Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Ш. Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 15 декабргача имтиёзлар берилади

Фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси М.Хайриддинов бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида Россия ички ишлар вазири биринчи ўринбосари, полиция генерал-полковниги A.Горов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда Россия Федерацияси ҳудудидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳолати, хусусан, Россия президентининг амал қилиш муддати узайтирилиши режалаштирилаётган 2020 йил 18 апрелдаги “Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги 274-сонли фармонига алоҳида урғу берилди.

Россия томонининг маълум қилишича, ушбу фармонга мувофиқ, Россия ҳудудида нолегал бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатдан ўтиш ва рухсат берувчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан (15 мартгача ёки ундан кейин) қатъи назар яшаш манзили бўйича Россия Федерацияси ИИВ органларига мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 15 декабрига қадар мамлакатда бўлишни қонунийлаштириши мумкин.

Фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

Шу муносабат билан, Россия ҳудудида нолегал ҳолатда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини берилган ҳуқуқлардан фойдаланиб, мамлакатда бўлишини қонунийлаштиришга чақирамиз, дейилади агентлик хабарида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги технопарк

Обновляющийся Узбекистан: технопарк в Яшнабадском районе города Ташкента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд, Бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни миллий байрам – Саудия Арабистони Подшоҳлиги эълон қилинган кун билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Короля Саудовской Аравии Салмана бин Абдулазиза Аль Сауда и наследного принца, заместителя Премьер-министра, министра обороны Мохаммеда бин Салмана бин Абдулазиза Аль Сауда с национальным праздником – Днем провозглашения Королевства Саудовская Аравия.

#Mirziyoyev #qutlov #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шижоатли Сирдарё ёшларининг чорлови

🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бугун бошланадиган Бош Ассамблеясида ҳамкорлик марралари, умидлари ва мамлакатининг тинчликпарвар мақсадлари ҳақида илк бор Навоий тилида дунёга хитоб қилади

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Сирдарё вилоятида 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга ихтиёрий равишда қатнашадиган иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли учун ташкил этилган дала марказларидаги шароитларни ўрганмоқда. Н.Хусанов Сирдарё тумани ҳудудидаги «Янги ҳаёт» СИУда бўш турган механизаторлар уйи дала марказида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ушбу ташкил этилган дала марказида пахта-йиғим теримида қатнашадиган 420 нафардан ортиқ теримчилар учун 10 та чодирлардан ётоқ жойлар тайёрланган. Бу ерда 420 нафар теримчилар учун ётоқ жойлари, тиббий кўриклар хонаси, маънавият хонаси, ювиниш хоналари ва ҳожатхоналар ташкил этилди.
Бундан ташқари, ушбу дала маркази ошхона жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.
Ушбу дала марказида бугунги кунда жами 415 нафар теримчилар, жумладан, Сурхондарё вилоятидан 355 нафар ва Фарғона вилоятидан 60 нафар теримчилар жойлашган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга қайси хорижий давлатлардан инвестициялар киритилган?

Ушбу саволга Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг жавоби
қуйидагича:

2019 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 195,9 трлн. сўмни ташкил этган. Ўсиш суръати 138,1 % га тенг.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар таркибида хорижий инвесторлар улуши қуйидагича:

Хитой – 26,2 %
Россия – 10,6 %
Туркия – 5,2 %
Германия – 3,3 %
Швейцария – 2,9 %

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ФАРҒОНАДА КОРЕЯ-ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС АССОЦИАЦИЯСИНИНГ ВАКОЛАТХОНАСИ ОЧИЛДИ

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Жанубий Кореялик йирик компания ва тадбиркорларнинг вилоят инвестицион салоҳиятига қизиқиши кучли.

Онлайн мулоқотлар доимий ташкил этилиб, биргаликдаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тадбирлари кўрилмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги делегация жорий йилнинг июль ойида Жанубий Кореяда бўлиб, ташриф давомида 885 миллион АҚШ долларлик 8 та келишувларга эришилди.

Жумладан, Фарғона шаҳрида Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциациясини ваколатхонасини ташкил қилиш белгиланган бўлиб, ваколатхонанинг Корея томонидан вакили сифатида Корея ҳудудий иссиқлик таъминоти корпорацияси (KDHC) собиқ директор ўринбосари Бенжамин Вон (BENJAMIN WON JUNG YUN) тайинланди. Шунингдек, у Фарғона вилояти ҳокимининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бошланди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатор муҳим таклиф ва мулоҳазаларни баён этган эди. Уларнинг барчаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этиляпти.
Ўзбекистон Президенти бу гал ҳам кўплаб ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

В настоящее время на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН началось выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.
Как известно, лидер нашей страны в своей речи на 72-й сессии Генассамблеи ООН в сентябре 2017 года в Нью-Йорке озвучил важные предложения по некоторым вопросам глобального развития. Все они широко поддержаны мировым сообществом и претворяются в жизнь.
Ожидается, что и в этот раз Президент Узбекистана выдвинет ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twit
LIVE.

Трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook: https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/3247175458737251/

YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Pgo-XdARltQ

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларимиз натижасида янги Ўзбекистон шаклланмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди.
Ўтган йили Парламентга ўтказилган сайловлар аҳоли ва партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтларининг роли, оммавий ахборот воситаларининг таъсири ошганини намойиш этди.
Биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат ҳам бутунлай ўзгарди. Мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавобан шу йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳим вазифадир”.

Президент Шавкат Мирзиёев:

"В результате принятых широкомасштабных мер по политической, социальной и экономической модернизации происходит становление нового Узбекистана. Сегодня демократические преобразования в нашей стране приобрели необратимый характер.
Состоявшиеся в прошлом году выборы в Парламент продемонстрировали возросшие политическую активность населения и партий, роль институтов гражданского общества, влияние средств массовой информации.
Гендерная политика стала для нас приоритетным вопросом. Все больше усиливается роль женщин в государственном управлении. Число женщин-депутатов в новом Парламенте увеличилось в два раза.
Кардинально изменилось положение дел в области прав человека. Искоренены принудительный и детский труд. Принята Национальная стратегия по правам человека.
В соответствии с призывом Организации Объединенных Наций к сокращению числа лиц без гражданства только в этом году 50 тысячам наших соотечественников было предоставлено гражданство Узбекистана. В стране коренным образом улучшилась ситуация с обеспечением свободы совести и вероисповедания. Важнейшей задачей для нас является дальнейшее укрепление межнационального согласия и межконфессиональной толерантности".

#Mirziyoyev #UN #YangiUzbekiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Судларнинг чинакам мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилди. Бу борада муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, мустақил тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.
Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар жадал давом эттирилмоқда. Биз биринчи марта камбағалликни камайтириш ҳақидаги қатъий қароримизни очиқ эълон қилдик.Бунга тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш, одамларни янги касб-ҳунарларга ўргатиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш орқали эришмоқдамиз.
Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатмоқда”.

Президент Шавкат Мирзиёев:

"Последовательно реализуются масштабные реформы, направленные на обеспечение подлинной независимости судебных органов и верховенства закона.
На новый уровень поднята бескомпромиссная борьба с коррупцией. В этом направлении принят ряд важных документов, создана независимая структура – Агентство по противодействию коррупции.
Динамично продолжаются экономические реформы в нашей стране. Мы впервые открыто заявили о нашей решимости сократить бедность. Добиваемся этого посредством развития предпринимательства и создания дополнительных рабочих мест, улучшения инвестиционного климата и бизнес-среды, строительства современной инфраструктуры, обучения людей новым профессиям и навыкам, оказания адресной социальной помощи.
В нашей стране, где более половины населения составляет молодежь, многое делается для того, чтобы каждый молодой человек смог занять достойное место в обществе и реализовать свой потенциал. В Узбекистане действуют молодежные парламенты, Агентство по делам молодежи".

#Mirziyoyev #UN #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Ҳозирги вақтда Марказий Осиё минтақасида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Биз минтақа давлатлари ўртасида яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳурмат муҳитини яратишга эришдик.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган ташаббусга асосан мунтазам ўтказилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари умумий ютуғимиз бўлди.
Охирги тўрт йилда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми салкам беш баробарга ўсди.
Мамлакатларимиз ушбу синовли кунларда бир-бирини ёлғиз қолдирмасдан, ўзаро елкадош бўлдилар.
Бугун Марказий Осиё давлатлари олдида муҳим стратегик вазифа турибди. У ҳам бўлса, минтақамизнинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлашдир.
Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этамиз.
Бугунги кунда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Биз ушбу стратегия доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш тарафдоримиз.
Маълумки, минтақамизнинг кўҳна ва бой маданий мероси глобал аҳамиятга эга. Биз 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёрмиз”.

Президент Шавкат Мирзиёев:

"В настоящее время в регионе Центральной Азии происходят фундаментальные изменения. В отношениях между государствами мы смогли создать атмосферу добрососедства и взаимного доверия, дружбы и уважения.
Нашим общим достижением стали регулярные Консультативные встречи глав государств Центральной Азии, инициатива о проведении которых впервые была выдвинута на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН.
За последние четыре года объем взаимной торговли Узбекистана с соседними государствами вырос почти в пять раз.
В это сложное для всех время наши государства не отстранились друг от друга, а оказывали взаимную поддержку.
Сегодня перед государствами Центральной Азии стоит важная стратегическая задача – обеспечить глубокую интеграцию нашего региона в глобальные экономические, транспортные и транзитные коридоры.
В связи с этим предлагаем создать под эгидой Организации Объединенных Наций Региональный центр развития транспортно-коммуникационной взаимосвязанности.
В настоящее время в Центральной Азии укрепляется плодотворное сотрудничество в сфере обеспечения безопасности. Успешно осуществляется Глобальная контртеррористическая стратегия ООН.
Предлагаем провести Международную конференцию, посвященную достигнутым результатам и перспективам взаимодействия в рамках регионального Совместного плана по реализации этой Стратегии, принятого 10 лет назад.
Как известно, многовековое культурное и духовное наследие нашего региона имеет глобальное значение. Мы готовы в сотрудничестве с ЮНЕСКО в 2021 году провести в древнем городе Хиве Международный форум «Центральная Азия на перекрестке мировых цивилизаций»."

#Mirziyoyev #UN #MarkaziyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter