Hudud Inform
8.32K subscribers
18.5K photos
4.13K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тест_2020

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, кириш имтиҳонларининг белгиланган тартиблар бўйича ўтказилиши учун “Бухоро” ўйингоҳида 1 минг 80, “Умид” спорт-соғломлаштириш маркази стадионида
1 минг 260, “Дилкушо” теннис мажмуаси кортларида 960 кишига мўлжалланган жой ҳозирланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Тўдакўлда янги сиҳатгоҳ очилиши ва қулай инфратузилма яратилиши

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
20 августдан қуйидаги маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

20 август соат 06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент – Андижон;

20 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон – Бухоро;

21 август соат 21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро –Андижон;

21 август соат 22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент – Сариосиё;

22 август соат 16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё –Тошкент;

22 август соат 14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон –Термиз;

23 август соат 15:25 дан Термез вокзалидан 398-сонли Термиз –Андижон;

24 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон –Хива;

25 август соат 13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива – Андижон;

26 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон –Тошкент йўловчи поездлари қатнови қайта тикланади;

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🤝Ўз ҳаётини хавфга қўйиб бўлсада синовли кунларда ҳамюртларига беғараз кўмак берган меҳр элчиларини эътироф этишдан мамнунмиз!

🏢Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларида 14 июлдан 14 августга қадар 3048 нафар кўнгилли ёш аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этди. Улардан 797 нафари “Call-марказ”ларда 156 759 та мурожаат қабул қилган бўлса, 2251 нафар ёш 240 851 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда жонбозлик кўрсатди.

Инфографика Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Фарғона вилояти Сўх туманида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуаси биносида 400 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти ўз фаолиятини бошлаган эди.

Бугун ушбу марказга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари, вилоят ҳокими К.Турсунов ҳамда вилоят мутасаддилари ташриф буюриб, беморлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Пандемия даврида кўрсатаётган жонбозлиги учун тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шифокорларга осон эмас...

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарёда тест синовларига қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Тест синовлари учун “Насаф” футбол клубининг 4 та машғулотлар майдонида 5520 кишига мўлжалланган жой ҳозирланмоқда.

👉 Жорий йил вилоятдаги умумтаълим мактабларини 47 681нафар битирувчи тугатди, шундан 38 470 нафари (81%) олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.
👉 Вилоятдаги мавжуд 6 та олий таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун қабул квотаси 8400 та (ўтган йилда 4290 та) белгиланган бўлиб, жами 99 476 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Бу бир ўринга 12 нафар талабгор деганидир.

❗️Юртимиздаги эпидемологик вазиятдан келиб чиқиб, абитурентларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари имтиҳонлар ўтказиладиган масканга киритилмайди;

❗️Узоқ туманлардан келадиган абитуриентлар учун махсус автобуслар қўйилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Сурхондарё вилоятидаги "Денов текстил" пахта-тўқимачилик кластери

Обновляющийся Узбекистан: хлопково-текстильный кластер "Денов текстил" в Сурхандарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

“СЕН-ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!”

Мустақил Ўзбекистонимиз қудрат манбаи, саодат масканига айланиб бораётганлиги фидокор халқимизнинг орзу-умидлари натижасидир.

Ушбу байрам ҳар биримизнинг руҳиятимизга таскинлик, эркинлик,буюк келажакка ишонч туйғусини бериши билан ҳам ажралиб туради.

Видеоролик Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

2020 йил 18 август куни ижтимоий тармоқларда “Қўқон шаҳри кўчаларида исириқ билан дезинфекция қилинмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеороликлар юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати қўйидагиларни маълум қилади:

Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан берилган маълумотга кўра, корхона ҳодимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида маиший чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетишган. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмас.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсуновга янги русумдаги хизмат автомашинаси тантанали равишда топширилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йил январь-август ойлари давомида Давергеодезкадастр қўмитаси тизимига ишга қабул қилинган ёшлар (18-30 ёш) тўғрисида қўмита ахборот хизмати маълумоти.

Қўмита томонидан ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган манзилли режага мувофиқ бу даврга қадар 167 нафар ёшлар иш билан таъминланиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 15 август ҳолатига 447 нафар ишсиз ёшлар қўмита тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform