Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсуновга янги русумдаги хизмат автомашинаси тантанали равишда топширилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йил январь-август ойлари давомида Давергеодезкадастр қўмитаси тизимига ишга қабул қилинган ёшлар (18-30 ёш) тўғрисида қўмита ахборот хизмати маълумоти.

Қўмита томонидан ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган манзилли режага мувофиқ бу даврга қадар 167 нафар ёшлар иш билан таъминланиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 15 август ҳолатига 447 нафар ишсиз ёшлар қўмита тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Россиялик шифокорлар Самарқандга ташриф буюришди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
22 августдан шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
маълумот берди.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 2020 йил 22 августдан бошлаб, шаҳарлараро электропоездлар қатнови қайта тикланади.

6440 - сонли Хожикент – Ўзбекистон;
6442 - сонли Хожикент – Тошкент;
6429 - сонли Тошкент – Хожикент;
6430 - сонли Хожикент – Тошкент;
6435 - сонли Тошкент – Хожикент;
6436 - сонли Хожикент – Тошкент;
6437 - сонли Тошкент – Хожикент;
6441 - сонли Тошкент – Хожикент;
6414 - сонли Тошкент – Гулистон;
6413 - сонли Гулистон – Тошкент;
6418 - сонли Тошкент – Сирдарё;
6407 - сонли Сирдарё – Тошкент.

Изоҳ:
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from O'zbekiston Agrobiznes Assotsiatsiyasi
Ўзбекистон Новосибирскка қарийб 200 тонна олма экспорт қилди

Август ойи бошидан буён Россиянинг Новосибирск областига Ўзбекистондан 198,9 тонна олма етказиб берилди. Бу ҳақда маҳаллий infopro54.ru интернет-нашрига асосланиб «Дунё» АА хабар берди.

Бу ушбу ҳудудга хориждан келтирилган мана шундай меваларнинг деярли 80 фоизидир.

Жўнатилган барча маҳсулотлар фитосанитар сертификатларига эга, дейилади РФ ветеринар ва фитосанитар назорати федерал хизмати пресс-релизида.

Мевалар Россия давлат чегарасига ўтаётганда «Карасук» фитосанитар карантин постида, шунингдек, маҳаллий бозорлар ва омборхоналарга туширилаётганда яна бир бор текширувдан ўтказилди.

Олмалар Новосибирск области ва шаҳрида сотишга чиқарилди. Бундан ташқари уларни импортчи мамлакатнинг бошқа ҳудудларига юбориш учун ҳам рухсат берилди.

t.iss.one/agrobiznesuz
Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси томонидан Муҳаммад Амминхўжа Муқимий кўкрак нишони тасъсис этилиб, дастлабки нусхалари тайёрланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Кўкрак нишони кимларга берилади ва қандай имтиёзлари мавжуд?

Ғолиб талабага махсус гувоҳнома
ва миқдори 1 000 000 сўмдан кам бўлмаган 10 ойлик стпендия тўлаб берилади.

Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг кўкрак нишони ва махсус гувоҳномасига сазовор бўлган талаба Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинади.

Шунингдек, адбининг адабий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган олимлар, шоиру ёзувчилар, муқимийшунослар, мутасаддилар ҳам ушбу кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
❗️Инфографика. Карантин талабларини тўлиқ сақлаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларининг фаолият юритиши бўйича асосий шарт ва шароитлар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Шуҳрат Ғаниев:
абитуриентлар учун барча шароитлар яратилади

Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
Инфографика. Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш бўйича тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️«Деҳқонобод калий заводи»да илк маҳсулот ишлаб чиқарилганига ўн йил тўлди.

Завод ўтган 10 йил мобайнида жами 2,2 млн тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқарди. Йил охиригача эса 350 минг тонна калий хлорид ишлаб чиқариш прогноз қилинган. Ўн йиллик фаолияти давомида 30 ортиқ хорижий мамлакатларга 300 миллион долларлик калий ўғитини экпорт қилинди.

2010 йилда заводнинг соф фойдаси 2 миллиард 274 миллион сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 5 миллиард 575 миллион сўм даромад кўрилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ “Тўрткўлда милиция бўлимида комага тушган йигит вафот этди” сарлавҳали мақолада келтирилган важлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилди

❗️Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Тўрткўлда милиция бўлимида комага тушган йигит вафот этди” сарвлавҳа остида тарқалган мақолада келтирилган важлар ҳақиқатга умуман тўғри келмаслиги аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

‼️ Жорий йилнинг 26 июлда соат тахминан 16:30ларда Тўрткўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тўрткўл тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлар бирида жанжал бўлаётган хақида хабар берилган. Келиб тушган хабарга кўра ҳудудий профилактика инспектори лейтенант М.Джуманиязов, шериги профилактика инспектори лейтенант М.Жаббарбергенов билан бирга воқеа жойига етиб боришган. Шу ерда яшовчи фуқаро С.И. маст ҳолда оила тинчлигини бузаётганлиги, баданида тан жароҳатлари борлиги аниқланиб, беморга тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва мутаҳассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.

🧑‍⚕️Бирламчи ташхисга кўра фуқаро И.С. мастлик ҳолатида эканлиги, иккала оёғининг пастки қисмида тирналган, юз қисмида шилинган жароҳатлари мавжудлиги қайд этилган. Шундан сўнг, ҳолатни расмийлаштириш мақсадида И.С., профилактика инспекторининг хизмат хонасига олиб келиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилаётган вақтда, фуқаро И.С. тоби қочганлигини маълум қилган.

🚨 Тезкорлик билан чақиртирилган тез тиббий ёрдам ходимлари фуқаро И.С.нинг қон босими юқори бўлганлиги сабабли, унинг турмуш ўртоғи Ч.Х.нинг кузатуви остида тиббий муолажа кўрсатиш учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетишган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан фуқаро И.С. тиббий кўрикдан ўтказилиб, шу куни соат тахминан 18:30ларда уйига жавоб берилган.

◾️ Эртаси куни, яъни 27 июль куни эрталаб фуқаро И.С. хушига келмаганлиги сабабли унинг оила аъзолари томонидан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва ҳолат ҳақида туман ички ишлар бўлимига хабар берилган.

🚔 2020 йилнинг 11 август куни фуқаро И.С. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида тегишли муолажаларга қарамай кома ҳолатидан ўзига келмасдан вафот этган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Шу ўринда ижтимоий тармоқ юритувчи ва фойдаланувчиларидан барча келиб тушаётган маълумотларни ҳаққонийлигини текшириб, сўнг жамоатчиликка етказишингизни, ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Бугун, 20 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 10:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Барно Абдусаматова – штаб аъзоси

📣Коронавирус пандемияси вақтида кўрилаётган чоралар

🕙 11:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – матбуот котиби

🕙 14:00 Халқ таълими вазирлиги

Спикер: Лайло Рустамова – матбуот котиби

📲 Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси минтақавий халқаро аэропортларига энг яхши ном беришга доир танлов эълон қилинади

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
маълум қилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва "Uzbekistan Airways" АЖ минтақавий халқаро аэропортларимизга энг яхши ном беришга доир танлов эълон қилади. Танловнинг мақсади Ўзбекистон минтақавий халқаро аэропортларига энг яхши ном топиш жараёнига кенг жамоатчиликни жалб қилишга йўналтирилган. Тошкент шаҳар И.Каримов номли ҳамда Андижон шаҳар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли аэропортлар бундан мустасно.

Мазкур танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъи назар, 16 ёшдан ошганлар, жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмни ривожлантириш истагида бўлган барча кишилар иштирок эта олади.

Танловда иштирок этиш шартлари: Танлов тартиби ва шартлари билан қуйидаги сайтлар орқали танишиш мумкин: https://uzbektourism.uz, https://mintrans.uz, https://uzbairports.uz; Номнинг ноёб версиясини ўйлаб топиш ва унинг аҳамиятига изоҳ бериш; Ҳар бир ном лойиҳасини (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) ғоя тавсифи билан [email protected] электрон манзилга юбориш; Танлов эълон қилинган кундан икки ой ўтгач, вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик вакиллари ва таниқли тарихчилардан иборат Комиссия келиб тушган таклифлар орасидан ҳар бир аэропорт учун 5 тадан лойиҳа танлаб олади. Ушбу лойиҳалар икки ой муддатга онлайн овоз бериш учун https://uzbektourism.uz вэб-сайтига жойлаштирилади.

Онлайн овоз бериш натижалари бўйича ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airways” АЖнинг расмий сайтларида эълон қилинади. Комиссия энг яхши лойиҳаларни танлашда қуйидаги мезонларга таянади: номнинг ўзига хослиги ва жозибадорлиги; номнинг аэропорт жойлашган ҳудудлар салоҳияти (тарихий, маданий, табиий ва бошқалар) билан уйғунлашуви; муаллифнинг этика ва тил маданиятига риоя қилиши (ҳақоратловчи ёки шаънга тегувчи сўзлар бўлмаслиги ҳамда ушбу ном салбий таассурот уйғотмаслиги лозим). универсаллик ва ихчамлик. Таклифлар фақат онлайн тарзда қабул қилинади. Лойиҳалар иштирокчининг шахсий маълумотлари (тўлиқ исми шарифи, ёши, иш фаолияти, яшаш жойи, телефон рақами), аэропорт номлари бўйича таклифи, шунингдек ғоя тавсифи ва ҳудуд учун аҳамияти ҳақидаги изоҳ билан бирга тақдим этилади. Танлов учун тақдим этилган таклифлар (номлар, унинг вариантлари ва изоҳлар) муаллифларга қайтарилмайди.

Материаллар [email protected] электрон манзилга юборилаётганда “мавзу” устунига “Аэропорт номи” деб ёзиш лозим. Танловда иштирок этиш, ғолиб бўлган тақдирда, тақдим этилган ном вариантини қўллашга доир мутлақ ҳуқуқни танлов иштирокчиларига автоматик равишда тақдим этишни кўзда тутади. Танлов учун материаллар 2020 йилнинг 20 августидан 20 октябрига қадар қабул қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Имтиҳонлар бошланди. Илк тест синовлари бугун МТТУ “МИСиС” Олмалиқ филиалида бўлиб ўтади

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

📌 Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларини 52 мингдан зиёд битирувчилар тамомлаган, шундан 40 мингга яқин ўқувчи-ёшлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.

❗️Шунингдек, бу йил хотин-қизлар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилди. Шунга асосан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига вилоят бўйича жами 1 714 нафар хотин-қиз ҳужжат топширган бўлиб, комиссия томонидан ҳужжатлар Низом асосида ўрганилган ва уларнинг 1 142 нафарига тавсиялар берилди.

📝Кириш имтиҳонлари эса ёзма равишда “Математика”, “Физика”, “Информатика” ва “Рус тили” фанлари бўйича уч кун давомида 20-22 август кунлари соат 17:00 да “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли “Металлург” спорт мажмуасининг стадионида ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УрДУ ректори Баҳром Абдуллаев янги ўқув йилига қабул ва тайёргарлик жараёнлари ҳақида.


Интервью Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform