Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бирламчи бўғиннинг камида 50 фоиз иши аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш бўлиши лозим, деб таъкидланди Президент раислигида ўтаётган йиғилишда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, тиббий даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз ва, энг асосийси, турмуш тарзи 55 фоизни ташкил этади.
Паст жисмоний фаоллик, меъёрдан кўп, айниқса, кечки пайт овқатланиш оқибатида аҳолининг қарийб 30 фоизида юқори қон босими ва 46 фоизида холестерин миқдори нормадан ортиқ.
60 фоиз ҳолатда коронавируснинг оғир кечиши нотўғри турмуш тарзидан келиб чиққан йўлдош касалликларга боғлиқлигини кўрсатди.
Яъни, соғлом турмуш тарзи – тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали қанчадан-қанча касалликларни олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини барча бирдек тушуниши кераклиги қайд этилди.
Шу билан бирга, фолий кислотаси ва темир моддаси етишмаслиги 40 фоиз аёлларда кузатилади, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 55 фоизида темир моддаси етишмаслиги сабабли камқонлик келиб чиқмоқда. 70 фоиз боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ичак паразитар касалликлар мавжуд.
Келгуси йил 1 июндан бошлаб:
5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан;
10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан;
ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан;
35 ёшгача аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланади.
Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.
Нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи қандай оғир оқибатларни келтириб чиқариши ёшларимизга болаликданоқ ўргатилиши керак.

По крайней мере 50 процентов работы первичного звена должно заключаться в обучении населения правильному питанию и физическому воспитанию, отмечалось на проходящем под председательством Президента совещании.
По оценкам ВОЗ, медицинское обслуживание является фактором, обеспечивающим лишь 10 процентов здоровья человека. При этом генетические факторы составляют 15 процентов, окружающая среда – 20 и, что наиболее важно, образ жизни – 55 процентов.
Из-за низкой физической активности, переедания, особенно в вечернее время, повышенное кровяное давление наблюдается у 30 процентов, высокий уровень холестерина – примерно у 46 процентов населения.
В 60 процентах случаев тяжелое протекание коронавирусной инфекции выявило связь с сопутствующими заболеваниями, возникшими в результате нездорового образа жизни.
Все мы должны осознать, что элементарное соблюдение здорового образа жизни – правильное питание и физическая активность – способно предотвратить многие заболевания и спасти человеческие жизни.
Вместе с тем дефицит фолиевой кислоты и железа встречается у 40 процентов женщин, а у 55 процентов детей в возрасте до 5 лет – анемия, вызванная нехваткой железа. 70 процентов детей дошкольного и школьного возраста страдают кишечными паразитарными заболеваниями.
С 1 июня следующего года бесплатно будут предоставляться:
витамины и питательные микроэлементы – детям до 5 лет;
противопаразитарные препараты – детям до 10 лет;
йодные препараты – беременным женщинам, кормящим матерям и детям до 15 лет;
фолиевая кислота и феррум – женщинам в возрасте до 35 лет.
Эти лекарства и витамины будут раздаваться семейными врачами.
На совещании указано, что молодежь с самого раннего возраста должна быть осведомлена о тяжелых последствиях неправильного питания и нездорового образа жизни.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #soglomturmush

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, хусусий секторни жалб қилган ҳолда даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди.
Мисол учун, ҳар юз минг кишига Фарғона ва Сирдарёда нафас йўллари, Қашқадарёда эндокрин, Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак, Андижонда юрак қон-томир, Қорақалпоғистон ва Хоразмда буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган.
Вилоят ҳокимларига Андижонда – кардиология, Бухоро ва Навоийда – ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда – нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада – эндокрин, Самарқандда – гепатология, Наманган ва Сурхондарёда – асаб ва қон айланиши тизими, Қорақалпоғистон ва Хоразмда – буйрак, Тошкент вилоятида – офтальмология, Тошкент шаҳрида – онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Бунда жойлардаги бўш турган коллеж ва лицейларнинг биноларидан самарали фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.
Ҳар бир вилоят ҳокими келгуси йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида ташкил этилган ихтисослашган хорижий клиникалар фаолияти бўйича шахсан Президентга ахборот беради.
Шунингдек, Сирдарёда таклиф этилаётган тизим асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб тор доирадаги мутахассис штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади.
17 та ихтисослашган республика тиббиёт марказларини ҳудудий тиббиёт муассасалари билан боғлаш лозимлиги кўрсатилди.
Марказлардаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари, янги диагностика ва даволаш услублари вилоят, туман ва шаҳар шифохоналарига трансляция қилинади.

В каждом регионе должны быть созданы лечебные учреждения с привлечением частного сектора с учетом специфики самого региона.
К примеру, из расчета на сто тысяч человек в Фергане и Сырдарье наиболее часто фиксируются респираторные заболевания, в Кашкадарье – эндокринные, в Ташкенте – желудочно-кишечные, в Андижане – сердечно-сосудистые, в Каракалпакстане и Хорезме – заболевания почек.
Хокимам областей поручено организовать филиалы передовых зарубежных клиник: по кардиологии – в Андижане, по желудочно-кишечным заболеваниям – в Бухаре и Навои, заболеваниям дыхательных путей – в Джизаке и Сырдарье, эндокринологии – в Кашкадарье и Фергане, гепатологии – в Самарканде, заболеваниям нервной и сосудистой систем – в Намангане и Сурхандарье, нефрологии – в Каракалпакстане и Хорезмской области, офтальмологии – в Ташкентской области, онкологии – в городе Ташкенте.
При этом необходимо эффективно использовать неиспользуемые здания колледжей и лицеев.
Хоким каждой области до 1 июня будущего года лично доложит Президенту о деятельности специализированных иностранных клиник.
Кроме этого, районным (городским) медицинским объединениям на основе предложенного сырдарьинского опыта будет разрешено самостоятельно определять в рамках выделяемых им средств штат специалистов узкого профиля.
Отмечено, что необходимо установить связь между 17 республиканскими специализированными медицинскими центрами и медицинскими учреждениями на местах.
Сложные хирургические операции, новые методы диагностики и лечения, применяемые в центрах, будут транслированы в областных, районных и городских больницах.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #klinikalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, хусусий секторни жалб қилган ҳолда даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди.

Мисол учун, ҳар юз минг кишига:
📌Фарғона ва Сирдарёда нафас йўллари,
📌Қашқадарёда эндокрин,
📌Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак,
📌 Андижонда юрак қон-томир,
📌 Қорақалпоғистон ва Хоразмда буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган.

Вилоят ҳокимларига Андижонда – кардиология, Бухоро ва Навоийда – ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда – нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада – эндокрин, Самарқандда – гепатология, Наманган ва Сурхондарёда – асаб ва қон айланиши тизими, Қорақалпоғистон ва Хоразмда – буйрак, Тошкент вилоятида – офтальмология, Тошкент шаҳрида – онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

▶️Бунда жойлардаги бўш турган коллеж ва лицейларнинг биноларидан самарали фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

❗️Ҳар бир вилоят ҳокими келгуси йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида ташкил этилган ихтисослашган хорижий клиникалар фаолияти бўйича шахсан Президентга ахборот беради.

♻️Шунингдек, Сирдарёда таклиф этилаётган тизим асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб тор доирадаги мутахассис штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади.

📌Ихтисослашган республика тиббиёт марказларини ҳудудий тиббиёт муассасалари билан боғлаш лозимлиги кўрсатилди.

🔺Марказлардаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари, янги диагностика ва даволаш услублари вилоят, туман ва шаҳар шифохоналарига трансляция қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Ҳар бир ҳудудда хусусий сектор жалб этилган ҳолда илғор хорижий клиникалар филиаллари ташкил этилади

Видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди.

Мисол учун, ҳар юз минг кишига Фарғона ва Сирдарёда нафас йўллари, Қашқадарёда эндокрин, Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак, Андижонда юрак қон-томир, Қорақалпоғистон ва Хоразмда буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган.

📍Вилоят ҳокимларига Андижонда — кардиология, Бухоро ва Навоийда — ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда — нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада — эндокрин, Самарқандда — гепатология, Наманган ва Сурхондарёда — асаб ва қон айланиши тизими, Қорақалпоғистон ва Хоразмда — буйрак, Тошкент вилоятида — офтальмология, Тошкент шаҳрида — онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

🏥 Бунда жойлардаги бўш турган коллеж ва лицей биноларидан самарали фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

Ҳар бир вилоят ҳокими келгуси йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида ташкил этилган ихтисослашган хорижий клиникалар фаолияти бўйича шахсан Президентга ахборот беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилиши Тиббиёт ходимлари куни арафасида ўтказилаётганини таъкидлаб, соҳанинг барча вакилларини байрам билан табриклади.
– Бугунги давр талаби шундайки, байрам кунлари, тантанали айёмларда ҳам, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган турли муаммолар ҳақида ўйлашимиз, уларнинг самарали ечимларини топишимиз зарур. Барча соҳалар қатори тиббиёт тизими олдида ҳам ғоят мураккаб вазифалар юзага келмоқда. Инсон саломатлиги учун ўзини масъул ва жавобгар деб ҳисоблайдиган ҳар бир тиббиёт ходими билим ва малакасини доимий ошириб бориши, янги технологиялар ва даволаш усулларини ҳар томонлама пухта эгаллаши энг ўткир масалага, ҳаётий заруратга айланмоқда. Аминманки, Абу Али ибн Синодек буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари, Ўзбекистон тиббиёт мактаби анъаналарининг давомчилари бўлган сиз, азизлар, ўз фаолиятингизни ана шундай юксак мезонлар асосида ташкил этиб, олижаноб бурчингизни бундан буён ҳам шараф билан адо этасизлар, – деди Президент.
Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, хорижий тиббиёт марказлари ва олийгоҳлари билан илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиши таъкидланди.
Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб бу курашга 100 мингдан зиёд тиббиёт ходимлари сафарбар этилгани, улар ўзларини аямасдан, жонларини гаровга қўйиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётгани эътироф этилди.
– Ишонаман, жонкуяр шифокорларимиз бугунги белгиланган вазифаларни ҳам фидойилик ва матонат билан, бор билим ва тажрибаларини ишга солиб, албатта уддалайдилар. Энг катта бойлик бўлган халқимиз саломатлигини сақлашда ҳақиқатда жонбозлик кўрсатадилар, – деди Шавкат Мирзиёев.

Отметив, что сегодняшнее видеоcелекторное совещание проходит в преддверии Дня медицинских работников, глава государства поздравил всех представителей сферы с праздником.
- Нынешнее время требует, чтобы мы размышляли над проблемами, которые ставит перед нами жизнь, и находили их эффективное решение, даже в праздничные дни, торжественные моменты. Перед системой здравоохранения, как и во всех других сферах, стоят очень сложные задачи. Для каждого медицинского работника, который считает себя ответственным за здоровье человека, становится жизненно важной целью постоянно совершенствовать свои знания и навыки, осваивать новые технологии и методы лечения. Уверен, что вы, достойные преемники наших великих предков, таких как Абу Али ибн Сино, продолжатели традиций медицинской школы Узбекистана, с честью выполните свою благородную миссию, организовав свою деятельность на основе высоких критериев, - сказал Президент.
Отмечено, что вопросы развития системы здравоохранения, достойной оценки труда специалистов сферы, подготовки квалифицированных кадров, укрепления научно-практического сотрудничества с зарубежными медицинскими центрами и университетами будут в центре постоянного внимания государства.
Было подчеркнуто, что с первых дней пандемии на борьбу с ней было мобилизовано свыше 100 тысяч медицинских работников, которые, не жалея себя, рискуя собственной жизнью, проявляют настоящий героизм.
- Уверен, что наши врачи, действуя самоотверженно и настойчиво, прилагая весь опыт и знания, справятся с поставленными сегодня задачами. Направят все свои силы на охрану бесценного богатства, коим является здоровье людей, - подытожил Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #etirof

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Янгиликлар 24 | Навоий вилоятида «Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати: болалар нигоҳида» номли расмлар танлови ўтказилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Умумий амалиёт шифокорини оилавий шифокорга айлантириш, уларни рағбатлантириш чоралари белгиланди. Чекка ҳудудларда “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилиниши, 6 хил тоифадаги аҳолини айрим турдаги витаминлар ва дорилар билан бепул таъминланиши айтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни.
Определены задачи по внедрению института семейных врачей вместо врачей общей практики, стимулированию их труда. Будет реализована программа "Сельский врач" в отдаленных районах, 6 категорий населения будут бесплатно обеспечиваться отдельными видами витаминов и лекарственных препаратов.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #soglomturmush

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тиббиёт ходимларининг маънавиятини, маърифатини, энг катта нарса, уларнинг манфаатини, ойлигини жойига қўйиб, уйлар қилиб бериб, шароит яратсак, улар ҳам жону дили билан халқимизга хизмат қилади

Президент: Если поднимем дух, просвещенность, самое главное, заинтересованность медицинских работников, обеспечим их достойными зарплатами, жильем, условиями, они с удовольствием будут служить нашему народу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хусусий тиббиёт муассасаларида кимларга бепул хизматлар кўрсатилади?

✍️ Инфографика Адлия вазирлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📆 7 ноябрь куни Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислигида коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт - шароитларига бағишланган идоралараро йиғилиши бошланди.

📝 Бош прокурор Йўлдошев маърузасида немис давлат арбоби Бисмаркнинг «Ёмон қонунлар ва яхши амалдорлар билан давлатни бошқарса бўлади. Аммо амалдор ёмон бўлса, энг яхши қонунлар ҳам ёрдам бермайди», деган сўзларидан иқтибос келтириб, бу сўзлар бугунга қадар долзарблигини йўқотмаганлигини таъкидлади.

💵 Йўлдошевга кўра, Ўзбекистонда ўтган икки йилда 1 минг 986 нафар мансабдор шахс коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилди. Бундай жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарар миқдори 2 триллион сўмдан ошгани айтилди.

💰 Йиғилишда прокуратуранинг назорат тадбирлари ҳамда тергов натижалари таҳлили асосида коррупция энг кўп учраётган соҳалар, вазирлик ва идоралар кесимида аниқ мисоллар ва рақамларда кўрсатиб берилди. Иқтисодий соҳадаги коррупциявий ҳолатлар асосан бюджет маблағларидан фойдаланиш жараёнида содир этилаётгани билдирилди.

💸 «Ўтган икки йилда республика бўйича 371 миллиард сўм бюджет маблағларини талон - торож қилиш ҳолатлари аниқланиб, бу қилмишлар учун 2 минг 477 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган», — деди Ниғматилла Йўлдошев.

📌 Коррупция кенг тарқалган капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

✔️ Вазирлик ва идораларда, маҳаллий ҳокимликларда «compliance control» (ташкилий назорат – таҳр.) тизими йўлга қўйилмоқда.

📉 Ўзбекистон сўнгги тўрт йилда Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш» (Doing Business) индексида 18 поғонага, Мерос жамғармасининг «Иқтисодий эркинлик» индексида эса 52 поғонага кўтарилди.

📈 Шунингдек, Жаҳон банкининг «Коррупцияни тийиб туриш», «Transparency International» халқаро ноҳукумат ташкилотининг «Коррупцияни қабул қилиш», Жаҳон одил судлов лойиҳасининг «Коррупциянинг мавжуд эмаслиги» индексларида юқорилади.

📝 Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 15 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда коррупцияга қарши курашиш масалаларига жиддий эътибор қаратганди. Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбланиб, қўлга олинган амалдорлар ҳақида маълумот берилганди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик

Поздравление работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, 7 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов айни пайтга қадар “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Зарипов Ботир Комилович Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Президент Фармонини ўқиб эшиттирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform