Hudud Inform
8.42K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_вилояти

Айни пайтда VI чақириқ Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг навбатдаги XV сессияси бўлиб ўтмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур сессияни барча ОАВларда
ёритиб бормоқда.

Сессия ишида Оҳангарон туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастури муҳокама этилади ва тасдиқлаш учун депутатларга тақдим этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Музработ туманида секторлар раҳбарлари ҳисоб берди

Сурхондарё вилоятида "қизил" ҳудудга киритилган чекка Музработ тумани етарли салоҳиятга эга. Бироқ, воҳадаги бир қатор йўналишларда кўрсаткичлар жуда паст. Айни пайтда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолининг бугунги кундан рози бўлиб яшашини таьминлаш тумандаги барча раҳбарларнинг кундалик иши, муҳим вазифасидир.

Туманда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудни янада юксалтириш учун қандай ишлар амалга оширилиши керак? Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масала атрофлича муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Фотоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади.

Видеоролик Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Онлайн_вебинар

ЎЗБEКИСТОНДА АЁЛЛАР ВА МЕҲНАТ:
Гендер тенглиги ва барча учун муносиб меҳнат

Жорий йилнинг 8 октябр куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқаро меҳнат ташкилоти(ХМТ)нинг халқаро экспертлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда аёллар ва меҳнат: Гендер тенглиги ва барча учун муносиб меҳнат” мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Тадбирда ХМТ Москва бюросининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича директори О. Кулаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т. Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусанов, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Б. Маҳмадалиев, Савдо-саноат палатаси ва Иш берувчилар Конфедерацияси раиси А. Икромов ҳамда вазирлик ва идоралар, Ўзбекистондаги халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform