Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистон МТЖнинг навбатдаги машғулот куни ҳамда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубида тўп сураётган Азиз Ғаниев билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

🥅 Суҳбат давомида яримҳимоячимиз клубидаги фаолияти, Ироққа қарши ўйин ва мураббийлар томонидан унинг майдондаги позицияси ўзгариши ҳақида фикр юритади.

✍️ Видеоматериал Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

⚽️ Эслатиб ўтамиз, эртага Дубайдаги "The Sevens" стадионида Ўзбекистон ҳамда Ироқ миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Меҳнат қонунчилигида аёлларга берилган имтиёзлар ҳақида нималарни биламиз?

✍️ Инфографика
Адлия вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ДСҚ ахборот хизмати изоҳи:👩🏻‍🎓👨🏻‍🎓контракт тўловларига жорий этилган солиқ имтиёзлари

❇️Ижтимоий тармоқларда олий ўқув юртларида таълим олиш учун контракт тўловига йўналтирилган даромадларга жорий этилган солиқ имтиёзлари борасида тушунмовчиликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

🎙Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради.

📘Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.

Солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтирилган маблағларнинг, шу жумладан, таълим кредити ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш учун йўналтирилган маблағларнинг қуйидаги қисмлари бўйича қўлланилади:

👉 солиқ тўловчининг ёшидан қатъи назар ўзининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;
👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;
👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси аввал ҳам бир неча бор тушунтиришлар бериб ўтган эди:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

🚴🏻‍♀️🚴🏻‍♂️ Кеча, 15 ноябр куни, ёшлар фестивали доирасида Тошкентда Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан байрамона велоюриш бўлиб ўтди. 🇺🇿

✍️ Видеоматериал шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Сенат раиси қатнашган йиғилишда Жўқарғи Кенгес депутати газ масаласини кўтарди

✍️ Бу ҳақда Нукус тумани ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

✔️ Олдинроқ Сенат раиси Танзила Нoрбoева иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгесининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтганди. Унда Жўқарғи Кенгес депутати Дуйсенбай Утамбетов иссиқхоналарга газ етказиб бериш масаласини қўйган.

❗️ Депутатнинг айтишича, Қорақалпоғистонда янгидан ташкил қилинадиган иссиқхоналарга “Hudud gaz ta'minoti” UK томонидан ўрта босимдаги газ етказиб берилиши сўралган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент геология соҳасини модернизация қилиш ва инвестициялар жалб этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Геология-қидирув ишларини ошириш ҳисобига 2021-2022 йилларда минерал хомашё базасини кескин кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Соҳадаги давлат корхоналарини трансформация қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам модернизации и привлечения инвестиций в сферу геологии.
Подчеркнута необходимость значительного расширения минерально-сырьевой базы в 2021-2022 годах за счет увеличения объема геологоразведочных работ. Даны поручения по трансформации профильных госпредприятий, привлечению иностранных инвестиций.
Особое внимание уделено подготовке квалифицированных кадров, развитию геологической науки.

#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тошкент_вилояти

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун 26 тонна мис қувурлари етказилган

✍️ Бу ҳақда "ОКМК" АЖ ахборот хизмати
маълум қилди.

❗️ ОКМК Ангрен қувур заводи томонидан мураккаб пандемия шароитида ҳам бир зум бўлсада технологик ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгани йўқ. Айниқса, коронавирусга чалинган беморларга зарур бўлган кислород концентраторлари учун зарур эҳтиёт қисм - мис қувурлари Республикамиздаги барча тиббий муассасаларига пешма-пеш етказиб берилди.

Шу кунгача Ангрен қувур заводи меҳнат жамоаси томонидан кислород концентраторлари учун жами бўлиб 26 тонна мис қувурлари етказилган. Бу эса қанчадан-қанча юртдошларимизнинг соғликларини тиклашда муҳим аҳамият касб этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Саноатимизни ривожлантириш учун ҳар бир ерости бойлигимиз бўйича инвестиция жозибадорлигини қилишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Для развития промышленности нам надо повысить инвестиционную привлекательность каждого полезного ископаемого

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔈2021 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИГА ТАКЛИФЛАРИНГИЗ БОРМИ?

Ҳаракатлар стратегиясининг 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш ишлари бошланди.

🔔 Шу боис “Тараққиёт стратегияси” маркази барчани фаолликка чақиради.

📌Ушбу жараёнда фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
📌Таклифлар taklif.strategy.uz махсус сайти орқали қабул қилинади.

❗️Унутманг, сизнинг таклифингиз халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, Ўзбекистоннинг янада тараққий этишида муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тунги_Қарши

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform