Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

✍️ Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати
маълум қилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нарбаева иштирок этди.

✔️ Қолаверса, матбуот анжуманида бандлик ва меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими вазирликлари вакиллари, Дин ишлари бўйича қўмита мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

📚 Хусусан, сўнгги уч йилда гендер тенгликни таъминлашнинг қонунчилик ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган қарийб 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 2 та қонун, 1 та Президент қарори, 4 та Президент Фармони, 13 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Қонун ҳужжатлари хотин-қизларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ҳуқуқларига оид стандартларга мослиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилинди.

📌 Хотин-қизларнинг камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташкил этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 июндаги қўшма қарори билан “Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар” рўйхати бекор қилинди.

❗️ Жумладан, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини ошириш мақсадида 6 мингдан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилди.

⚡️ Ички ишлар вазирлиги тизимида 16 нафар аёл раҳбарлик, 6 нафар аёл ҳокимлик, 1 нафари элчилик лавозимини эгаллади. Бундан ташқари, 1 500 га яқин хотин-қизлар турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда.

📈 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлисга ва маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайлов натижаларига кўра, аёл депутатлар сони Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг 32 фоизини, аёл сенаторлар эса Сенат аъзоларининг 25 фоизини, маҳаллий Кенгашларда эса хотин-қизлар улуши 25.6 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича

📊 Ўзбекистон парламенти жаҳондаги 190 та парламент орасида 44-ўринни эгаллади.

👩‍👧‍👦 2018-2020 йиллар давомида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан оғир турмуш шароитида яшаётган уй-жойга муҳтож 3 878 нафар хотин-қизларнинг бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди (!).

📆 1 июндан бошлаб 5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан,10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан, ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан, 35 ёшгача аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланиши белгиланди. Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.

🤝 Шунингдек, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ЮНИСЕФ, ЮНФПА, БМТ БМТ ЖБ, ОТБ, ЮСАИД ЕХҲТ, ЕТТБ каби халқаро ташкилотлар билан икки томонлама таклифлар асосида йиллик қўшма режалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

📝 Ҳозирги вақтга қадар ички ишлар органларига ҳимоя ордери сўраб 7 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, 6183 ҳолатда хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилди.

📲 Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўз ўрнини топа олган, муваффақиятли аёлларнинг ҳаёт тажрибасини оммалаштириш мақсадида www.genkom.uz сайти яратилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан Zoom платформаси орқали мулоқот ўтказди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🤝 БМТ ТД томонидан маҳаллий фермерларни иқлим ўзгаришларига тайёрлаш, савдо-сотиққа кўмаклашиш, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тизимини қўллаб-қувватлаш каби умумий суммаси 2 млн. доллардан ошиқ 6 та лойиҳа амалга оширилган, 5 та янги истиқболли лойиҳа кўриб чиқилмоқда.

✔️ Тадбирда БМТ Тараққиёт дастури ваколатхонаси томонидан аёллар бандлигини таъминлаш, ёшлар салоҳиятини ошириш, қуёш энергиясидан фойдаланиш, Чуст ва Чоркесарда экологик вазиятни яхшилаш каби йўналишлардаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
EURONEWS телеканали Focus дастурида Ўзбекистон ҳақида видеорепортаж тайёрлади

✍️ Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Видеорепортажда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-йиғилишида билдирилган ташаббуслари ҳақида ҳикоя қилинади.

Таҳлилий дастурда узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистонга энергетик мустақилликни қўлга киритиш имконини берадиган стратегик аҳамиятга эга энергетика иншоотлари қурилиши ҳақида сўз боради.

Махсус репортажда тармоқлар бўйича етакчи маърузачилар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Энергетика вазири Алишер Султанов ва бошқаларнинг интервьюлари ёритилган.

EURONEWS телеканалида репортаж жорий йилнинг 11-18 ноябрь кунлари намойиш этилади.

Репортаж ЎЭОАВМА билан ҳамкорликда тайёрланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Тадбир бошида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати танқидий таҳлил қилинди. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаётгани, унинг аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулоти мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание с участием актива Кашкадарьинской области, депутатов местного кенгаша, руководителей министерств и ведомств.
В начале мероприятия критически проанализировано социально-экономическое состояние региона. Отмечено, что Кашкадарья не использует свой потенциал в полную силу, а показатель валового регионального продукта на душу населения – один из самых низких в стране.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ялпи ички маҳсулот таркибида қурилишнинг улуши ошган

📌 Жорий йилнинг 9 ойи якунларида ялпи ички маҳсулот таркибида қурилиш тармоғининг улуши 7,4 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 % пунктга ошган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нарxларда 408,3 трлн. сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг 9 ойи якунларида ялпи ички маҳсулот таркибида тармоқларнинг улуши:
- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ошган:
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши – 27,3 % дан 27,9 % га (0,6 % пунктга)
қурилиш тармоғининг улуши – 6,9 % дан 7,4 % га (0,5 % пунктга)

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайган:
саноатнинг улуши – 29,3 % дан 28,5 % га (0,8 % пунктга)
хизматлар соҳасининг улуши – 36,5 % дан 36,2 % га (0,3 % пунктга)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
💧 Ичимлик суви сифати бўйича Ўзбекистон халқаро рейтингини яхшилади

✍️ Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати
маълум қилди.

📊 Атроф-муҳит кўрсаткичлари халқаро рейтинг агентлиги дунё мамлакатларининг сув сифати бўйича рейтингга кўра, 180 та давлат орасида Австрия, Финляндия, Греция, Исландия, Ирландия, Малта, Нидерландия, Норвегия, Швейцария ва Буюк Британия сув сифати юқори бўлган мамлакатлар ўнлигига кирди.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 54, Ўзбекистон 58, Туркманистон 76, Қирғизистон 78, Тожикистон 119, Афғонистон 125-ўринни эгаллади.

📝 Рейтингни тузишда ичимлик суви ва канализация сифатига энг кўп эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг бу йилги умумий кўрсаткичи ўтган йиллардагидан кўра анча яхшилигини кўриш мумкин (2016 йилда 136, 2018 йилда 118).

📌 Таъкидланишича, 1 миллиарддан ортиқ киши дунёда тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти йўқ. Ҳисоб-китобларга кўра, Марказий Осиёда тахминан 22 миллион киши соғлиқ учун хавфсиз сув манбаига эга эмас.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қарши шаҳрида ўтган йиғилишда Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бугунги бозор талаби ва «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, туманларни муайян иқтисодиёт йўналишларига ихтисослаштириш зарурлигини таъкидлади.
Вилоятда 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган, умумий қиймати 28 триллион сўм бўлган 950 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Бу лойиҳалар натижасида 15 мингта иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

На прошедшем в Карши совещании обсуждены вопросы комплексного развития Кашкадарьинской области.
Глава государства подчеркнул необходимость специализации районов на конкретных направлениях экономики с учетом конъюнктуры рынка и «точек роста».
Для области разработано 950 проектов на сумму 28 триллионов сумов, которые намечено реализовать в 2021-2022 годах. В результате планируется создать 15 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter