Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Хитой ва Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ижросини танқидий кўриб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. “Йўл хариталари” ижроси оқсаётгани, иш тизимли олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Барча қўшма лойиҳаларни танқидий кўриб чиққан ҳолда, уларни белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш бўйича янгиланган “йўл хариталари” тайёрлаш, келгуси йил учун янги истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш топшириқлари берилди.

Состоялось совещание, посвященное критическому анализу реализации проектов в сотрудничестве с Китаем и Южной Кореей. Указано в частности на задержки в реализации «дорожных карт», отсутствие системной работы.
Поручено критически пересмотреть все совместные проекты, подготовить обновленные «дорожные карты» по их качественной и своевременной реализации, разработать новые перспективные проекты на следующий год.

#Mirziyoyev #yigilish #eksport #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилоятидан Самарқандга янги автобус қатнови йўлга қўйилади

Бу ҳада вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

⚡️Эртага, 15 октябрдан бошлаб Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🚌Транспорт вазирлиги қошидаги Uzautotrans service МЧЖ томонидан ташкил этилаётган автобуслар эртага соат 9:00 да Ангрен автостанциясидан ҳаракатланишни бошлайди. Соат 10:00 да эса Олмалиқ автостанциясидан Самарқанд шаҳри томон йўлга чиқади. Автобуслар Бекобод шаҳри орқали қатнайди.

❗️Вазирлик хабарида Ангрендан Самарқандгача йўл ҳақи 50 минг сўм этиб белгилангани маълум қилинган. Олмалиқдан Самарқандгача эса 45 минг сўм тўлаш керак бўлади. Чипталарни Ангрен, Олмалиқ, Самарқанд автостанциялари кассаларидан сотиб олиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Замон ўзгаряпти, талаб ўзгаряпти - ҳар бир дақиқа ғанимат

Шавкат Мирзиёев: Времена меняются, меняются и требования - дорога каждая минута

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қашқадарё_вилояти

Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган "Мақом ва мумтоз наволар кечаси"дан лавҳалар. 📷

Фоторепортаж вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, Фуқаролар турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни юзага келтиради.

Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан “қайси маълумотномалар кўп сўраляпти ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаяпти” деган саволларга жавоб топиш учун ўтган 1 ой давомида фуқароларнинг ДХМларга маълумотнома сўраб қилган мурожаатлари ўрганилди.

Аниқланишича:

– руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик тўғрисида – 39 950 та;

– наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик тўғрисида – 35 066 та;

– фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ҳақида – 30 609 та;

– судланганлик (ёки судланмаганлик) ҳақида – 20 714 та;

– фуқаронинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисида – 5 421 та;

– манзил-маълумот ахбороти – 981 та;

– турар жойнинг майдони тўғрисида – 12 та маълумотнома берилган.

Президентнинг тегишли қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилиши мумкин бўлмаган 28 та ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди. Бу билан миллионлаб фуқароларнинг вақти, асаби, моддий маблағлари тежалиши, шунингдек, ушбу ҳужжатларни тайёрлаб берувчи давлат органлари ва ташкилотларига юкламаларнинг камайишига олиб келиши назарда тутилган эди.

Бироқ амалда мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, ҳамон турли ташкилотлар ва идоралар томонидан фуқаролардан ортиқча маълумотномалар талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, таҳлилларга кўра, фуқаронинг номида шахсий уй-жой бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотномани энг кўп талаб қилган ташкилот ва идоралар, бу – маҳаллий ҳокимликлар 1 782 та, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш органлари 1 069 та, мудофаа органлари 899 та, ички ишлар органлари 292 та, кадастр органлари 242 та, тижорат банклари 229 та ва бандлик органлари томонидан 119 та ҳолатда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Интернет тармоғида Ўзбекистон МТТларида рус тилининг “иккинчи она тили” сифатида ўрганилишига оид хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарлар нотўғри талқинда эканлиги ва ҳақиқатдан йироқлиги ҳақида Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

- МТТлардаги таълим-тарбия жараёнида иккинчи тил ўрганилиши кўзда тутилган (тил билувчи ўқитувчининг борлиги инобатга олинган ҳолда). Ушбу иккинчи тил исталган тил, хусусан, рус тили ҳам бўлиши мумкин;

- ота-оналар истаги билан болалар таълим рус тилида олиб борилувчи ва рус тилида сўзлашувчи гуруҳларга ўтказилиши мумкин;

- таълим ўзбек тилида олиб борилувчи гуруҳларда, шунингдек, енгил, базавий кўринишда рус тилини ўрганиш, рус тилида сўзлашувчи гуруҳларда эса давлат тилини ўрганиш кўзда тутилган.Тил билувчи ўқитувчилар бўлса – инглиз, немис, корейс ва бошқа тиллар ҳам ўргатилиши мумкин.

Айни дамда МТТларда иккинчи тилни ўргатишни йўлга қўйишда ҳал қилиниши муҳим бўлиб турган масалалардан бири - болаларни иккинчи тилга ўргатувчи мутахассисларни тайёрлашдир. Айнан шу боис, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишида тинимсиз иш олиб борилмоқда. Шу жумладан, таълимни рус ва инглиз тилларида олиб бора оладиган мутахассислар Тошкентдаги Пучон Университетининг филиали ҳамда очилиши 2021 йилда кутилаётган А.И. Герцен номидаги Россия педагогика университетининг филиалида тайёрланиши кўзда тутилган;

- Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасига “иккинчи она тили” деган иборанинг қиритилиши ва унинг қўлланилиши режалаштирилмаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️13 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта 3 йиллик муддатга сайланди.

"Ўзбекистонда 4 йилда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг дунё миқёсидаги эътирофи деб баҳолашимиз керак" - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ходимлар учун тил курслари ташкил этилди

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати
маълум қилди.

Ҳафтада 2 маротаба, чоршанба ва шанба кунлари ташкил этилаётган дарсларда вазирлик ҳодимларидан 30 нафари 2 гуруҳга бўлиниб, инглиз тилидан сабоқ ола бошлади. Дарсларни Вазирлик қошидаги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курсларининг мутаҳассислари олиб боришмоқда. Рус тили бўйича ҳам ана шундай ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform