Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қарши туманида 5 мингдан зиёд ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

“2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (519-сон, 27.08.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан 2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

📌 Тарбиркорларни фаол жалб қилиш орқали саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантириш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

💰 Дастурда умумий қиймати 3 трлн 589 млрд 598 млн сўмни ташкил этувчи жами 360 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.

💼 Шунингдек, 2020 йилда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалардаги жами 5 068 нафар ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланиши белгиланган.

📝 Бундан ташқари, тумандаги ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхати шакллантирилади.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида қопқонга тушиб қолган айиқ қутқарилди

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
▫️Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - С.Умурзаков Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири М.Атмар билан учрашув ўтказди.

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, Афғонистонда энергетика, темир йўллар қурилиши, савдо ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линияси қурилишини жадаллаштириш, Халқаро автотранспорт бўйича битим лойиҳасини имзолашга тайёрлаш доирасида эксперт музокараларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Афғонистоннинг “Da Afghanistan Breshna Sherkat” компанияси (DABS) ўртасида 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Президент пойтахтимизда олиб борилаётган ва ниҳоясига етказилган бунёдкорлик намуналарини кўздан кечирмоқда

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик билан танишмоқда.
Биринчи манзил Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши бўлди. Давлатимиз раҳбари “Бодомзор” бекатидан янги “Туркистон” бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
- Бу йўл ҳамма нарсани тезлаштиради. Ҳаракатни ҳам, иқтисодиётни ҳам, ҳаётни ҳам, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев в сопровождении представителей государственных и общественных организаций, ветеранов труда знакомится с созидательной работой в городе Ташкенте.
Первым пунктом назначения стала Юнусабадская линия метрополитена. Глава государства проехал поездом от станции "Бодомзор" до новой станции "Туркистон", где осмотрел проделанную работу.
- Эта линия придаст скорость всему. И передвижению, и экономике, и жизни, - заявил Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yunusobod #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter