Hudud Inform
8.38K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Наманганда туман ва шаҳар ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарларига хизмат автомобиллари топширилди

Тадбирда вилоя ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

Ҳокимларнинг шаҳар-туман ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларига эса Spark автомобиллари тақдим этилди.

—Бу тизим олдига бугунги кунда ниҳоятда долзаб масалалар қўйилган. Ахборот хизматлари бугунги кун нафасини тезкорлик билан илғаб, ҳудудларда рўй бераётган воқеа-янгиликларни ҳозиржавоблик билан ёритиб боришлари, журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни узвий йўлга қўйишлари зарур, — деди вилоят ҳокими.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🕋Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан Дин ишлари бўйича қўмита ва
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
хабарномаси

Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган янгилик ва қулайликлар мисолида яққол кўриш мумкин.

📍Мазкур сафарларни ташкил этиш дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, вақтинчалик тўхтатилган эди. Шундан буён “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия томони билан мазкур тадбирлар билан боғлиқ янгилик ва жараёнлар борасида мунтазам мулоқот қилиб келмоқда.

❇️Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этиши баён этилган. Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг
4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.

❗️Шу ўринда, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилмоқда, мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритиб ўтиш лозим. 1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган.

Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.

Ўз навбатида, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.
Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимизнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ТИВ Оператив штаби ахбороти

📌 Махсус комиссия қарори билан, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг биргаликдаги фаолияти натижасида 2020 йилнинг 28 октябрь куни Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг 299 кишидан иборат иккинчи гуруҳи Сочи шаҳридан “Uzbekistan Airways” АЖнинг чартер рейслари билан Ватанга қайтарилди.

✍️ Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

🚂 Аввалроқ, 9 октябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ махсус поездида ёрдамга муҳтож (ҳомиладор аёллар, қариялар, касаллар ва болали аёллар) 19 нафар ҳамюртларимиздан иборат биринчи гуруҳ Ватанга қайтарилган эди.

✔️ Айни пайтда Ўзбекистон дипломатлари ушбу чегараолди ҳудудида бўлиб, Абхазиядаги ватандошлар билан боғлиқ вазиятни назорат қилмоқда.

🤝 Ҳозирги вақтда Россия томони билан Россия Федерацияси ҳудуди орқали Абхазияда қолган Ўзбекистон фуқароларини юртимизга олиб келишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан яқин вақт ичида Сочи шаҳридан навбатдаги чартер рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Умумхалқ муҳокамаси орқали қабул қилинадиган ҳужжат таълим тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб беради

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
маълумотига кўра, вилоятининг барча умумтаълим мактаблари меҳнат жамоаларида, ота-оналар ва кенг жамоатчилик ўртасида Президентимизнинг “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси қизғин муҳокамадан ўтмоқда.

Бугун вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг бир гуруҳ таълим муассасалари раҳбарлари, малакали ва тажрибали ўқитувчилар билан ўтказган учрашувида ҳам уларнинг таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид фикр-мулоҳазалари, таклифлари ўрганилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги огоҳлантиради

Вазирлик ахборот хизмати
маълумотига кўра, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёд ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёд бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Бош вазир мамлакатимиз кино ижодкорлари билан учрашди

✍️ Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

📝 Жорий йил апрель ойида бир гуруҳ киноижодкорлар соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга мурожаат қилган эди.

🎥 “Ўзбек кинематографияси: бугунги кун ва истиқбол” мавзусида давра суҳбати шаклида ўтган ушбу учрашувда Бош вазир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил август ойида Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда ҳукумат олдига қўйган қатор вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди.

✔️ Соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам борлиги, яъни, муайян киностудияларнинг моддий-техника базаси жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскиргани, кинофильмларни молиялаштириш тизимининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, кинотеатрлар ва малакали кадрлар етишмаслиги, яратилган фильмлар тарғиботи суст кечаётгани таъкидланди.

Ҳукумат раҳбари
кино санъати инсон савияси юксалишида муҳим роль ўйнашини, шунинг учун сонга эмас сифатга эътибор қаратиб, ғояси ва тарбиявий аҳамияти юқори бўлган бадиий фильм ва сериаллар яратиш лозимлигини билдирди.

👉 Шунингдек, жамиятда халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш бугунги куннинг талаби эканини қайд этди.

👆 Тадбирда кейинги вақтларда ғоя ва савия жиҳатдан саёз фильм ва сериаллар нисбатан кўпайди, уларда адабий тил қоидаларига айтарли риоя қилинмаётир, кинотеатрлар суст фаолият юритмоқда, дубляж санъати ривожига эътибор йўқолган, мультипликацион ва анимацион фильмлар яратиш талаб даражасида эмас, яратилган фильмларнинг тарғиботи айтарли йўлга қўйилмаган. Шу сингари камчиликлар соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

🤝 Кино санъати ривожи йўлида бу каби учрашув ва давра суҳбатларини тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Голландиялик инвесторлар билан учрашув

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

⚡️Нурафшон шаҳар ҳокими Қ.Ҳакимов Голландия давлатининг “Lumidea Engineering B.V” компанияси вакилларини қабул қилди.

🌃Учрашувда меҳмонларга Нурафшон шаҳрида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

🏗Ўз навбатида хорижлик меҳмонлар ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид долзарб лойиҳаларга қизиқиш билдириб, Нурафшон шаҳрида "ақлли шаҳар" концепцияси асосида қурилиши режалаштирилаётган Тошкент вилоятининг маъмурий маркази – "Smart city" ҳудудида кўп тармоқли савдо маркази ҳамда Эко-бозор қуриш учун ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

🤝Самимий ва дўстона ўтган учрашувда томонлар бир қатор янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади.
Тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Корея Мун Чжэ Ина примет участие во Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества.
В повестке дня - вопросы преодоления последствий пандемии коронавируса и расширения международного партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства остановится на актуальных вопросах региональной политики и перспективах дальнейшего развития сотрудничества.

#Mirziyoyev #forum #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш халққа нима беради? Бундан мақсад нима?

📹 Сунатилло Бекенов, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ўтказилган матбуот анжуманидан.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2020 йилнинг 4 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда «Оролга ҳаёт бағишла» мавзусида халқаро онлайн-конференция ташкил этади.

📣 Конференциянинг мақсади — Орол денгизи фожиаси тўғрисида хабардорликни глобал миқёсда ошириш.

Ҳар бир кўнгилли иштирокчи мазкур ташаббусга Орол фожиаси билан боғлиқ фотосурат/видеони чоп этишлари ёки Орол бўйида истиқомат қилувчи аҳолига ижтимоий тармоқларда #GiveLifetoAral хештеги остида бирдамлик сўзларини изҳор этиб қўшилишлари мумкин.

Батафсил 👉 www.aoka.uz

@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️4 ноября 2020 г. Агентство информации и массовых коммуникаций в сотрудничестве с представительствами ООН в Узбекистане проведёт международную онлайн-конференцию — «Подари жизнь Аралу».

📣 Целью конференции является повышение глобальной осведомленности про катастрофу Аральского моря.

Каждый желающий может присоединиться к данной инициативе опубликовав фотографию/видео, связанную с Аральской катастрофой или выразив слова солидарности жителям Приаралья в своих социальных сетях под хэштегом #GiveLifetoAral

Подробно
👉 www.aoka.uz

@hudud_inform
Аҳоли бандлиги ва соҳага оид кўплаб
масалалар муҳокама этилди

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Вазирликда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ободонлаштириш, томорқа ва экология масалалари ҳамда фуқаролар йиғинларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида жойларда олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ўз кириш сўзида тизимдаги баъзи мутасаддиларнинг фуқаролар мурожаатларига эътиборсизлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, ўтган давр мобайнида мавжуд 6 809 та мурожаатнинг 293 таси тўғридан-тўғри вазирликнинг ўзига келиб қилинган мурожаатлардир. Бу эса юртдошларимизнинг оворагарчилиги ҳамда ортиқча вақт ҳамда маблағ сарф этишига олиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform