Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Халқ банки”, “Ҳамкорбанк” ва “Савдогарбанк” бўлимлари ходимлари пахта теримига жалб қилингани, пахта даласига чиқишни истамаганларга эса ўз ўрнига одам ёллаш буюрилгани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан вилоятдаги юқорида қайд этилган банкларда ўрганиш ўтказилганида, “Савдогарбанк” акциядорлик тижорат банкининг вилоятда филиали мавжуд эмаслиги, Оқолтин туманидаги “Халқ банки” ва “Ҳамкорбанк” АТБларнинг бўлимларида банк ҳодимлари ҳеч қандай пахта йиғим-теримига жалб қилинмагани, ходимлар томонидан ўз ўрнига одам ёллаш буюрилмагани маълум бўлди.

Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ўз тасдиғини топмади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Термиз археология музейи Америка журналида ёритилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

АҚШнинг Филаделфия шаҳрида жойлашган “Theoretical & Applied Science” (Назарий ва амалий фанлар) номли Халқаро илмий журналда Термиз археология музейи нумизматика фонди тўғрисида мақола чоп этилди.

Ҳар ойнинг сўнгида нашр этиладиган мазкур халқаро илмий журнал 45 дан ортиқ халқаро илмий маълумотлар базаси асосида ташкил этилган.

Термиз археология музейи бош мутахассиси М.Нормўминов муаллифлигида чоп этилган ушбу мақолада музейининг нумизматика фондига тегишли “Амир Темур ва темурийлар даври”га оид тангалар илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Маълумот учун, бугунги кунда Термиз археология музейи фондида 28 мингдан ортиқ турли даврларга оид тангалар сақланади. Шулардан 12 мингдан ортиғи айнан Амир Темур ва темурий ҳукмдорлар томонидан Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг турли шаҳарларида зарб этилган тангалар ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Дилноза Каттахонова - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари

"Мне 29 лет"
Дилноза Каттахонова - заместитель директора Агентства по делам молодежи Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон 9 та давлатга 78 минг тоннадан зиёд помидор экспорт қилди

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 55,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 78 минг тоннадан зиёд помидор маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,4 минг тоннага кўп.

Маълумот ўрнида, юртимиз далаларида етиштирилган помидор маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 34,6 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Россия Федерациясига 24,1 минг тонна, Тожикистонга 5,9 минг тонна ва Қирғизистонга 13,2 минг тонна помидор экспорт қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Марказий Осиё ва Россия Федерацияси учун COVID-19 пандемиясининг меҳнат мигрантларига ижтимоий-иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича минтақавий лойиҳанинг иштирокчиси бўлди

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Лойиҳа Халқаро Миграция Ташкилотининг (ХМТ) Марказий Осиё бўйича субминтақавий мувофиқлаштириш идораси ва Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россиянинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг (SDC) 1 миллион швейцария франки миқдорида маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Лойиҳада қуйидагилар кўзда тутилган:

- миграция билан боғлиқ маълумотларни йиғишнинг инновацион воситалари ва механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

- заиф қатламдаги мигрантларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш салоҳиятини кучайтириш;

- маслаҳат бериш ва ишга жойлашиш имкониятларидан фойдаланиш бўйича ёрдамни таъминлаш;

- энг заиф қатламдаги мигрантларга гуманитар ёрдам;

- мигрантларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва пул ўтказмалари тизимларини рақамлаштириш.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Умрзоқов Ўзбекистоннинг давлат сиёсатини амалга оширишда уюшган, хавфсиз меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш устувор йўналиш эканлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказида жорий йилнинг сентябрь ойида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида тайёрланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами”нинг (ўзбек ва рус тилларида) онлайн тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тақдимот якунида, мазкур тўпламнинг электрон шакли Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «AKFA Group» АЖ, «BINOKOR TEMIR BETON SERVIS» ҚК МЧЖ, «Индорама Агро» ЧК МЧЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «ТECHNO CONTINENTAL» ҚК МЧЖ каби корхоналарнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимларига тарқатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Дўстлар!

1 ноябрь куни юртимизда анъанага айланиб бораётган спорт тадбири — «Samarkand Half Marathon» @samarkandhalfmarathon хайрия югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа мамлакатимизда иккинчи маротаба ўтказилади. Бу йилги яриммарафоннинг асосий мақсади — АСБ (аутизм спектрининг бузилиши) га чалинган инсонлар муаммосига эътиборни қаратишдир.

Бундай мавзуларни четга суриб қўймайдиган ва аутизм муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этадиган лойиҳалар мавжудлиги жуда яхши. Яриммарафон сайтида югуриш мусобақаси тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, инклюзив муҳитни яратиш бўйича жаҳон мутахассисларининг маърузалари ва маҳорат дарслари бўйича катта ўқув блоки жойлаштирилади. Бу аутизмга чалинган болаларнинг ота-оналари ва аҳолининг АСБ ҳақида билимини оширади.

Исталган мамлакат фуқароси хайрия тадбирини қўллаб-қувватлаши ва Samarkand Half Marathon лойиҳасида иштирок этиши мумкин. Бу йил яриммарафон виртуал форматда ўтказилади: ҳар бир иштирокчи жой, вақт ва ҳатто масофани ўзи танлайди. Таъкидлаб ўтишим жоиз, ушбу яриммарафондан тушган барча маблағлар Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг бирида АСБ га чалинган болалар учун бадиий студияни ташкил этишга сарфланади.

Келинглар, "Samarkand Half Marathoн" ни қўллаб-қувватлаймиз. Имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш уларга келажакда янада мазмунли ҳаёт кечиришига ёрдам беради. Яриммарафон ташкилотчиларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, улар бизга мана шундай хайрия тадбирлари уюштиририш кераклигини ва бу орқали барчамизни ягона эзгу мақсад — ҳақиқатан ҳам муҳтожларга ёрдам бериш йўлида бирлашишимиз мумкинлигини кўрсатиб берди.

#OnlineCharityRace

@SShMirziyoyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманида "Minerva World of Knowledge" халқаро университети қурилиши учун тамал тоши қўйилди. Ушбу маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Minerva World of Knowledge" лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбирда хорижий инвесторлар лойиҳа тақдимотини ҳам ўтказдилар. Маълум қилинишича, бу ерда 10 000 дан зиёд талабага мўлжалланган, хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишловчи университет қурилади.

Асосий бино 2021 йилнинг сентябрида қуриб битказилади ва кейин 5 йил давомида бошқа кампуслари, спорт мажмуаси, кутубхонаси ва талабалар турар жойлари бунёд этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🕌Масжидлар сони 2075 тага етди

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

🕌Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси томонидан "Янгиобод" масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар қилмоқда.

📝Маълумот учун, Самарқанд вилоятидаги масжидлар сони 286 тага етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан
чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича
Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ

📈 Пандемия шароитида амалга оширилаётган карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш, санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда карантин талабларини қисқартириш чораларини амалга ошириш, хусусан, халқаро қатновларни тиклаш орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

✍️ Юқоридагиларни инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича бундан олдин киритилган чекловлар юмшатилиб,
2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

❗️Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 августдаги қарори билан тасдиқланган Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинчалик йўриқнома талаблари барча турдаги халқаро авиақатновларга ва халқаро темир йўл қатновларини амалга ошириш ҳолатларига ҳам тегишлилиги бўйича татбиқ этилиши белгиланди.
Республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланишига рухсат берилаётганлиги муносабати билан халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди. Шу билан бирга туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида туристик компанияларга туристларни олиб келиш билан боғлиқ енгилликлар тақдим этилмоқда.

👨‍👩‍👧‍👦 Бунда Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлар фуқаролари бўлган туристларни олиб келиш фаолияти билан шуғулланаётган туристик фирмалар улар томонидан мамлакатимизга туристик гуруҳ (5 кишидан кам ва
15 кишидан ортиқ бўлмаган ва турли касалликлар, жумладан, Covid-19 қамраб оладиган тўлиқ суғуртаси бўлиши шарти билан)
сифатида ташкил этилаётган туризм саёҳатларини амалга оширишдан аввал туристларни ПЗР тест текширувидан ўтказилишини таъминлаши ҳамда ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристларга нисбатан 14 кунлик карантинда сақлаш бўйича чеклов қўлланилмаслиги ҳамда Ўзбекистон Республикасига киришда коронавирус инфекциясига ПЗР, экспресс-тест ёки антиген текширувларидан ўтказилмаслиги белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
👆 Хорижий давлатлардан (авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали) келувчи шахсларни Ўзбекистон Республикасида қабул қилишнинг қуйидаги тартиби татбиқ этилади:

🔴🟡🟢 сўнгги 14 кун давомида “яшил” давлатда (Хитой, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тўғридан-тўғри киритилади;
“сариқ” (Озарбайжон, Беларусь, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда “қизил” давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.

Бунда:

шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтмаган бўлса ёхуд шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтиш учун намуна топширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади;

📝 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида “тилхат” олинади;

🏢 ПЗР, экспресс-тест ёки антиген текшируви натижалари мусбат (ижобий) бўлган тақдирда, шахс белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Масъул идораларга хорижий мамлакатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказган ҳолда барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича алоҳида топшириқ берилди.
Шу билан бирга карантин чекловлари юмшатилиши муносабати билан айрим фуқаролар томонидан мавжуд карантин чекловлари ҳамда санитария-эпидемиологик талабларга риоя этилмаётганлиги, шу жумладан, жамоат жойларида, жамоат транспортида ижтимоий масофа сақланмаётганлиги, тиббий ниқоб тақмаган ҳолда ҳаракатланаётганлиги, тўй ва бошқа оилавий маросимларни ўтказиш талаби ва тартиби бузилаётганлиги ҳамда бунинг оқибатида аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳолатлари кескин кўпаяётганлигини инобатга олиб, масъул вазирлик ва идораларга профилактик ва назорат тадбирлари (рейдлар)ни амалга ошириш топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чили Республикаси Президенти Мигель Хуан Себастьян Пиньера Эченикени Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Республики Чили Мигеля Хуана Себастьяна Пиньеру Эченике с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Chili

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани

Обновляющийся Узбекистан: Муйнакский район Каракалпакстана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ғаллачиликда бозор механизмларини жорий қилиш масалалари юзасидан матбуот анжумани.

Савол. Жойларда ҳалиям "тақсимлаш" деган жараён давом этмоқда. Очиқ айтинг, фермер хоҳлаган жойига хоҳлаган экинини эка оладими?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform