Hudud Inform
7.37K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасини бориб кўрди.
Муассасада иқтисодий-молиявий ва юридик маслаҳатлар бериш, информацион хизматлар кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Бу ерда хусусийлаштиришга қўйилган объектлар, соҳадаги тартиб-қоидалар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Қашқадарёдаги йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг доимий кўргазмаси ҳам ташкил этилган.

В Карши Президент Шавкат Мирзиёев посетил Клинику оздоровления и приватизации предприятий.
В учреждении имеются все условия для консультирования по экономическим, финансовым и юридическим вопросам, предоставления информационных услуг. Можно получить подробные данные об объектах, предлагаемых к приватизации, связанных с ней процедурах.
Организована постоянная выставка продукции, производимой крупными предприятиями Кашкадарьи.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #xususiylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Китоб, китобхонлик, кутубхона – маънавиятнинг уч илдизи

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/U6VNXpffyqQ

Facebook: fb.com/turdimov/videos/687328995502390/

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

@hudud_inform
143 та туманнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш лойиҳа ишлари якунланди

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида жорий йил 15 октябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча вилоят, туман ва шаҳарларнинг маъмурий чегараларини аниқлаш ишларини шу йил якунига етказиб, маҳаллий кенгашларда тасдиқлаш вазифаси қўйилган эди. Бу борада Кадастр агентлигининг “Ўздаверлойиҳа” институти томонидан 10 ноябрь ҳолатига Республикамиз бўйича 143 та туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш лойиҳа ишлари якунланди.

Иш қандай ташкил этилди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори талаблари асосида туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш бўйича,

👉 “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтига амалий ёрдам кўрсатувчи, шунингдек, маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари масаларини кўриб чиқувчи Ишчи гуруҳ тузиш тўғрисидаги туманлар ҳокимларининг фармойишлари қабул қилинди.
👉 Институт мутахассислари туман ишчи гуруҳи билан биргаликда туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш юзасидан жойида дала-кузатув ишлари амалга оширилди.
👉 Туманлар чегараларини белгилашда чегара чизиқларини кўчмас объектлар билан ўтказиш чоралари белгиланди ва туманлар ўртасида алмашадиган участкалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
👉 Тўпланган барча ҳужжатлар халқ депутатлари туман Кенгашларига кўриб чиқиш учун киритилди ва депутатлар муҳокамасидан кейин халқ депутатлари туман Кенгашларининг қарорлари қабул қилинди.
👉 Бугунги кунда халқ депутатлари туманлар Кенгашларининг қарорлари туман ҳокимларининг илтимосномалари асосида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдим этилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди. Шу ерда қашқадарёлик ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлди. Турли соҳаларда ўқиётган ва ишлаётган йигит-қизларнинг фикрлари эшитилди. Таклифлари маъқулланиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр молодежи в городе Карши и осмотрел созданные в нем условия. Здесь состоялась встреча с представителями подрастающего поколения кашкадарьинцев.
Состоялась открытая беседа о беспокоящих молодых людей вопросах, включая обеспечение их занятости и содержательного досуга. Заслушаны мнения учащихся и трудящихся в различных сферах юношей и девушек. Ответственным лицам даны поручения по прозвучавшим на встрече предложениям.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

✍️ Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати
маълум қилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нарбаева иштирок этди.

✔️ Қолаверса, матбуот анжуманида бандлик ва меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими вазирликлари вакиллари, Дин ишлари бўйича қўмита мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

📚 Хусусан, сўнгги уч йилда гендер тенгликни таъминлашнинг қонунчилик ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган қарийб 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 2 та қонун, 1 та Президент қарори, 4 та Президент Фармони, 13 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Қонун ҳужжатлари хотин-қизларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ҳуқуқларига оид стандартларга мослиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилинди.

📌 Хотин-қизларнинг камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташкил этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 июндаги қўшма қарори билан “Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар” рўйхати бекор қилинди.

❗️ Жумладан, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини ошириш мақсадида 6 мингдан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилди.

⚡️ Ички ишлар вазирлиги тизимида 16 нафар аёл раҳбарлик, 6 нафар аёл ҳокимлик, 1 нафари элчилик лавозимини эгаллади. Бундан ташқари, 1 500 га яқин хотин-қизлар турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда.

📈 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлисга ва маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайлов натижаларига кўра, аёл депутатлар сони Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг 32 фоизини, аёл сенаторлар эса Сенат аъзоларининг 25 фоизини, маҳаллий Кенгашларда эса хотин-қизлар улуши 25.6 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича

📊 Ўзбекистон парламенти жаҳондаги 190 та парламент орасида 44-ўринни эгаллади.

👩‍👧‍👦 2018-2020 йиллар давомида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан оғир турмуш шароитида яшаётган уй-жойга муҳтож 3 878 нафар хотин-қизларнинг бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди (!).

📆 1 июндан бошлаб 5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан,10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан, ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан, 35 ёшгача аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланиши белгиланди. Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.

🤝 Шунингдек, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ЮНИСЕФ, ЮНФПА, БМТ БМТ ЖБ, ОТБ, ЮСАИД ЕХҲТ, ЕТТБ каби халқаро ташкилотлар билан икки томонлама таклифлар асосида йиллик қўшма режалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

📝 Ҳозирги вақтга қадар ички ишлар органларига ҳимоя ордери сўраб 7 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, 6183 ҳолатда хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилди.

📲 Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўз ўрнини топа олган, муваффақиятли аёлларнинг ҳаёт тажрибасини оммалаштириш мақсадида www.genkom.uz сайти яратилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан Zoom платформаси орқали мулоқот ўтказди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🤝 БМТ ТД томонидан маҳаллий фермерларни иқлим ўзгаришларига тайёрлаш, савдо-сотиққа кўмаклашиш, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тизимини қўллаб-қувватлаш каби умумий суммаси 2 млн. доллардан ошиқ 6 та лойиҳа амалга оширилган, 5 та янги истиқболли лойиҳа кўриб чиқилмоқда.

✔️ Тадбирда БМТ Тараққиёт дастури ваколатхонаси томонидан аёллар бандлигини таъминлаш, ёшлар салоҳиятини ошириш, қуёш энергиясидан фойдаланиш, Чуст ва Чоркесарда экологик вазиятни яхшилаш каби йўналишлардаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform