Hudud Inform
8.35K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига сафарини Шаҳрисабз шаҳридаги “Oqsaroy Vortex” масъулияти чекланган жамиятида синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.
Бу ерда умумий қиймати 54 миллион долларлик 3 та лойиҳани амалга ошириш, 1 минг 610 та иш ўрни яратиш, йилига 22 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Президент калава ип ва тайёр мато намуналарини кўздан кечирди, тегишли кўрсатмалар берди.

Глава государства начал поездку в Кашкадарью с ознакомления с производством пряжи и тканей из синтетических волокон в ООО «Oqsaroy Vortex» в городе Шахрисабзе.
Здесь запланировано реализовать 3 проекта общей стоимостью 54 миллиона долларов, создать 1 610 рабочих мест и организовать экспорт продукции на 22 миллиона долларов в год.
Президент осмотрел образцы пряжи и готовых тканей, дал соответствующие указания.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида “Ватанни севмоқ – иймондандир” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

🇺🇿🇺🇸 АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

✍️ Бу ҳақда вилояти
ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🤝 Вилоят ҳокими мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстона ва яқин муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга расмий ташрифидан сўнг принципиал жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

✔️ Ўз навбатида элчиси Дэниел Розенблюм вилоят раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этди.

– Мен Ўзбекистоннинг турли вилоятларига буюриб тураман. Бу гал ўзига хос, кундан-кунга янгиланаётган, меъморий моҳиятида тарих ва бугунни уйғунлаштирган Сирдарёга ташрифим давомида ҳудуддаги ўзгаришларни кўришни мақсад қилган эдим, – деди Дэниел Розенблюм. – Сиз билан суҳбатлашиб, Сирдарё ҳақиқатан ҳам мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш, маънавий юксалиш манзилларидан бири сифатида намуна бўлаётганлигига амин бўлдим, дейди элчи.

📊 Маълумот учун. Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг Сирдарё вилояти бўлими 2018 йилнинг ноябрь ойида фаолиятини бошлаган. INL лойиҳаси доирасида Сирдарё вилояти ҳудудида одам савдоси ҳамда зўравонликнинг бошқа кўринишларига қарши курашиш бўйича фаолият кўрсатиб келмоқда. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар бўлимнинг “Долзарб алоқа тармоғи"гa 2400 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар бўйича 300 нафардан ортиқ фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган ва маслаҳатлар берилган. Шу жумладан, хорижий давлатларда қийин аҳволга тушиб қолган 21 нафар ҳамюртимизнинг Ватанга қайтишида амалий ёрдам берилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолиятини кўздан кечирди.
Президент марказдаги шароитлар билан танишди, хизматлар кўлами билан қизиқди. Одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, аҳолига қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди.
IT-технопарк фаолияти билан танишар экан, давлат раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос имкониятлари, долзарб муаммоларига мос бўлган дастурий маҳсулотлар яратиш кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев посетил Центр госуслуг и Технопарк в городе Карши, ознакомился с созданными здесь условиями, результативностью работы. Дал указания запустить новые виды услуг с учетом запросов граждан, сделать обслуживание более удобным.
Знакомясь с деятельностью IT-технопарка, глава государства отметил необходимость создания программных продуктов с учетом специфики и актуальных проблем каждого региона.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Қорақалпоғистондаги ҳар бир хонадонга ичимлик суви кириб боради ва ҳисоблагичлар ўрнатиб берилади

"Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров интервьюсида шу йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

✍️ Видеоматериал "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди. Учрашувда бу соҳалардаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.
Шавкат Мирзиёев бу борадаги янги иш тизимидан мақсади, педагог ва шифокорлардан кутаётганлари ҳақида гапирди. Мактаб директорлари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлади.

В городе Карши глава государства провел беседу с учителями и наставниками, медицинскими работниками. На встрече говорилось о значимости реформ в данных сферах, об их реализации на местах.
Президент рассказал собравшимся о том, каким он видит результаты новой системы работы, вклад педагогов и врачей в это дело. Выслушал мнения директоров школ, учителей и медработников, поддержал их предложения.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter