Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸«Имкон» лойиҳаси қатнашчилари билан суҳбат ташкил этилди.

👨🏻‍💻"IT" соҳасига қизиққан 15 ёшдан 30 ёшгача ногиронлиги бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш мақсадида «Имкон» лойиҳаси ташкил этилганди. Бугун талабгорлар орасидан энг муносибларини саралаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

🇺🇿Ёшлар ишлари агентлиги саралашдан муваффақиятли ўтган ёшларни қутлайди ҳамда келажакда кучли "IT" мутахассис бўлиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшишларига ишонч билдиради!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔸Марказий банк ахборот хизмати маълумотига кўра Республикамиз бўйлаб ўрнатилган тўлов терминаллари сони 437 231 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 97 643 тага ёки 28 фоизга ошди.

🔸Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 12 455 та бўлиб, бу ўтган йилнинг 1 октябрь ҳолатига нисбатан 4 128 тага ёки 49 фоизга ошган.

🔸 Муомаладаги банк карталари сони эса 24 млн. дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 млн. донага кўпайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Барча қишлоқ хўжалиги туманлари бўйича ер кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, Миллий геоахборот тизимига киритиш, ер солиғини ҳисоблаш механизмини ҳам тубдан қайта кўриб чиқиш кераклиги таъкидланди.
Кадастр агентлигининг барча бўғинларини малакали кадрлар билан тўлдириш, меҳнат шароитларини яхшилаш юзасидан кўрсатма берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам эффективной организации новой системы ведения государственных кадастров.
Указано на необходимость подготовки и внесения в Национальную геоинформационную систему земельно-кадастровых книг по всем сельским районам, коренного пересмотра механизмов исчисления земельного налога.
Поручено укомплектовать все звенья Агентства по кадастру квалифицированными кадрами, улучшить условия труда.

#Mirziyoyev #videoselektor #yerhisobi #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди

"Ҳар бир ҳоким ва сектор раҳбарлари ер ҳисобини тўғри йўлга қўйиш, ерни кўз қорачиғидай асраш ҳудудларнинг иқтисодий юксалишига хизмат қиладиган асосий омиллардан бири эканини англаб етиши лозим. Бу орқали учта муҳим масалани, яъни, ердан самарали фойдаланишни, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мулк ҳуқуқини ва дахлсизлигини таъминлашни ҳамда солиқ базасини кенгайтириб, бюджет даромадига қўшимча захиралар шакллантиришни ҳал қилган бўламиз", – деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
15 октябрь 2020 йил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ер умуммиллий бойлигимиз, энг катта ресурсимиз бўлиши билан бирга бюджет даромадлари учун тўлиқ ишга солинмаган улкан захиралар

Президент: Земля - наше общенациональное богатство, важнейший ресурс, и вместе с тем огромный, не до конца задействованный резерв для увеличения доходов бюджета

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Сардоба тумани Дўстлик маҳалласи «Табаррук» ва «Маърифат» кўчалари фуқаролари Президентга ўз миннатдорчилигини билдирди

@hudud_inform
Ўзбекистон — дунё паспортлар рейтингида

«Henley & Partners» халқаро консалтинг компанияси жаҳон паспортларининг янгиланган рейтингини маълум қилди. Унга кўра, 2020 йилнинг тўртинчи чорагига келиб Ўзбекистон 106 мамлакат орасида 83-поғонани эгаллади (2019 йилда 88-поғонада эди).

Рейтинг паспорт эгаси визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сони бўйича баҳоланади. Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган паспорт эгалари дунёнинг 57 та мамлакатига ва ҳудудига визасиз киришлари мумкин.

Паспортлар рейтингида Марказий Осиё ва дунё мамлакатлари нечанчи ўринда?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📊Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган Акциядорлик жамиятлари устав фондларидаги давлат улушининг тузилмаси ҳақида инфографика маълумоти

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йил июль-сентябрь ойлари даромадлари ҳамда январь-сентябрь ойлари харажатлар ижроси

Видеоинфографика вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Андижон вилояти пахтакорларига зафар муборак бўлсин!

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йилда андижонлик пахтакорлар 79 минг 391 гектар майдонга чигит экиб, парвариш қилди.

Белгиланган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилганлиги, деҳқонларнинг самарали меҳнатлари эвазига пахтадан мўл ҳосил етиштирилди.

Йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш учун вилоятда 2 минг 392 та терим отряди шакллантирилди. Вилоят пахтакорлари томонидан 15 сентябрдан “оқ олтин”ни йиғиб-териб олиш ишлари бошланиб, айни кунга қадар давлат омборларига 251 минг 773 тонна пахта топширилди. Белгиланган режа 100,3 фоизга бажарилди.

Ҳозирга қадар вилоятнинг Булоқбоши, Марҳамат, Пахтаобод, Улуғнор, Балиқчи, Кўрғонтепа, Избоскан, Хўжабод туманларида пахта топшириш режаси бажарилган бўлса, Шаҳрихон, Олтинкўл, Андижон ва Бўстон туманлари эса яқин кунлар ичида режани бажариши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Хонадонлардаги ёшлар ва аёлларнинг турмуши ўрганилади

⚡️Тошкент вилоляти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Президентимиз раислигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳрида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатларини шакллантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига жойларда самарали ва тизимли ишлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform