Hudud Inform
8.34K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ENTER ENGINEERING PTE. LTD. ЎЗИНИНГ МУАССАСАЛАРИДАН БИРИДА СОДИР БЎЛГАН ВОҚЕА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ.

Бугун, 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компанияси ишчилари акс этган видео эълон қилинди. Видеода компаниянинг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилиб компания мулкига зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган, оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган.

Ишчиларнинг норозилиги бош пудратчилар
(Enter Engineering, Hyundai Engineering) шу жумладан Буюртмачи (Uzbekistan GTL) офис биноларининг дераза ойналари, офис жиҳозларини синдириш, шунингдек, бошқа вақтинчалик бино ва иншоотлар (ошхона, омборлар, назорат пунктлари ва бошқалар) бузилишига олиб келди.

Эрталаб соат 9:00 дан бошлаб қурилиш майдонида вазият барқарорлашди ва оммавий тартибсизлик тўхтатилди. Ҳозирда “Uzbekistan GTL” мутахассислари томонидан қурилиш майдончасидаги бузилишлар ва келтирилган зарарлар миқдори текширилиб, тизимдаги носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ва “Enter Engineering Pte. Ltd” раҳбарияти тафсилотларни билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида воқеа жойига учуб кетди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Мактабгача таълим вазирлиги тил байрами муносабати билан махсус челленжга старт берди

«Она тили ўзлик ифодаси, миллатнинг руҳи бўлса, давлат тили мамлакатнинг мулки, тимсоли ҳисобланади. Тилни асраб-авайлаш, ривожлантириш ва ҳурмат қилиш азалий қадриятлар ва аждодлар меросини эъзозлашдир. 21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари #21oktabrtilbayrami, #ózbektilimfaxrimğururim челленжига старт берди», дейилади вазирлик хабарида.

@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Ҳиндистоннинг Интеграл университети Бухоро ОТМлари билан ҳамкорлик қилади

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабар қилди.

Маълум қилинишича, вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармасида Ҳиндистоннинг Интеграл университети вакиллари билан онлайн ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Мазкур мулоқотда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатов, Ҳиндистон томонидан Интеграл университети халқаро алоқалар бўйича масъуллари Саид Надим Ахтар ва Ниланжан Мухерджи, шунингдек, Бухоро давлат университети, Тиббиёт институти ҳамда Муҳандислик-технология институти мутасаддилари ўзаро икки давлат олий таълим даргоҳлари ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга доир фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шу ўринда, Интеграл университети халқ хўжалигининг турли соҳаларида мутахассислар тайёрлайди. Тиббиёт, информацион технологиялар, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, архитектура ва қурилиш каби соҳаларида етакчи бўлиб, 14 та факультет ва 50 та кафедрасига эга, 15 дан ортиқ давлатдан 12 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарёдаги қурилиш майдонида вазият тўлиқ барқарорлашган бўлиб, барча масалалар ижобий ҳал этилди

✍️ Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, қурилиш майдонига Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят прокурори, миллий гвардия ва бошқа сектор раҳбарлари, “Enter Engineering” компанияси раҳбари, Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари етиб борди.

📝 Норозилик билдирган ишчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди ва ишчи-ходимлар томонидан кўтарилган барча муаммо ва масалалар жойида ҳал этилди ва тегишлилиги бўйича қарорлар қабул қилинди.

Айни вақтда вазият тўлиқ барқарорлашган бўлиб, барча масалалар ижобий ҳал этилди ва ишчи-ходимлар тез орада ўз иш жойларига қайтмоқдалар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишончли, расмий ахборот ва тезкор янгиликларни излаяпсизми?

Кўнгилочар ва ижтимоий роликлар, мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодиласаларни ўзига хос услубда етказадиган “67 Студия” каналига обуна бўлинг.

Каналга уланиш 👉 https://t.iss.one/studio_67

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси бўйича юртдошларимиз қандай фикрда? Тошкент шаҳридан репортаж

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Шу даврда саноат маҳсулотлари бўйича умумий кўрсаткич 2,7 фоизга камайгани танқидий таҳлил қилиниб, йил якунигача ишлаб чиқариш ҳажмларини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, халқаро бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению продуктивности отраслей промышленности за минувшие 9 месяцев и задач на период до конца года.
Критически проанализированы причины снижения общего объема промпроизводства на 2,7 процента, рассмотрены меры обеспечения намеченных объемов до конца года.
Даны поручения по совершенствованию деятельности промышленных предприятий, внедрению на них международной системы менеджмента.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишда ҳудудий саноат корхоналарида мавжуд резервлардан фойдаланиб, қўшимча ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўтган 9 ойда маҳаллийлаштириш борасида 55 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечиккан, 144 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш ҳажми таъминланмаган. Оқибатда 720 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти йўқотилган.

Тегишли вазирлик ва ҳокимликларга қолоқликка йўл қўйилган лойиҳалардаги муаммоларни бартараф этиш, импорт ўрнини босувчи янги истиқболли йўналишларни ўрганиб, маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Умуман, қолган уч ойда қиймати 7 миллиард долларлик 80 та тармоқ ва 44 та ҳудудий йирик лойиҳани ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилишда ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали экспорт ҳажмини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

– Бугун экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қуватлашни кенгайтириш бўйича фармонни имзоладим. Энди бундай корхоналар учун янги ташкил қилинаётган Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали қўшимча маблағлар ажратилади. Шу мақсадда жамғармага 100 миллион доллар берилмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳсулотларни ташқи бозорларга узлуксиз етказиб бериш учун корхоналарнинг айланма маблағларига йўналтирилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазир ўринбосарларига бу борадаги вазифаларни тезкор, самарали ва манзилли ҳал қилиб бориб, йил якунига белгиланган кўрсаткичларни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари ҳисобот берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

⚡️Бугунги кунда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида 36 минг нафардан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилиб, оиласини боқмоқда.

📌Карантин чекловлари қатъийлашган вақтда қўшни туманларда яшовчи комбинат ходимларининг 9000 га яқинига меҳнат таътиллари берилди.

Шунга қарамай, заводлар кун-у тун ишлашдан тўхтагани йўқ. Аксинча, режалар ортиғи билан бажарилмоқда.

Бу нимадан далолат беради?

‼️Автоматлаштирилган тизим, технология ривожланаётган бир вақтда ҳам комбинат ишчи-ходимлар сонини қисқартирмасдан, инсон манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйиб, фаолият юритди ҳамда нафақат Олмалиқ ва қўшни туманлар учун, балки республикамиз бюджетига миллиардлаб пул тушуми тушириб, иқтисодиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшмоқда.

Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Шундай оғир шароитда ҳар бир соҳага қарор қабул қилиб, жуда катта имкониятлар яратганимизда мана шундай натижалар бўлди

Шавкат Мирзиёев: Такие результаты стали возможными благодаря тому, что в таких сложных условиях были приняты точечные решения по каждой сфере и созданы большие возможности для роста

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Статистика

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази томонидан 2020 йил I-III-чоракларда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Инфографика Кадастр агентлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қарши шаҳридаги “Журналистлар уйи”да вилоятда фаолият юритаётган ОАВ, ижтимоий тармоқлар вакиллари ва блогерлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев билан мулоқот бўлиб ўтди

Унда сўз олган А. Ходжаев айни пайтда мамлакатимизда сўз эркинлиги, ОАВ га берилаётган эътибор, шунинг баробарида блогерлар фаолиятини қўллаб - қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида бу имкониятларга жавобан масъулият ҳисси ҳам борлиги, айниқса ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқларда нохолис ахборотларнинг тарқатилаётганлиги нафақат фуқароларнинг шахси, балки юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, ахборот хизматлари раҳбарларига зарур шароитлар яратиб бериш, обуна масалаларини ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар ҳам ўртага ташланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тайинлов

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич тайинланди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

И.Матрузиев 1984 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган. 2008 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йили Жалақудуқ тумани 50-сонли мактабгача таълим муассасаси ишчиси вазифасидан бошлаганди.
2004-2006 йилларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани халқ таълими бўлими марказлашган ҳисобхона компьютер оператори бўлган.

2017-2018 Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич, Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра 23 октябрь куни, соат 18:40 да Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг "Инсон" қасидаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилганлигининг 75 йиллигига бағишланган "UN75" онлайн-тадбирда саккиз тилда (ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида) дунёнинг машҳур санъаткорлари ижросида янграйди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform