархни тушириш, замонавий кадрлар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с проводимой созидательной работой и деятельностью промышленных предприятий в Ташкенте.
Первым объектом посещения стал Технопарк в Яшнабадском районе, где глава государства осмотрел новые мощности по производству лифтов и эскалаторов, водяных насосов, промышленных кондиционеров и систем охлаждения, пресс-форм.
Даны указания касательно повышения уровня локализации, снижения себестоимости продукции, подготовке современных кадров.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Ахборотни эркин олиш ва тарқатиш кафолатланади

❇️ "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунга кўра:
📌 журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга;
📌 журналист текшируви даврида у қўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас;
📌 давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
📌 журналистнинг фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.

⚜️ Журналист ўз фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор шахс қабулида бўлиш, маълумотларни белгиланган тартибда зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰"Олмалиқ КМК" АЖ "Катта тўртлик" компаниясининг аудиторлик хулосасини олишга эришди - Бу хақда "Олмалиқ КМК" Ахборот хизмати хабар берди.

❇️"Олмалиқ КМК" АЖ ўзининг тарихида илк бор "Катта тўртлик" компаниясидан, халқаро аудиторлик ташкилоти “Ernst & Young” (EY) томонидан комбинатнинг молиявий ҳисоботларниннг халқаро стандартларига (MHXS) мувофиқ тайёрланган дастлабки консолидацияланган молиявий ҳисоботига аудиторлик хулосасини олишга эришди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент пойтахтимизда фаолият олиб бораётган шифокорлар ва педагоглар билан мулоқот қилди.
– Тошкентда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига қандай эришамиз? Мени шу савол қийнайди. Сизлар билан учрашишдан мақсад – қуйи тизимдаги масалаларни билиш, тўғри йўл тутиш, – деди давлатимиз раҳбари.
Учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни қуйи тизимда амалга ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди.

Президент побеседовал с врачами и педагогами, трудящимися в Ташкенте.
- Как добиться качественного медицинского обслуживания и школьного образования в Ташкенте? Меня беспокоит этот вопрос. Цель этой встречи - узнать, как обстоят дела на низовом уровне, выработать правильные решения, - сказал глава государства.
Cостоялся обмен мнениями о значимости реформ в образовании и медицине, мерах по их реализации на базовом уровне.

#Mirziyoyev #uchrashuv #tibbiyot #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter