Hudud Inform
8.63K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_шаҳри

❇️“Ишга марҳамат” мономарказида бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов Яшнобод ва Бектемир туманларининг расмийлари билан йиғилиш ўтказди. Унда туманларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

🖌Бу ҳақда Яшнобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Яшнобод ва Бектемир туманларида Республика ишчи гуруҳи иш бошлаши маълум қилинди. Улар маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриши белгиланган. Республика ишчи гуруҳи саккизта асосий йўналишлар бўйича ўрганишлар олиб боради.

Саноат корхоналарини фаолиятини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини такомиллаштириш, ишсизлар сонини камайтириш шулар жумласидандир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2021 йилда бошоқли дон етиштириш прогнозлари

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва рус тили ёки меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни бепул ўрганмоқчи бўлганлар @uzrivoj_bot тизимида ўз аризаларини қолдиришлари мумкин.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Меҳнат мигрантлари учун Москва, Санкт-Петербург, Казань, Екатеринбург ва Новосибирск шаҳарларида қуйидаги йўналишлар бўйича 1 ойлик (72 соат) ва 2 ойлик (144 соат) ўқув курслари ташкил этилади:

🇷🇺 рус тили;

📚 ўз касби бўйича малака ошириш;

💼 янги касб ўрганиш.

Малака ошириш ва касб ўрганиш курсларида хизмат кўрсатиш, қурилиш ва компьютер технологиялари соҳасида дарс ўтилади.

🕰 Курслар кундузи ва ишловчилар учун иш вақтидан кейин 19:00 дан 22:00 гача ташкил этилади.

🛏 Курсларга ҳар куни қатнаб ўқишга имкони бўлмаганлар учун ўқув марказларида ётоқхона ташкил этилади. Курслар ва ётоқхона харажатлари меҳнат мигрантлари учун бутунлай бепул.

📋 Ўқув курслари якунида "World skills" стандартлари асосида ўқиганликни тасдиқловчи ва малака даражасини кўрсатувчи skills passport (малака паспорти) берилади.

Агар сиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқиб, ўз малакангизни оширмоқчи бўлсангиз:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг телеграмдаги @uzrivoj_bot тизими;

📞 Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг +998 71 202 33 55 телефон рақами;

☎️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг +7 925 759 59 25 телефон рақами орқали мурожаат қилиб, ариза қолдиришингиз мумкин.

Россия Федерациясида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган меҳнат мигрантларини бепул касбга ўқитиш лойиҳаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "World skills Uzbekistan" ассоциацияси, "Worlds kills Russia" иттифоқи ва Россия халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўрта Чирчиқда Корея технологияси асосида жўжалар кўпайтирилмоқда

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти бундан уч йил илгари ташкил этилган бўлиб, корхонада Корея технологиялари асосида жўжаларни кўпайтириш йўлга қўйилган.

📌Айни пайтда хориждан олиб келинган наслдор товуқлардан кўпайтирилаётган жўжалар маҳаллий ҳамкорларга етказиб берилмоқда. Ҳар ойда етиштирилаётган бир миллион дона бройлер жўжалар асосан буюртма бўйича ички бозорларга юбориляпти. Шунингдек, Тожикистоннинг “Сўғд парранда” корхонасига ҳам шартнома асосида 60 миллион бош бройлер жўжа экспорт қилинди.

🐓–Ҳозирги кунда корхонамиздаги иш ўринлари сони 35 нафарни ташкил этади, – дейди жамият ишлаб чиқариш ва савдо бўлими бошлиғи Акбар Бекчонов. Тухумлар 15-22 кунда очириб олинади ва 1,5-3 кунлик жўжалар буюртмачиларга етказиб берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Лойиҳа асосан, жами 6 гектар майдонда 280 ўринга мўлжалланган ётоқхона, кўргазмали ва амалий машғулотлар ўтказиш майдонлари, марказ ҳудудига киришда марказ фаолияти тўғрисида ахборот берувчи пештахта ва назарий билим олиш хоналарини ўз ичига олади. Бундан ташқари ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш хусусидаги таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Лойиҳада марказ ўқувчиларига ҳар бир соҳада амалий кўникмаларни бериш учун барча йўналишлар учун, жумладан, қуёнчилик, чорвачилик, балиқчилик, пайвандчилик, боғдорчилик ва бошқа йўналишдаги амалий кўникмалар олиш учун алоҳида ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, Президент қарорида келтирилган, ҳарбийлаштирилган таълим тизимини жорий этиш бўйича ҳам лойиҳалар тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Республикамизнинг жами ер майдонлари ҳақида маълумот

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бугун, 19 сентябрь куни Бухоро давлат тиббиёт институтига янги ректор тайинланиши муносабати билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров кириш сўзи билан очди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Бухоро давлат тиббиёт институтининг собиқ ректори Амрилло Иноятов йиғилганларга янги тайинланган ректор, тиббиёт фанлари доктори, профессор Тешаев Шухрат Жумаевични таништирди.

Амрилло Иноятов маърузаси давомида ректор вазифасини бажарувчи Шуҳрат Тешаевга Давлат раҳбарининг Тошкент шаҳридаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари ҳамда мамлакатдаги барча олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ректорлар билан ўтказган учрашувларида кўтарилган масалалар юзасидан дастур тузиб олиш вазифасини топширди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиззахда шу пайтгача 1 745 тонна пахта топширилган

Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Жиззах вилоятида 2020 йилда шартнома бўйича давлатга 219 400 тонна пахта топширилиши режалаштирилган.

19 сентябр ҳолатига кўра, ушбу режа 0,80 фоизга бажарилган. 18 сентябрь куни 770 тонна пахта терилган бўлса, мавсум бошидан буён бу кўрсаткич 1 745 тоннани ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Паркент тумани ҳокимлиги томонидан харид қилинган "Каптива" билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ

Ҳолат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов томонидан ўрганилди ва қуйидагилар
маълум қилинди:

Маълумки, Паркент – тоғ ва тоғолди ҳудудлардан таркиб топган. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда туман ҳокимлиги "Каптива" машинасини харид қилишни режалаштирган. Бироқ, ўша вақтда туман бюджетида етарли маблағ бўлмагани туфайли, туман ҳокимининг фарзанди, яъни "MEGA KARER" МЧЖ таъсисчиларидан бири отаси фойдаланиши учун мазкур машинани бериб турган.

Оғзаки келишувга кўра, туман бюджетида етарли маблағ бўлган пайтда пул ўтказиб бериладиган бўлган. Яъни, машина туман ҳокимлиги ихтиёрига берилган пайтда янги бўлган. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, тўлов қобилияти шаклланганидан кейин бу маблағлар фирмага баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган нархга кўра ўтказиб берилган.

Янаям аниқроқ айтганда, туман ҳокимининг фарзанди туман ҳокимлигига янги "Каптива"ни кейинроқ тўлаб бериш шартига рози бўлган ҳолда топширган. Қариндош-уруғчилик риштасидан, бу ўринда, манфаат кўзда тутилмагани, қайтага автомашинани реал нархидан паст баҳога харид қилинганига эътибор қаратишингизни истардим.

Шу хабар интернетда эълон қилингач, атайлаб қизиқиб ўрганиб кўрдим. Пандемия даврида Паркентда маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ коронавирусга қарши курашиш мақсадига йўналтирилган (дори-дармон захираси, керакли жиҳозлар учун). Шунингдек, туман СЭОМга зарур турдаги жиҳозларни харид қилишга 200 миллион сўм маблағ ажратилган. "Чанги" МФЙдаги қишлоқ оилавий поликлиникасида коронавирус касаллиги билан оғриган беморларни қабул қилишга ихтисослашган 40 ўринли захира жой тайёрланиб, керакли жиҳозлар билан таъминланди. Бугунги кунда у беморларни қабул қилишга шай. Яъни, туман бюджети аниқ ҳисоб-китоблар, маълум режалар асосида тақсимланади. Жайдари қилиб айтганда, бюджетнинг пули кўчада қолмаган ва бу борада ўта кучли назорат тизими мавжуд.

Яна бир рақам. Пандемия даврида паркентлик тадбиркорлар "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобига 300 миллион сўм ҳомийлик тариқасида пул ўтказган. Бундан ташқари, маҳаллий тадбиркорлар томонидан эҳтиёжманд оилаларга нақд пул, озиқ-овқат, бошқа эҳтиёж моллари кўринишида 2 миллиард 900 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилган. Хусусан, ўша "MEGA KARER" МЧЖ томонидан аҳолига 60 миллион сўм қийматидаги озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёж моллари аҳолига тарқатилган.

Қуйидаги маълумотни ёзишдан олдин эса кўп ўйладим. Миннат ёки нокамтарлик кўринмасмикан, деган ўйлар кўнгилдан ўтди. Аммо, ҳозир, шу вазиятда бу ҳақда маълум қилиш жоиз кўринди. Туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов ўз ойлик маошидан жамғарган пулига 10 та сунъий нафас олиш ускунасини туман шифохонасига берган. Бу ўринда гап ҳокимнинг алоҳида бир фазилатини бўрттириш ҳақида кетмаяпти. Бинобарин, Паркент туманини севган, унинг халқи соғлиғи учун қайғурган ҳар бир паркентлик сингари Ниғмат Муҳамедов ҳам умумий хайрия марафонида муносиб иштирок этганини таъкидлаш маъносида мисол келтирдим.

Хулоса қилиб айтганда, бу вазиятда бюджет маблағи талон-тарож бўлгани ҳақида писандалар бақувват асосга эга эмас. Қолаверса, ҳозир давлат харидлари қачон ва қаердан амалга оширилгани интернет тармоғида эълон қилинаяпти. Раҳбарнинг фарзанди таъсис этган фирма орқали техника харид қилингани – бу харид асоссиз, ўз навбатида, молиявий найранг, деб баҳолаш учун етарли асос бўладими-йўқми, деган саволга ҳар ким турлича жавоб бериши мумкин. Бу борада ҳеч ким билан баҳсга киришиш ниятида эмасман. Мен вазиятга ичкаридан туриб назар ташладим, холос.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, мен давлат харидининг бундай шаклини оқлаш ниятида эмасман, мутлақо! Бинобарин, бу вазиятга ҳуқуқий баҳо берадиган, қонун бузилиши аниқланганда чора кўрадиган ташкилотлар бор...

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машҳур Жиззах сомсаси ҳақида........

Лавҳа Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш худудий бошқармаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚖 🚗 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2019 йилда ўртача ҳар 100 та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган.

🖥💻📺 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 160 та, компьютерлар сони эса 55 тани ташкил этади.

📱 Шунингдек, кузатувлар натижасига кўра, 100 та уй хўжалигидаги аҳолига 282 та телефон аппарати тўғри келган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Уч томонлама Меморандум ижроси бўйича учрашув ўтказилди

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Аввал хабар берилганидек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ҳамда “World Skills Russia” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама Меморандум имзоланган эди.

Москва шаҳридаги “Академия мастерства” касб-ҳунарга ўқитиш марказида Меморандум ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ҳамда “World Skills Russia” мутасаддилари ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда таъкидланганидек, мазкур ўқув марказида Россия Федерациясида турли соҳаларда меҳнат қилаётган, касб-ҳунар ва чет тилини ўрганиш истагидаги Ўзбекистон фуқароларини 24 сентябрдан рўйхатдан ўтказиш бошланади. Ўқиш харажатлари Ўзбекистон томонидан қопланади. Шунингдек, марказни муваффақиятли тугатган меҳнат мигрантлари РУДН ва тегишли ташкилотлар томонидан доимий ва юқори маошли иш ўринларига жойлаштирилади.

Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқаролари 24 сентябрь соат 7:00дан бошлаб рўйхатдан ўтиш учун Москва шаҳри, Совхозная кўчаси 2-уйда жойлашган Архитектура, дизайн ва муҳандислик коллежига бориши сўралади.

Мурожаат учун: 88250454744

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Исоевич Барноев бугун, 20 сентябрь куни коронавирусга чалиниш оқибатида 56 ёшида вафот этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform