Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Андижон_вилояти

Избосканда 140 та мурожаат ҳал этилди

Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
хабар берди.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Избоскан туманида истиқомат қилаётган фуқароларни мурожаатлари бўйича туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида, сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда 158 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 140 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Қолган 18 та мурожаат тегишли мутасадди ташкилотларга ўрганиш учун юборилди.

Жумладан: 32 нафар фуқароларга маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан қурилиш материаллари, 50 нафарига вилоят ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар, 43 нафар фуқароларга куз-қиш мавсумидан қийинчиликсиз чиқиш учун 1 тоннадан кўмир етказиб берилди.

Бундан ташқари, 5 дона ногиронлик аравачаси, 3 дона кир ювиш машинаси, телевизор ҳамда эшитиш мосламалари фуқароларнинг мурожаатига асосан ўз эгаларига топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇳🇺🇿 Аввал эълон қилинганидек, 2020 йилнинг 4 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда «Оролга ҳаёт бағишла» мавзусида халқаро онлайн-конференция ташкил этади.

⚡️⚡️Сизларга мазкур конференция иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Батафсил 👉 www.aoka.uz

〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇳🇺🇿 Как было опубликовано ранее, 4 ноября 2020 г. Агентство информации и массовых коммуникаций в сотрудничестве с представительствами ООН в Узбекистане проведёт международную онлайн-конференцию — «Подари жизнь Аралу».

⚡️⚡️Представляем Вам информацию об участниках данной конференции.

Подробно 👉 www.aoka.uz

@hudud_inform
Президентимиз Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Форумда коронавирус пандемияси оқибатларига қарши биргаликда курашиш ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Президент принял участие и выступил с докладом на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества, который прошел в Сеуле в формате видеоконференции.
Были предметно рассмотрены вопросы совместного противодействия последствиям пандемии коронавируса, а также дальнейшего расширения многостороннего сотрудничества.
Глава нашего государства остановился на актуальных аспектах международной политики и перспективах регионального взаимодействия, выдвинул ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #forum #nutq #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент "Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади

📎Ҳужжатга кўра илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда Концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари тасдиқланади. Унга кўра илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизими жорий этилади.

📌Инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида хорижий етакчи инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда 2021 йилда 2 та, 2025 йилда 10 та венчур жамғармалари ташкил қилинади.

📎2025 йилга қадар илмий-тадқиқот ва ишланмалар соҳасидаги технологик инновацияларга харажатларнинг умумий ҳажмида ташкилотнинг ўз кучи билан бажарилган технологик инновацияларга харажатларнинг улуши 3,5 бараварга, 2030 йилгача эса 9 бараварга оширилади. 2021 йилда “Яшнобод” инновацион технопаркининг резидентлари сони 60 тага етказилади, 720 дан ортиқ янги иш ўринларини яратилади.

📌2021 йилда халқаро мустақил эксперт компанияларини жалб этган ҳолда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барча давлат илмий ташкилотларининг илмий-инновацион фаолияти аудитдан ўтказилади.

📎Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб “Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади.

📌2021 йил 1 январдан бошлаб Илмий даражали кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими жорий қилинади.

📎Инновацион ривожланиш вазирлиги 2020 йил 1 декабрга қадар 2019 йилда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида якунланган илмий лойиҳалар натижадорлигини пухта ва ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида яратилган муҳим илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни бир неча бор кўпайтириш бўйича ишларни ташкил этиш дастурини қабул қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумоти кўра Туркия компанияси Тошлоқда янги лойиҳаларда ҳамкорлик қилади

Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев Туркия Республикасидан ташриф буюрган “Gultas” компания раҳбари Ўмар Гулташ, компания ходими Хусейин Уйсал, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари Расим Качар ва Халил Ундар Туркни қабул қилди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини етказиб бериш ва ушбу техникаларни туманда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан суҳбат ўтказилди. Кейинги йилларда экиладиган экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш ҳамда тупроқ иқлим шароити 3 хил тоифадаги экин ерларида жами 600 гектар майдонда пахта етиштириш учун дастлабки келишувлар амалга оширилди.

Шунингдек, туманда қўшма корхона очиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш, қишлоқ хўжалиги мутахассисларини ўқитиш, туман пахтачилик кластери билан ҳамкорликда янги пахта навларини яратиш, ҳосилдорликни 50 центнердан ошириш бўйича меморандум ҳам имзоланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“ГЕНДЕР ТЕНГЛИК ФАОЛИ” МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ ЙИҒИЛИШИ

✍️ Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

2020 йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан ташкил этилаётган “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси, Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТ Тараққиёт дастури каби халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари иштирок этдилар.

Миллий танловни ўтказишдан кўзланган мақсад – мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш масаласига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш, бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Танловда жорий йил якунлари бўйича гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этадилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Японияда ишлаш истагидаги фуқароларга тил ва касб ўргатилади

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

📝 Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида 2019 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорлари, шунингдек, 2019 йил 17 декабрдаги “Махсус малакали ишчилар” мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш тўғрисидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандуми ижросини таъминлаш мақсадида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

🤝 Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Япония Адлия вазирликлари, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари иштирок этган учрашувда икки давлат ўртасида тартибли ва хавфсиз меҳнат миграциясида ҳамкорликни янада кенгайтириш, Япония давлатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларимизга Ўзбекистон ҳудудида япон стандартларига мос келадиган бошланғич даражадаги япон тилини ўқитиш, зарур бўлган касбларга тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

✔️ Президентимизнинг Японияга ташрифи доирасида имзоланган “Махсус малакали ишчилар” мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш тўғрисидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумига мувофиқ, (❗️) фуқароларимизни “Махсус малакали ишчилар” мақомида Японияда ишлаш учун юбориш тизимини жорий этиш учун Тошкент шаҳрида япон тили ва малака имтиҳонларини ўтказувчи тест марказини очиш масалалари муҳокама қилинди.

📌 Меморандум асосида Япония ўз меҳнат бозорини Ўзбекистон учун очиб берди. Бугунги кунгача мингдан ортиқ фуқароларимиз Японияга ишлаш учун ўз эҳтиёжини билдирган. Мазкур давлатнинг саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва уй хўжалиги соҳалари бўйича 345 мингта хорижий ишчига эҳтиёжи мавжуд. Айни пайтда “Ишга марҳамат” мономарказида япон тили ва касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилган бўлиб, Японияда ишлаш истагидаги фуқароларга тил ва касб ўргатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

Наманган вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 4,5 % га ўсди

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

📌 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида Наманган вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (кейинги ўринларда – ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 18 трлн 554,6 млрд. сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг январь-сентябрь ойлари билан таққослаганда 104,5 % га ўсди.

ЯҲМ дефлятор индекси 2019 йил январь-сентябрь ойларидаги нархларга нисбатан 109,9 % ни ташкил қилди.

Aҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 6 млн 552,7 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 % га юқоридир.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг январь– сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМнинг шаклланишида Наманган вилоятининг қўшган ҳиссаси 4,5 % ни ташкил қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter