Hudud Inform
8.5K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўради. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари 2 май тунда Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев в городе Гулистане побеседовал с эвакуированными из зоны чрезвычайной ситуации в Сардобе, справился об их состоянии. Глава государства отметил, что никто не останется без внимания, помощь будет оказана всем.
Глава государства 2 мая ночью вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда эпидемиологик вазият инобатга олинган ҳолда карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилмоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йил 2 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2118 нафарни ташкил қилмоқда.

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

По состоянию на 2 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2118.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"COVID-19"инфекцияси билан касалланган 2118 нафар беморнинг қайд этилиши ва соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвали

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мамлакатимизда қаторасига ўн икки кун давомида "COVID-19" инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлди, фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Mass-media fondi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланади.
__

Посвящается всемирному дню свободы печати.

#WorldPressFreedomDay #WPFD2020


@massmediauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Энди бу ҳам бир кўргилик. Ким буни кутган эди!? Бу ерда Ўзбекистон раҳбарияти, мана, Бош вазир ҳам шу ерда, менинг ҳамма кучли вазирларим ҳам шу ерда.

Кайфиятларингни яхши қилинглар. Ўзларинг соғ-саломат, болаларинг ёнларингда бўлсин! Бир нарсага ишонинглар. Ҳаммаси яхши бўлади. Яратгандан илтижо қиламизки, бизга мададкор бўлсин. Охирги кўрганимиз шу бўлсин!
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Жонларинг соғ бўлсин, қариндошларинг, фарзандларинг ёнларингда соғ-саломат эканлиги катта бахт. Уйни ҳам қуриб берамиз, молни ҳам топиб берамиз. Жонларинг соғ бўлсин!

•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бош прокуртура Сирдарёдаги вазият юзасидан расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ДХА Сардоба жабрланувчиларига ҳужжатларни тиклашга ёрдам беради

Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳудудида содир бўлган фожиа минглаб инсонларнинг бошпанасиз қолишига сабаб бўлди.

Эвакуация туфайли аксарият фуқаролар зарур ҳужжатларсиз қолишган.

Ҳозирги вақтда Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси мутахассислари ҳужжатлари йўқолган фуқаролар рўйхатини шакллантирмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/DXA-Sardoba-jabrlanuvchilariga-hujjatlarni-tiklashga-yordam-beradi-03-05

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Сардобадаги воқеа жабрланувчиларига кўмак бермоқда.

Жиззах вилояти шаҳар ва туманларига эвакуация қилинганлар рўйхати шакллантирилмоқда. Шу билан бирга эвакуация жараёнида зарур ҳужжатлар - туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик гувоҳномалари, фуқаролик паспорти, кадастр ҳужжатлари йўқолганлар рўйхати тузилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#3_май_Жаҳон_матбуоти_эркинлиги_куни
#Ўзбекистон

Яқиндагина «Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) ташкилоти жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлиги борасида 2020 йилги рейтинг жадвалини эълон қилди. Бу йил мамлакатимиз рейтингда 156-ўринни эгаллади.

Мазкур диаграммада👆Ўзбекистоннинг 2002 йилдан буён матбуот эркинлиги рейтингида эгаллаб келган ўрни акс эттирилган.

Эътиборлиси, кейинги уч йилда мамлакатимизнинг сўз эркинлигини рейтингидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️2020 йил 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2136 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

❗️По состоянию на 3 мая 2020 года 15:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2136.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Вояга етмаганларнинг хусусий мулки ҳақида нима биласиз?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
▪️Наманганда коронавирусга чалинган бемор вафот этди

У 20 апрелда касалхонага ётқизилган. 29 йилдан буён ётоқдаги бемор бўлиши билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлиги ҳам белгиланган.

Бемор (эркак) тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

📎 Бу Ўзбекистонда ўнинчи ўлим ҳолатидир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони —1301 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число полностью выздоровевших от коронавируса достигло 1301 человек.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Бугун, 3-май куни бутун дунё Жаҳон матбуот эркинлиги кунини нишонлайди. Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги, фикр ва ғояларни очиқ ифодалаш — буларсиз демократик давлат тараққиёти ва ривожланиши ҳамда чинакам кучли фуқаролик жамияти шаклланиши мумкин эмас.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда сўз эркинлиги тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ахборот соҳасини демократлаштириш, ошкоралик, сўз эркинлиги ва ахборот олишни таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини ошириш, уларни ҳақиқий «тўртинчи ҳокимият»га айлантириш борасида фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ахборот соҳасини янада ривожлантириш, журналистлар фаолиятини ҳимоя қилиш, журналист кадрларни тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари бозорини ривожлантириш ва унда рақобат муҳитини шакллантиришга замин яратадиган ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Блогерлар фаолияти учун қулай шароитлар яратилди ва бугунги кунда Ўзбекистон медиа муҳитини уларсиз тасаввур қилиш қийин. Шунингдек, мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, республикада ахборот хизматлари ва давлат тузилмаларининг матбуотдаги танқидларга конструктив жавоб қайтаришини таъминловчи барқарор тизим нолдан бошлаб йўлга қўйилди.

Давлат раҳбарининг очиқлик сиёсати давлат идораларидан халқ билан яқин мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларига ўз вақтида жавоб беришни талаб қилади. Ушбу мулоқотни олиб боришда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар асосий рол ўйнайди.

Бугун ишонч билан айтишимиз мумкинми, қисқа вақт ичида мустақил ОАВ, журналист ва блогерлар жамоатчилик назоратининг ҳақиқий илғор етакчиларига айланишди, улар халқимизга ахборот етказишда барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига катта ёрдам кўрсатмоқда, шунингдек, фуқароларнинг маълум муаммоларини аниқлашда, давлат органлари фаолиятидаги хатолар, камчиликлар ва уларни халқимиз манфаатларига мос равишда тезда бартараф этишда кўмак бермоқда. Энг долзарб масалаларни ёритишда ўткир қалам, танқидий нуқтаи назар, холислик, бурчга садоқат, профессионализм — буларнинг барчаси оммавий ахборот воситаларимизга, ижтимоий медиа вакилларига, айниқса, журналист ва блогерларнинг янги авлодига хосдир.

Уларнинг фаол саъй-ҳаракатлари кўмагида 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар жараёнининг мисли кўрилмаган ошкоралик шароитида ўтди. Бугун эса улар мамлакатадаги эпидемиологик вазиятни профессионал даражада ёритиб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши муваффақиятли фаолият кўрсатишмоқда.

Буларнинг барчаси экспертлар ҳамжамияти, ЕХҲТ, ЮНЕСКО, «Чегара билмас мухбирлар» каби нуфузли халқаро ташкилотларнинг ҳисоботлари ва тадқиқотларида ўз тасдиғини топмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг жаҳон матбуот эркинлиги индексидаги мавқеи тобора яхшиланиб бораётгани жуда аҳамиятлидир.

Албатта, ҳали муаммоларимиз кўп ва шунинг учун ҳам яқин йиллар ичида яна кўп ишларни амалга оширишимиз лозим бўлади. Бугунги кунда ахборот соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, мавжуд қонунчиликни ҳурмат қилиш, ошкоралик ва очиқлик муҳитини ҳамда бир неча йил аввал бошланган ислоҳотлар суръатини сақлаб қолиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Жаҳон матбуот эркинлиги куни бизга буларнинг барчасини ёдда тутишимиз, миллий журналистикани такомиллаштириш, давлат ва мустақил ОАВларни ривожлантириш масалалари, ОАВнинг ўзини-ўзи бошқариш институтини такомиллаштириш, журналист ва блогерларнинг профессионаллигини ошириш йўлларини ўйлашимизга сабаб бўлиб хизмат қилади.

Байрам муносабати билан Агентлик барча ҳамкасбларга, журналист ва блогерларга, оммавий ахборот воситалари ижодий жамоаларига, барқарорлик, фаровонлик ва катта ижодий муваффақиятлар тилайди.

@saidjanov_dm
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида яқин икки кунда Тошкент шаҳрида карантин чоралари бекор қилиниши ҳақидаги видеоматериал ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

❗️ Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

-----------------------

RU: Распространяемый в социальных сетях и мессенджере Telegram видеоматериал о якобы прекращении карантинного режима в ближайшие два дня в Ташкенте, является ложным и не соответствует действительности.

❗️Распространение в любой форме сведений и материалов, направленных на создание паники среди населения, наказывается штрафом от 66 млн. 900 тысяч сумов до 89 млн. 200 тысяч сумов или ограничением свободы от 3 до 5 лет либо лишением свободы от 3 до 5 лет.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев бугун ҳам Сирдарё вилоятида бўлиб, Сардоба сув омбори ҳудудида амалга оширилаётган тиклаш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Давлатимиз раҳбари бажарилган ишларни синчиклаб кўздан кечирди, мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга зарур кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня вновь посетил Сырдарьинскую область и непосредственно ознакомился с ремонтно-восстановительной работой на Сардобинском водохранилище.
Глава государства внимательно осмотрел проделанную работу и дал необходимые указания ответственным руководителям и специалистам.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter