Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Самарқанд_вилояти

Самарқандда жорий йилнинг 1 ноябрь куни ўтказиладиган Samarkand Half Marathon яриммарафонига кўрилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Марафоннинг бу йилги мавзуси инклюзив муҳит ва аутизмга чалинган одамларнинг муаммоларини ёритишга қаратилади.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Samarkand Half Marathon ташкилий қўмита раиси А.Абдуҳакимов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Эрматов ва бошқа масъуллар қатнашмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.

Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди. Бу овоз бериш жараёнида Ўзбекистон энг кўп овоз олди. Бу ватанимиз, давлатимиз тарихида бурилиш ясайдиган ва шу билан бирга олдинги бизнинг ривожланишимизнинг охирги 4 йилда олиб борилаётган ислоҳотларни янги якун ясовчи, янги даврни очилиши бўсағасида эканлигимизни намоён қилади.

© Содиқ Сафоев, Олий Мажлис сенати раисининг биринчи ўринбосари.
——————————————-

Авваламбор, турли халқаро ташкилотларда, катта давлатлар, халқаро марказларда қандайдир муносабат туғилдики, Ўзбекистон ҳеч қачон ислоҳ қилинмайдиган давлат, жамият. Нега деганда мана шу ислоҳотларни уч йил олдин бошлаган бўлсак, ундан олдин 20 йил мобайнида биз ҳеч қачон бу ташкилотлар билан шундай яқин ишламаган эдик ва инсон ҳуқуқларига етарли эътибор берилмаган эди.

© Абдулазиз Камилов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.

Охирги 4 йил мобайнида бизнинг мамлакатимиз президентимиз раҳнамолигида энг муҳим мақсадга эришди. Ўзбекистоннинг халқаро имиджи ўзгарди. Бу ниҳоятда қийин, халқаро обрў, халқаро имидж инерцион куч. Уни ўзгартириш ўз-ўзидан бўлмайди, бу фундаментал ҳам дипломатияни, ҳам ички сиёсатни ўзгартириш билан боғлиқ. Биз бугун шуни хулоса қилишимиз мумкин-ки, Ўзбекистоннинг ребрендинги, янги қиёфаси вужудга келди.
Кўп йиллар мобайнида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласи қандайдир салбий маънога эга бўлган. Ҳудди инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, муҳофаза қилувчи ташкилотлар бу давлатнинг душмани сифатида ёндошиб келган. Биз кўп халқаро ташкилотлар билан мулоқотни тўхтатган эдик, Ўзбекистон улар билан тизимли мулоқотга эга бўлмаган эди.

© Содиқ Сафоев, Олий Мажлис сенати раисининг биринчи ўринбосари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.

Сўнгги 4 йил ичида Ўзбекистонга БМТнинг тўртта юқори даражали вакиллари келишди.
2017 йил майда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари
Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси.
2017 йил сентябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси
Аҳмад Шаҳид жаноблари ташриф буюрда.
2018 йил Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишга БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори
Майкл Мёллер келди.
2019 йил октябрь ойида БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси
Диего Гарсия-Саян келди.

© Акмал Саидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйиа кенгашига сайланиши катта шараф ва шу билан бирга катта масъулият. Кимнинг олдида масъулият дейсизми? Авваламбор, бу Ўзбекистон халқининг олдидаги масъулият. Қолаверса, бутун халқаро ҳамжамият олдидаги масъулият. Бу дегани Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бошқа мамлакатларда андоза бўлишини англатади. Ундан ташқари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини тарғибот қилишда стандарт ва андозаларни қўллаб-қувватлашда янада олдинга интилиши мақсадга мувофиқ.

© Хелена Фрейзер, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакили.

——————————————-

Бу ўзича бўлгани йўқ. Бу йўлга ўзича эришилгани йўқ. Бунинг остида жуда катта заҳмат, меҳнат ётибти. Ўзбекистоннинг меҳнати, Ўзбекистон президентининг сиёсий иродаси. Даладан уч ярим миллион одамни бир кунда чиқармаслик тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун жуда катта сиёсий ирода ва хохиш, истак бўлиши керак.

© Шерзод Қудратхўжаев, Халқаро пресс-клуб раҳбари

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.

Ўзбекистонни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлгани қандай кутиб олинди?

Бу йилги сайлов натижаларини эълон қилиш жараёни бир мунча бошқа тарзда амалга оширилди. Бунинг асосий сабаби ҳозирда бутун жаҳонни қамраб олган коронавирус пандемиясидир. COVID-19 туфайли ҳозирги кунда БМТ Бош қароргоҳида ўтказилаётган барча тадбирларда қатъий эҳтиёткорлик чоралари кўрилмоқда. Шу боис, бўлиб ўтган сайловларда мамлакатлар овоз берганидан кейин уларнинг вакилларининг барчаси Бош Ассамблея залини тарк этиб, сайлов натижаларини эълон қилишни жараёнини махсус БМТ веб-сайтида кузатишди. Шуни мамнуният билан таъкидлашим лозим, сайлов натижалари эълон қилиниши билан бизга юздан ортиқ хорижий давлатларнинг БМТ вакилларидан табриклари кела бошлади.

© Бахтиёр Иброҳимов, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.

Ўзбекистонинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси бўлиши мамлакат ичкарисидаги инсон ҳуқуқлари борасида кўп маротаба гапирилаётган диний эркинликнинг таъминланиши, судларнинг тўлиқ мустақил эмаслиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасида қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?

Freedom House нодавлат ташкилоти интернетдаги эркинликка доир “Freedom on the Net 2020” анъанавий ҳисоботини тақдим этди. Унда Ўзбекистон интернет эркин бўлмаган мамлакатлар рўйхатида қайд этилган. Унга кўра журналист, блогерларга таҳдидлар, қўрқитишлар ҳамон давом этяпти деган ҳисоботлар келтирилган. Бу ҳолатларни беркита олмаймиз. Ўзбекистони Кенгашга аъзолиги билан бу борада нималар ўзгаради?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиланаётган_Жиззах

Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли янгиланган 29-Меҳрибонлик уйи

Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ташқи меҳнат миграцияси ахборот хизмати хабар қилади: Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини бир корхонада 4 йилу 10 ой амалга ошириб, қайта шартнома билан Ўзбекистонга келган бироқ, СОVID-19 вирусининг тарқалиши оқибатида иш жойига кета олмаётган фуқаролар диққатига!

Ҳурматли фуқаролар!

Қайта шартнома билан қайтган бўлсангиз, Сиздан зудлик билан хорижга чиқиш ёки фуқаролик паспортингизни карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг минтақавий филиалларига электрон тарзда жўнатишингизни сўраймиз (сканер қилинган рангли нусхаси).

Ўз вақтида хорижга чиқиш паспортини тақдим қилмаган фуқароларнинг шартнома лойиҳалари ва виза тасдиқномалари бекор бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.

Фуқаролик паспортидаги хорижга чиқиш рухсатномаси (ОВИР стикери) амал қилиш муддати тугаган ва тугаш арафасида бўлган фуқаролар зудлик билан қатъий карантин қоидаларига амал қилган ҳолда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришлари кераклиги тўғрисида маълум қиламиз.

Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ва 1282

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 октябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан" қатор масалалар муҳокама этилди.

Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди.

Мазкур видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов туман марказидаги "Деҳқон бозори" да бўлиб бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Бозордаги нарх-наволар билан қизиқиб, сотувчилар ҳамда фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

Мутасаддиларга "Чуст деҳқон бозори" даги шароитларни янада яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Она_тили_байрами

БМТДА ЯНГРАР НАВОИЙ ТИЛИ

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

РОССИЯДА ИШЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТ ТАЙЁРЛАШ ОСОНЛАШТИРИЛМОҚДА

✔️ Давлатимиз
раҳбари раислигида жорий йил 17 августда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши, шунингдек, 11 сентябрда қабул қилинган “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган меҳнат миграциясига оид муҳим масалалар, хусусан, “Паспорт-виза хизмати” ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш ва бошқа вазифалари белгиланган.

🤝🇷🇺🇺🇿 Ушбу масалалар ижросини таъминлаш мақсадида таклиф этилган Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги «Паспорт ва виза хизмати» федерал давлат унитар корхонаси раҳбари С.Машин бошчилигидаги делегация аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида учрашув ташкил этилди.

⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Ички ишлар вазирликлари вакиллари ҳамда Россия Федерацияси “Паспорт-виза хизмати” раҳбари С.Машин, РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников иштирокида ўтказилган учрашувда айни пайтда Россияда ишлаётган ва ушбу мамлакатда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қулайликлар яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

✍️ Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

❗️ Учрашувда таъкидландики, Россия Федерацияси ҳудудида ишлашда талаб этиладиган патентни расмийлаштириш учун ўртача 20 кундан 30 кунгача вақт талаб этилади. Бу вақт оралиғида фуқаронинг ишлаши мумкин эмас ва табиийки, бу жараён меҳнат мигрантларидан ортиқча вақт ва харажат талаб этади. Эндиликда, Россия «Паспорт ва виза хизмати»нинг Ўзбекистонда очилиши режалаштирилаётган ваколатхонаси ҳамда РУДНнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси орқали патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксарият қисми, хусусан, рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихини ўргатиш ва тегишли сертификат бериш ишлари Ўзбекистонда амалга оширилади. Шу билан бирга, кетишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш ва Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун тақиқ бор-йўқлигини текшириш имкониятини яқин вақтда яратиш ҳам режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Азизбек Абдуғаниевич Абдувалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

А. Абдувалиев меҳнат фаолиятини 1991 йилда “Оила ва жамият” республика газетасида мухбир вазифасида бошлаган. У 1994-2020 йиллар давомида шаҳар ҳокимлигининг “Наманган садоси” газетаси, “Ташаббус” телевидениеси, “Суҳбатдош” газетаси, “Меҳнат муҳофазаси” журнали, “Даракчи” газетаси, “Сабо” газетаси таҳририятларида, Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги, Наманган шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform