Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Сурхондарё: Термиз туманидаги “Сурхон-керамикс” корхонаси

2019 йилда барпо этилган;
Лойиҳа қиймати 75 миллиард сўм;
150 киши иш билан таъминланган;
Йилига 10 минг тонна ўтга чидамли ғишт ва плиткалар, 180 минг квадрат метр турли рангдаги майолика маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Kаналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Халқаро ҳунармандчилик фестивали

Обновлящийся Узбекистан: Международный фестиваль народно-прикладного искусства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Бугун, 28 август куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Айни пайтда Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Президент Фармони ўқиб эшиттирилди.

Kаналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Тахиятошда жорий йил 501,5 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилда Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида берилган топшириқлар асосида Тахиятош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манзилли дастур асосида 2020 йилда 501,5 млрд.сўмлик 35 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, лойиҳалар амалга ошса туманда 405 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Йил якунига қадар лойиҳага киритилган корхоналар ишга туширилиши ҳисобига давлат бюджетига бир ойда 1,1 млрд сўм, бир йилда эса қарийб 12,1 млрд сўмдан солиқ тўловларини амалга оширади.

Kаналга уланиш:👇
@hudud_inform
Сирдарёда 49318 нафар абитуриент имтиҳон топширади

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Тест синовлари Гулистон шаҳридаги «Марказий ўйингоҳ» ҳамда Гулистон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионларида бўлиб ўтади. Айни чоғда мазкур иншоотлар тест синовлари учун ҳар жиҳатдан пухта тахт қилиб қўйилди.

Тест синовлари 12 кун давом этади. Ҳар бири 30 нафардан 67 та абитуриентлар гуруҳи тузилди. Бир кунда икки маҳаллик тест синовларида жами 4020 нафар абитуриент ана шундай гуруҳларга бўлинган тартибда иштирок этади.

Шу ўринда эслатиш лозимки, гидрометеорология марказининг аниқ маълумоти асосида ноқулай оби ҳаво (масалан, ёмғир, жала) кутилган кундаги имтиҳонлар жадвал охиридан кейинги кунга кўчирилади. Ва бу ҳақда шу куни тест топшириши керак бўлган абитуриентларга СМС хабарлар орқали маълум қилинади.

Kаналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

Германиялик мутахассислар томонидан Сармишсой дараси ҳамда туристик масканларида тарихий, бадиий фильм суратга олинади

Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
маълум қилди.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухаликов, германиялик мутахасссис Томас Мюллер ва республиканинг машҳур кинорежиссиёрлари Навоий вилоятида бўлиб, суратга олинадиган ҳудудларда бўлишди.

Фильмни суратга олишда германиялик мутахассислар иштирок этади. Фильмни суратга олиш билан боғлиқ бўлган молиявий харажатлар Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.


Kаналга уланиш:👇
@hudud_inform
❗️Ҳозирда Ўзбекистонда 89 755 нафар бола коронавирус туфайли карантинга олинган

Бу ҳақда АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтган брифингда маълум қилинди:

🚧 Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3%) ташкил қилмоқда.

📈 COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганимизда:

1 ёшгача 190 нафарни (4,8%);
3 ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни;
3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни;
7-18 ёшгача болалар 2125 (54%) нафарида касаллик аниқланган.

📍3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафарни (83.7%), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3%) ташкил этмоқда.

🚫 Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Жиззах:👇

Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

📹 Вилоят ҳокими мактаблардаги вазият билан танишди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳридаги 9-умумтаълим мактабига борди, ота-оналар билан учрашди, уларнинг эътирозига сабаб бўлган муаммоларни ўрганди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Янгиланган ва янада янгиланаётган Сирдарё нафақат узоқ вақт, ҳатто икки –уч ой асносида вилоятга қадам қўймаганларни ҳам ҳайратга солмоқда

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Президент видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Жорий ҳафтада кунига ўртача 370 та янги бемор аниқлангани, бу рақам назорат кўрсаткичи бўлиши қайд этилди.
Раҳбарлар ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди, темир интизомни таъминлаш зарурлиги айтилди.
Кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам етказиб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

В начале видеоселекторного совещания Президент затронул ситуацию с коронавирусом. Отмечено, что на этой неделе среднесуточный показатель заражения составил 370, что будет считаться контрольным показателем.
Руководители предупреждены о недопустимости сокрытия статистики о реальном положении дел, указано на необходимость обеспечения строгого выполнения санитарных требований.
Рассмотрены также вопросы оказания материальной помощи нуждающимся в поддержке семьям.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #yordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter