Hudud Inform
7.4K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Самарқанд халқаро аэропортида янги терминал ва учиш-қўниш йўлаги қурилмоқда.

Бу ҳақда Самарқад вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

🔰Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Нурафшон шаҳрида йиғилиш ўтказди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
🔰 Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вилоят ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида даволанишдан сўнг буткул соғайиб, воҳага қайтди ва ўз иш фаолиятини давом эттиришга киришди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Спорт

ИИВ ходими лейтенант Исроил Мадримов нуфузли мусобақада ғалаба қозонди

Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати
маълум қилди.

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) олтинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.
Мадримов Тошкент вақти билан 16 август тонгида 37 ёшли Эрик Уокерга (20-3, 9 КО) қарши 12-раундлик жангни ўтказиш учун рингга кўтарилди.

9-раундда ўзбекистонлик боксчи чап қўл ҳук зарбаси орқали рақибини нокаут ҳолатига туширди. Аммо рефери ўзбекистонлик боксчи бу вазиятда рақибга елка билан ҳам зарба берганини қайд этиб, нокаутни бекор қилди ва Уокер ўзига келиб олиши учун беш дақиқалик танаффус берди.

Жанг давом этди, Мадримов қолган раундларда ҳам ташаббус кўрсатди ва 12-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Якунда ҳакамлар бир овоздан (116-110, 116-111, 116-110) ўзбекистонлик боксчини ғолиб деб топишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Хоразм_вилояти

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги 4-сонли мактаб жамоаси томонидан мактаб директори Юлдуз Яқубовани ишдан олинишини сўраб юқори лавозимдаги шахсларга қилган мурожаатлари акс этган видео юзасидан Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати томонидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги 4-сонли мактаб жамоаси томонидан мактаб директори Юлдуз Яқубовани ишдан олинишини сўраб юқори лавозимдаги шахсларга қилган мурожаатлари акс этган видео тарқатилди.
Мазкур ҳолат бўйича Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Ҳазорасп туманидаги 4-сонли мактаб директори Юлдуз Яқубовани ишдан олинишини сўраб юқори лавозимдаги шахсларга қилган мурожаатлари акс этган видео қиш мавсумида олинганлиги аниқланди.
2020 йил январь ва февраль ойларида Ҳазорасп туманидаги 4-сонли мактаб директорининг хатти-ҳаракатларидан норозилик билдирилиб бир гуруҳ ўқитувчилар томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи номига ёзилган шикоят аризалари вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилган. Текшириш хулосаларига кўра аниқланган камчиликлар юзасидан Ҳазорасп туманидаги 4-сонли мактаб директори Ю.Яқубовага нисбатан 2020 йил 28 январда №037 «К»-сонли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Шунингдек, 2020 йил февраль ойидаги ўрганиш натижалариган кўра аниқланган камчиликлар юзасидан Ю.Яқубовага нисбатан 2020 йил 18 февралда №077 «К»-сонли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-қисмига асосан ойлик маошининг 30% миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилган.
Бугунги кунда мактаб директорининг фаолияти прокуратура ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Прокуратура томонидан текшириш якунлари юзасидан вилоят халқ таълими бошқармасига тақдимнома киритилгандан кейин, тақдимнома муҳокама қилиниб, натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати: Камбағал ва ишсиз фуқаролар замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлиги таъминланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади.

Президент Фармонига кўра:

👉 ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам – 30-31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари (3 кун) дам олади.

Хусусан:

👉 30 август (якшанба) – календар бўйича дам олиш куни;
👉 31 август (душанба) – 29 август (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни;
👉 1 сентябрь (сешанба) – ишланмайдиган байрам куни.

29 август — шанба 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул-2020

Обиджон Ҳамидов
, Бухоро давлат университети ректори:

- Ишга кирмоқчи бўлган педагог-кадрлар дастлаб университет ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши иштирокида синов дарсларини олиб боради.

Интервью Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Коронавирусдан вафот этган бемор фақатгина мутахассислар назоратида дафн этилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаев хабар берди.

Интернет тармоғида шифохонада вафот этган беморларнинг жасадини яқинларига топшириш жараёнига оид тарқалган миш-мишлар юзасидан шуни маълум қиламизки, бемор вафот этган тақдирда ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб яқинларига бериб юбора олмайди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда ўша ходимга нисбатан чора кўрилади.

—Биринчидан, жасадни унинг яқинларига бериш жараёнига даволовчи шифокор аралашмайди. Иккинчидан, барча ишлар патологик анатомия муассасасида белгиланган тартибда бажарилади. Қолаверса, муассаса ходими жасадни ўрашдан олдин, албатта унинг юзини яқинларига кўрсатиб, аниқлик киритади. Барча жараёнлар ҳужжатда тўла акс этади, — дейди Республика патологик анатомия маркази директори, профессор Ражаббой Исроилов.

Ҳозирги кунда коронавирусдан вафот этган беморларни дафн этиш жараёнлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.

Вазирлик мутасадди вакили пандемияни бартараф этиш учун мамлакатимиз раҳбарияти ва соғлиқни сақлаш тизими томонидан зарур бўлган барча чоралар кўрилаётгани, шундай шароитда юртдошларимизни турли асоссиз хабарларга ишониб қолмасликка чақирган. Шунингдек, асоссиз хабарлар тарқатиб, одамлар орасида ваҳима уйғотишга уринганлар учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодони ушбу мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Республики Индонезия Джоко Видодо с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Indoneziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги "Сузук ота" мажмуаси

Обновляющийся Узбекистан: комплекс "Сузук-ота" в городе Ташкенте

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Навоий_вилояти

Кобул Турсунов ўз иш фаолиятини давом эттиришга киришди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

К.Турсунов вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари – ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан ўтказган дастлабки йиғилишида ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли ва изчил давом эттириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни оқилона бартараф этиш йўллари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

–Хусусан, пандемияни жиловлаш жараёнларида биринчи навбатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳар томонлама мураккаб шароитда иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг барча бўғинларида барқарор иш тизимини таъминлашда мавжуд куч ва имкониятларни тўлақонли сафарбар этиш давр талабидир, – дея қатъий таъкидлади К.Турсунов.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Йўл_ҳаракати_хавфсизлиги

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати томонидан Республика ҳудудида 2020 йилнинг 7 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Қашқадарё вилоятида замонавий чорвачилик лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда

📌 Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вилоятида замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш бўйича қиймати 235,437 млрд сўмлик 73 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform