Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Наманганлик 42 нафар журналистлар Хоразмга йўл олди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан наманганлик бир гуруҳи журналистлар иштирокида Хоразмга инфо-тур саёҳати уюштирилди. Ушбу инфо-тур саёҳати вилоят касаба уюшмалари бирлашмасининг моддий кўмаги асосида ташкилланди. Вилоятимизнинг телевидение, матбуот, интернет журналистлари, ҳокимлик ва ташкилотларининг ахборот хизмати вакилларидан иборат 42 нафар ижодкорлар саёҳатга йўл олдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг.

Caвол. Ёлланма теримчилар ким билан ва қандай тартибда шартнома имзолайдилар?

Caвол. Маҳалла раиси ва ҳодимлари пахтага фуқароларни мажбуран жалб қилмаслик ҳақида огоҳлантирилганми?

Caвол. Маҳалладаги ишсизлар пахта теримига ўз хоҳишлари билан чиқишлари мумкинми?

Caвол. Катта байрамлар олдидан ўтказиладиган хашарларда бир кунлик иш ҳақимизни ҳам хашар учун ўтказиб беришимиз меҳнат қонунчилигига қанчалик тўғри келади?

Caвол. Ёлланма теримчиларнинг терган пахта миқдори ва олинган иш ҳақи тўғрисидаги ҳисоботлар қандай тартибда амалга оширилади?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра россиялик шифокорлар гуруҳи ҳамкорлик учун Андижонга келдилар

Бугун вилоятимизга коронавирусга қарши курашда шифокорларимизга кўмак бериш мақсадида яна бир гуруҳ Россиялик мутахассислар ташриф буюрди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов COVID-19га чалинган беморларни даволаш ишларида тиббиёт ходимларимиз билан ҳамкорликда фаолият кўрсатадиган шифокорлар билан учрашди.
Вилоятимизда бўлиб турган шифокорлар, куни кеча Ўзбекистон Республикасига Россиянинг энг нуфузли шифохоналаридан етиб келган 35 нафар тиббиёт ходимлари, эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, жарроҳ шифокорлар, диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамшираларининг бир гуруҳи ҳисобланади. Маълумки, россиялик мутахассислар вилоятимиздаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот билан танишиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб берди. Маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхонага карантин инспекторларини бириктириш зарурлиги таъкидланди.
Фан билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, мутахассисларга халқаро фитосанитар талабларини ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное анализу результативности реформ в сфере карантина растений. Глава государства ознакомился с презентацией о проводимой работе и обозначил дальнейшие задачи. Отмечена необходимость закрепления инспекторов по карантину за каждым предприятием, занимающимся заготовкой, упаковкой и экспортом продукции.
Даны указания по обеспечению интеграции науки и практики, обучению специалистов международным фитосанитарным требованиям.

#Mirziyoyev #yigilish #fitosanitariya #karantin

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите завтра, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган “YER ELEKTRON” тизими орқали юборилган бўш ер майдонини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига қабул қилиш жараёни ҳақида инфографика.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Мансур Жумаев - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош мутахассиси, шоир

"Мне 29 лет"
Мансур Джумаев - главный специалист Союза писателей Узбекистана, поэт

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонга 2020 йилнинг 8 ойида нечта электромобиль олиб келинган?

Мазкур саволга Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати қуйидагича
жавоб берди.

🚗🚙 2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга хориждан 73 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 53 тага кўп.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 50 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 11 та электромобиль импорт қилинган.

Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 1,7 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН ТУШУНМОВЧИЛИКЛАР ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ходимлар меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўлаш, шунингдек, уларни санитария-эпидемиологик вазият даврида моддий томондан қўллаб-қувватлаш ҳар қандай соҳанинг асосий ва муҳим вазифалардан бири саналади.

Ҳеч кимга сир эмаски, коронавирус пандемияси шароитида янги ўқув йили бошланиши билан халқ таълими соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашда турли ёндашувлар ва тушунмовчиликлар вужудга келмоқда.

Шу нуқтаи назардан, жорий йилда Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган қўшма хат орқали айни вақтда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича муаммога айланиб бораётган тушунмовчиликларга аниқ ечим берилди.

Жумладан, иш ҳақи тўловларини амалга оширишда қуйидаги ҳолатлар ва тушунмовчиликларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:

‼️коронавирус инфекцияси билан касалланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз ўқитувчиларнинг дарс соатлари тегишли мутахассислиги бўйича бошқа ўқитувчиларга вақтинчалик юклатилади ва уларга соатбай иш ҳақи тўловлари амалга оширилади;

‼️вақтинчалик ўтилмаслиги тавсия этилган айрим фанлар, шу жумладан жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология ва тарбия фанларидан ўқитувчиларга асосий иш жойидан ойлик тўлиқ тўланади.

Бунда фақатгина ўриндош сифатида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ишловчи ўқитувчиларга мазкур фанларни ўтилишига рухсат берилгунга қадар иш ҳақи тўловлари амалга оширилмайди;

‼️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартидаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган айрим фанлар бўйича ўқитувчиларга ажратилган дарс соатлари 2020-2021 ўқув йили учун шакллантириладиган тарификация рўйхатига киритилади ва ушбу соатларга иш ҳақи тўловлари амалга оширилади;

«Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак раҳбарлари томонидан тўгарак машғулотлари амалда ўтказилган ҳамда ушбу машғулотларда қатнашган ўқувчилар томонидан бадал тўловлари ҳақиқатда амалга оширилганда, яъни ушбу тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, тўгарак раҳбарларига белгиланган тўловлар амалга оширилади.

Бироқ, ота-оналар бадали тўловидан озод этилган ўқувчилар билан ишловчи тўгарак раҳбарларига иш ҳақи тўловлари ҳеч қандай шартларсиз тўланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, вазирлик томонидан халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларни келгусида такрорланишини олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ йўналишини белгилашга хизмат қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Андижон ва Оренбург вилоятлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Бу
ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида делегация ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Мазкур дедегация таркибида Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эгамбердиев Абдужаббор Ҳусанович, ташриф доирасида Оренбург ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари мутасаддилари иштирокидаги учрашувларда бевосита иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите сегодня, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official