Hudud Inform
7.4K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from Oliy Majlis Senati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Нарбаева: Қўрқитишлар остида одамларни пахта йиғим-теримига олиб чиқиш керакмас. Меҳнат фақат муносиб, ихтиёрий ва тўланадиган бўлиши керак

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/senatuz

senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube
Энергетика вазирлиги махсус штаби истеъмолчиларни 2020—2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини таҳлил қилиш мақсадида водий вилоятларида бўлди

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида:
Андижон вилояти истеъмолчиларига:
▫️табиий газ 5,4 фоизга;
▫️суюлтирилган газ 70,8 фоизга;
▫️электр энергияси 10,5 фоизга оширилади.

Фарғона вилояти истеъмолчиларига:
▫️табиий газ 16,4 фоизга;
▫️суюлтирилган газ 48,6 фоизга;
▫️электр энергияси 11,2 фоизга оширилади.

Наманган вилояти истеъмолчиларига:
▫️табиий газ 23,6 фоизга;
▫️суюлтирилган газ 52 фоизга;
▫️электр энергияси 10,8 фоизга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

АОКАда турли ташкилотлар билан ҳамкорликда ОАВ вакиллари учун матбуот анжуманлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.

Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.

Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.

Ходим қуйидаги ҳолатларда тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилади: ⬇️
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса;
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан 1 йилда жами 6 ойни ташкил қилса;
👉 сил касаллиги биринчи марта аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 10 ойни ташкил қилса;
👉 силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 6 ойни ташкил қилса.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш ваколати йўқ тиббий муассасалар: ⬇️
👉 тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
👉 шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
👉 суд-тиббий экспертиза муассасалари;
👉 пансионат ва санаторий-курортлар;
👉 физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.

Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: ⬇️
👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉 карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

⚡️ Бухоро вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Пешкў туманида ўтказилди

Видеоматериал
вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

📌Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан "Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари" мавзусида онлайн конференцалоқа шаклида вебинар ўтказилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

🔰Тармоқ касаба уюшмалари фаоллари, таълим йўналиши бўйича соҳа ходимлари, фермерлар, тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва кластер раҳбарлари иштирок этган тадбирда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ҳамда унга барҳам бериш бўйича сўз борди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Наврўза Яҳёева - "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳибаси, филолог

"Мне 29 лет"
Навруза Яхъёева - обладательница нагрудного знака "Узбекистон белгиси", филолог

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасида қандай янгиликлар акс этмоқда?

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Хўжаева қуйидагиларни
маълум қилди.

📝 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳаси 2 қисм, 34 боб ва 621 моддадан иборат.

❗️ Қонун лойиҳасининг асосий жиҳати у тўғридан тўғри ишлайдиган хусусиятга эга бўлиб, қўшимча қонуности ҳужжатларни қабул қилишни талаб қилмайди.


⚡️ Лойиҳада иш берувчи субъектлар сифатида мулкий ва идоравий мансублигидан қатъи назар ташкилотлар, ёллаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ҳамда жисмоний шахслар белгиланмоқда.

✔️ Мазкур қоиданинг белгиланиши ишчи ўринларининг кўпайишига, норасмий секторда фаолият олиб борувчи шахсларнинг қисқаришига ҳамда уларнинг ҳуқуқларини доимий равишда ҳимоя қилинишига олиб келади.

👨‍👨‍👧‍👧 Лойиҳада ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ўриндошлик асосида ишловчиларнинг, касаначилар меҳнатининг, масофадан ишловчи ходимларнинг, шунингдек, навбатчилик услубида ишлаётган шахслар меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари батафсил баён этилмоқда.

📌 Бугунги кунда иш берувчи ходимнинг ишлаш даражасидан қатъи назар, унинг пенсия ёшига тўлиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳолатлари мавжуд. Бу Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат ва бандлик соҳасидаги камситишларни бартараф этиш тўғрисидаги конвенциясига мос келмайди. Шунинг учун лойиҳада ходимнинг пенсия ёшига тўлиши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташланмоқда.

📰 Мeҳнaт шaртнoмaсининг ўзи билaн нaзaрдa тутилгaн aсoслaр бўйичa мeҳнaт шaртнoмaлaри бeкoр қилиниши мумкин бўлгaн xoдимлaр дoирaси масофавий-ишчилaр, уйда ишловчилар, яккa тaртибдaги тадбиркорларда ишлайдиган ишчилaр, уй хизматчилари хисобига кeнгaйтириляпти.

😷 COВИД-19 пaндeмиясигa қaрши чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oширишдaн oлингaн сaбoқлaрни ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa
, xoдимгa қисмaн иш ҳaқи билaн, лeкин энг кaм иш ҳaқидaн кaм бўлмaгaн тaътил бeриш имкoниятини бeлгилaйдигaн, шунингдeк, иш ҳaқи тўлaнмaгaн тaътилни 6 oйгaчa узaйтирaдигaн меъёрлaрни жoрий этиш кўздa тутилмоқда.

📚 Лойиҳада
сўнги йилларда соҳага оид қабул қилинган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa индивидуaл мeҳнaт мунoсaбaтлaри вa жaмoaтчилик мунoсaбaтлaрини тaртибгa сoлиш билaн бoғлиқ бўлган ҳуқуқий меъёрлaр тўплaнгaн.

🗂 Шунингдек, Мeҳнaт кoдeксининг қoидaлaрини xaлқaрo ҳуқуқ меъёрлaригa, шу жумлaдaн, Ўзбeкистoн Рeспубликaси тoмoнидaн рaтификaция қилингaн xaлқaрo шaртнoмaлaргa, фуқaрoлик, oилaвий вa бoшқa бир қaтoр ҳуқуқ сoҳaлaри тўғрисидaги қoнун ҳужжaтлaригa мувoфиқлaштирилмоқда.

Умуман айтганда, ушбу ҳужжат мазкур соҳадаги қатор муаммоларни, меҳнат бозоридаги вазиятни инобатга олиб, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, қонуний ҳал қилишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
16 сентябр куни Мудофаа вазирлигига қарашли “Темурбеклар мактаби”га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади:

▫️
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан бўлган абитуриентлар учун пойтахтимиздаги “Ашхобод сайилгоҳи”да;

▫️Қорақалпоғистон Республикаси — “Турон” марказий стадионида;

▫️Андижон — Болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 1А-бино;

▫️Наманган — “Навбаҳор-умид” стадиони;

▫️Фарғона — Фарғона давлат университети стадиони;

▫️Бухоро — “Бухоро” спорт мажмуаси стадиони;

▫️Хоразм — “Хоразм” спорт мажмуаси;

▫️Сурхондарё — Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати футбол майдони;

▫️Қашқадарё — “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдони;

▫️Жиззах — “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳи футбол майдони;

▫️Навоий — “Кимёгар” ўйингоҳи;

▫️Сирдарё — Гулистон шаҳри марказий ўйингоҳи;

▫️Самарқанд — “Локомотив” ҳамда “Нурафшон” стадионларида ўтказилади.

Имтиҳонлар — соат 08:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Пайариқ туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Сайёр қабул 6 соат давом этди ва бу вақт давомида 446 киши вилоят ҳокимига мурожаат қилди.

Бу вилоят ҳокимининг карантиндан кейинги учинчи сайёр қабули бўлади. Бунгача Турдимов сентябрь бошидан буён Пахтачи ва Самарқанд шаҳрида қабул ўтказганди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳамда ОАВ ўртасида меморандум имзоланди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Aндижон шаҳридаги 11 фарзандли оила хонадонига ҳоким ташриф буюрди

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Aйни кунларда ижтимоий тармоқларда Aндижон шаҳрилик 39 ёшли она 11 фарзандини дунёга келтиргани ҳақида қувончли хабарлар эълон қилинмоқда. Aндижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров бугун, 12-сентябрь куни "Янги хаёт" МФЙ "Орол" кўчасида истиқомат қилувчи Қодирохуновлар оиласига ташриф буюрди.

Шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров ушбу оилани янги туғилган чақалоқ билан табриклаб, оилага эҳтиёжи учун зарур бўлган қимматбаҳо совғалар улашди. Кир ювиш машинаси, телевизор, иситиш печи, болалар аравачаси, болалар ётоғи, турли ўйинчоқлар ва бошқа зарур анжомлар совға қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон_фуқароларининг_хорижий_давлатларга_киришига_қўйиладиган.doc
219 KB
Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатларга киришига қўйиладиган асосий талаблар рўйхати

Фуқароларга Ўзбекистондан чиқиб кетишдан олдин борадиган мамлакатга кириш талабларини дипломатик ваколатхоналар орқали батафсил аниқлаштириш ва борадиган мамлакатга кириш ҳуқуқини берадиган асослар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилади.

Маълумот Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Эълон

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Шарқий-Қозоғистон вилоятидаги йирик қурилиш объектига 100 нафар малакали мутахассис қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этилади:

- кафель териш (кафельщик) ишига - 25 киши;
- ички пардозлаш ва бўёқчилик (отделочник, маляр) ишига - 25 киши;
- гипсокартон (монтаж гипсокартона) ишига - 50 киши.

💵Ойлик иш ҳақи иш ҳажмига қараб 250 минг тенгедан (590 АҚШ доллари атрофида) бошланади.

Ишлаш учун рухсатнома ва вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, овқатланиш, транспорт ва яшаш жойи харажатлари иш берувчи томонидан тўланади.

📍Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform