Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ТЕСТ-2020: Андижон вилояти

📌 Андижон вилоятидан жорий йилда мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида ўқиш истагини билдирган жами 106 минг 697 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Шундан 96 минг 57 нафар абитуриент бевосита Андижонда ўтказилаётган тест синовларида иштирок этади.

ТЕСТ-2020: Наманган вилояти

📌 Тест синовлари Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси, “Динамо”, “Навбаҳор-Умид” ўйингоҳлари ҳамда Тўрақўрғон туманидаги “Ёшлик” стадионларида бўлиб ўтмоқда.

✔️ Автобуслар қатнови 2 сменада ташкил этилган. Биринчи сменадаги абитуриентлар имтиҳон куни соат 04.00 да туманларидаги белгиланган ҳудудга етиб боришлари лозим. Автобуслар 5.00 дан бошлаб ҳаракатланади. Иккинчи сменада вақти эса соат 13.00 - 14.00 оралиғида белгиланган.

❗️ Абитуриентлар синовлар ўтказиладиган ҳудудларга олиб келиниб, тест жараёнлари якунлангач, манзилларига етказилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ТЕСТ-2020: Сирдарё вилояти

Сирдарёда 49318 нафар абитуриент имтиҳон топширади

Гулистон шаҳридаги «Марказий ўйингоҳ» ҳамда Гулистон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионларида тест синовлари давом этмоқда.

Белгиланган муддатдан олдин саволларга жавоб берган айрим абитуриентлар бирин-кетин чиқиб ҳам улуришди.

Маълумот ўрнида: Тест синовлари 12 кун давом этади. Ҳар бири 30 нафардан 67 та абитуриентлар гуруҳи тузилган. Бир кунда икки маҳаллик тест синовларида жами 4020 нафар абитуриент ана шундай гуруҳларга бўлинган тартибда иштирок этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ТЕСТ-2020: Тошкент вилояти

🚌Маълумки, Тошкент вилоятидан 118 минг 598 та абитуриент тест синовларида қатнашиши кўзда тутилган бўлса, уларга вилоятнинг барча ҳудудларидан пойтахтга боришлари учун қўшимча транспорт воситалари ажратилди. Ушбу қатновлар шаҳар ва туман марказларидан амалга оширилади ва узлуксизлиги таъминланади.

🔹Бугунги кунда вилоят бўйича 1401 та транспорт воситалари йўловчи ташиш билан шуғулланади. Хусусан, Тошкент шаҳри йўналиши бўйича қатнайдиган транспорт воситалари 606 тани ташкил этади.

❇️Шунингдек, қўшимча, абитуриентлар учун махсус 89 та автобус ҳамда 72 та микроавтобуслар ажратилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ТЕСТ-2020: Навоий вилояти

Олий ўқув юртларига кириш учун Навоий вилоятида ҳам тест синовлари бошланди. Хабар берганимиздек, имтиҳонлар "Кимёгар" ва "Сўғдиёна" ўйингоҳларида ўтказилмоқда.
Ҳозирча бирорта абитуриентнинг тестдан четлатилиш ҳолати кузатилмади. Бу йил Навоий вилоятидан 58506 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этади.
Шунингдек, эрта тонгдан вилоят ҳокими К.Турсунов ҳам жараёнларда санитария – гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилганлиги, кузатув камералари ўрнатилганлиги билан танишди. Барча абитуриентларга омад тилаган вилоят ҳокими тест жараёнларни кузатиб бормоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ТЕСТ-2020: Самарқанд вилояти

Самарқанд вилоятида олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун 132 минг нафардан ортиқ абитуриент тест синовларини топширади.

Бир кунда икки навбатда 12 минг 280 киши имтиҳон топшириши ва синовларни 11 кунда якунлаш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ТЕСТ-2020: Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилоятида
6 та олий таълим муассасасига 110 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширган. Тест синовлари Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадиони, вилоят Давлат хавфсизлик хизмати, “Сурхон” спорт мажмуаси ва Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг футбол майдонларида бўлиб ўтмоқда.

Вилоятда тест синовлари 2 сменада ўтказилади. Ҳар бир сменада 4 минг 470 абитуриент ўз билимини синовдан ўтказади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентября возложил венок к подножию памятника Первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову и отдал дань уважения его светлой памяти.
Были прочитаны суры из Корана.
В церемонии возложения приняли участие члены парламента и правительства, представители министерств и ведомств, общественности столицы.
Цветы возложены и к памятникам Исламу Каримову в Самарканде и Карши.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТЕСТ-2020: Қорақалпоғистон Республикаси

🚌Бу йилги тест синовларида Қорақалпоғистон Республикасидан 70 482 абитуриентнинг қатнашиши, 11 915 абитуриент эса ижодий имтиҳонлар асосида ўз билимини синовдан ўтказиши кутилмоқда. Уларнинг туманлардан Нукус шаҳрига келиши учун қўшимча транспорт воситалари ажратилди. Ушбу транспортларнинг қатновлари шаҳар ва туман марказларидан амалга оширилади ва узлуксизлиги таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ТЕСТ-2020: Жиззах вилояти

Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна" спорт мажмуасининг 2 та стадиони ва машғулот майдонида олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентларни тест синовларидан ўтказиш бошланди.

Вилоятда тест синовларида 70 минг 743 абитуриент қатнашиши кутилмоқда. Бир кунда 2 сменада 6 минг 480 абитуриент тест синовларидан ўтиб, жараённи 11 кунда якунлаш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❇️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирокида 22 та туман-шаҳар ҳокимлари Юқори Чирчиқ туманида бўлишди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Жорий йил туманда 544 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, пандемия даврига қарамай ўтган 6 ойда уларнинг 230 дан ортиғи ўз фаолиятини бошлади.
Инқирозга қарши кўрилган чора-тадбирлар, хусусий бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида, биринчи ярим йилликда бюджет тушуми 95 млрд. 979 млн. сўм ўрнига 97 млрд. 492 млн.сўмга, яъни 101,6 фоизга бажарилди.
Шу боис, вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари мазкур тажриба билан яқиндан танишиш мақсадида Юқори Чирчиқ туманидаги тадбиркорлик субъектларида бўлишди, шунингдек, ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини кўздан кечиришди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform